Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
178 — Ўзи аёллар ўртасида ўтирсанг ҳам, ярашадиган бўпқопти. У очикданочиқ ҳақорат қилмоқда эди. — Оғзингга қара! Нима деяётганингни биласанми? — Билгандачи! Қавминг жангга кетаётган бир пайтда сен хотинларга ўхшаб нима қилиб ялпайиб ўтирибсан? Умаййа секин турди. Нафратла Уқбага қараб туриб, бир оғиз «Пасткаш!» дедию нари кетди. Ёмон бўлди. Обрўли одамлар олдида ҳақоратга учради. Шошмай турсин! Лекин ёшини баҳона қилиб урушга чиқмоқчи эмасди. Қолаверса, ичига қўрқув солиб, нафратини тоширган ёлғиз Уқба эмас. Бир неча ой аввал мадиналик биродари Саъд ибн Муоздан хунук хабар эшитган эди. Расулуллоҳ уни ўлдирар эмиш! Шундан бери Умаййа умрининг охиригача Макка ташқарисига чиқмасликка қарор берган эди. У ўзини мазах қилиб, аёллар тоифасига қўшган Уқбага: «Бу жангга чиқиш мен учун ўлим билан баробар, сен нимани ҳам билардинг?» деёлмасди. У ҳолда яна қўрқоқликда айбланар, яна мазахларга учрар эди. Нима бўлса ҳам пешонамдагини кўрдим, деб кетавериш ҳам осон эмас. Уйга келганида бошидан тутуни чиқар эди. — Бу нима ҳол, эй Умаййа? — деган хотинига ҳамзарда қидди: — Сўрама! Кейин ўтирибўтириб, ахийри, бўлган воқеани очишга мажбур бўлди. Аммо шу орада ичкарига хизматкор кирди. Умаййа баттар асабийлашиб: — Нима керак сенга? — деб урушиб берди. — Абул Ҳакам сиз билан кўришмоқчи, — деди у. Умаййанинг ранги оқариб кетди. «Балога йўлиқибманку», дегандек бош тебратдида: — Буниси анавинисидан ҳам ўтади, — деб тўнғиллаганча ўрнидан турди. Энди қутула олмаслигини аниқ биларди Умаййа. Шундай бўлсада, минг бир баҳоналар рўкач қилиб, талай узрларини айтиб кўрди. Аммо Абу Жаҳл ҳеч бирисига кўнмай, ўз сўзида туриб олди. — Макканинг улуғи бўлган сендек бир одам бу сафарда иштирок этмасанг, ҳолимиз ҳароб. Сенинг қолганингни эшитганлар ҳам кетишни хоҳламайдилар. Энг яхшиси, биз ишнинг ўрта йўлини тутайлик, — деди у. — Қанақасига? — Биз билан бирга йўлга чиқиб, бир неча кун юрасан. Кейин яширинча Маккага кайтиб келасан. Розимисан? Умаййага хўп демакдан бошқа чора қолмади. Абу Жаҳлнинг келганини эшитган ондаёқ ҳаммасини англаган, тепасида «ўлим қўнғироғи»нинг чалина бошлаганини қулоқлари билан эшитгандек бўлган эди. Истар-истамас, «Майли», деди. Дарҳол хизматкорини жўнатиб, Макканинг энг чопқир туясини сотиб олдирди. Таҳлика яқинлашган заҳоти унга миниб Маккага қочишни мўлжаллади. Зотан, бундан бўлак чораси ҳам қолмаган эди унинг. * * * Абу Лаҳаб бетоб ётар эди. Шу ҳолда сафарга қўшилиши имконсиз. Шунга қарамай, Осий ибн Ҳишомни чақирди. — Эй Осий. Ўзинг биласан, мендан тўрт минг дирҳам қарздорсан! — Биламан, эй Абу Лаҳаб. Аммо буни тўлашим учун менга бир оз вақт керак. Ўзингга маълум, хозир қийин аҳволдаман. Пул берадиган вазиятда эмасман. — Қарзингни тўлашнинг осон бир йўлини айтсам, нима дейсан? «Осон йўл билан қандай тўлаш мумкин?» Осий ҳайрон бокди. — Нима демоқчи эканингни тушунолмадим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling