Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
177 — Сизлар... сизлар эртага кўрасизлар... — деб отилиб чиқиб кетди. Эртасига ўрнидан турганида ҳам шу қарори қатъий эди. Шу аҳд билан уйидан чиқиб, Масжиди Ҳарамга келди. Абу Жаҳлни излади. Сал олдинроқда экан. Дарҳол ўша томонга қараб: — Ё Абул Ҳакам! Ё Абул Ҳакам! — деб бақирди. Абу Жаҳл унга қарамай, дабдурустдан Сафо тепалиги томонга югуриб кета бошлади. Аббос уни олдинига қўрққанидан қочяпти, деб ўйлади. Бироқ, эътибор берса, яна анчагина киши ўша тарафга қараб чопиб бораётир. Нима бўпти экан дея Аббос ҳам уларнинг кетидан биргалашиб Сафо тепалигига чопди. * * * Абу Суфён йигирма динорга ёллаб жўнатган Замзам кечакундуз йўл юриб, ниҳоят Макка водийига кириб келди. У уч кундан бери туясини тўхтатмай югуртириб келар эди. Туядан тушибоқ кўйлагини йиртиб, парчалади. Юганни терс ўгирдида, туянинг бурнини кесди ва яна унга миндида, Батни Водий деган жойга келиб айюҳаннос солиб бақира бошлади: — Эй Қурайш қавми, фалокат!.. Эй Қурайш қавми, фалокат!.. Абу Суфён билан жўнатган молларингнинг йўлини Муҳаммад ва асҳоби тўсишди! Ёрдам, ёрдам! Югуриб келганлар бурнидан қон оқиб пишқираётган туянинг устида ёқапойчаси вайрон, сочи тўзғиган бир одамнинг бор кучи ила қичқираётганини кўрдилар. — Нима гап? Нима бўлди? Аммо у одам буларнинг саволларига парво қилмас, ўз гапидан қолмай, «Етишинг, молларингизни қутқаринг», деб чақирар эди. Майдонга етарлича оломон тўплангач, у баттар жазавага тушиб ҳайқирди ва: — Молу жон керак бўлса, эй Қурайш, Бадрга етишинг! — деб қисташга тушди. * * * Энди Абу Жаҳлнинг ёқасидан олишга ҳожат қолмаган эди. Отиканинг туши ўнгидан келаётганга ўхшар эди. Ўша хабарчи келиб, инсоннинг энг қийматли борлиғи, баъзан жон томиридан ҳам ортиқ кўргувчи моли қўлдан кетаётганини хабар қилар, қонлар қайнаб мияга урган, асаблар таранглашиб, одамлар ўнгу сўлга югура бошлаган эди. — Бу Хадрамийнинг карвони эмас! Муҳаммад бу гал яхшигина таъзирини ейди! — деб бакирибчақиришарди. — Отланинг! Қани, кетдик! Қани, Муҳаммад билан ҳисоб-китоб қиладиган борми?! Халқ қисқа вақтда қуролланди. Ҳеч қандай қўмондон бу қадар қисқа вақтда бу қадар осонликла қўшин тўплай олмасди. Аммо Абу Жаҳл бунга эришган, йиллар бўйи йиғиб юрган аламини биратўла олмоқ фурсати етган эди. Йўлда ейиш учун озуқа олишса, бас. Уни ҳам бойлар ўз зиммаларига оляптилар. Фақат тезроқ отланмок керак! Тезроқ!.. Икки соат ичида барча ҳозирликлар кўрилиб, улар дабдаба билан йўлга чикишди. * * * Каъбанинг бир бурчагида ўтирган Умаййа ибн Халафнинг ҳалибери қўзғалиш нияти йўқ эди. Бироқ яқинлашиб келаётган Уқба ибн Абу Муойтни кўрган заҳоти ичига бир хавотир тушди. У фасодчи бир машмаша ёки фитна чиқармоқчи экани турқидан маълум эди. Уқба келиб, бурқситиб чекканча Умаййанинг атрофида айлана бошлади ва бу ҳам етмагандек атай Умаййанинг юзига бирикки тутун пуфлади. Хотинларга қилинадиган 6у одатдан Умаййанинг ғазаби қўзғади. — Бу нима қилиқ, эй Уқба! — деб ўшқирди у. Овозида таҳдид ҳам бор эди. Уқба индамай қилиғида давом этаверди. Ана шунда Умаййанинг жони ҳалкумига келди. — Ҳой, мен сенга айтаётибман! Бас қиласанмийўқми? Уқба бу гал қилиғини қўйиб, мазахли овозда деди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling