Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
180
йўлга тушди. 
* * * 
Мардлиги ва жасорати билан танилган Ҳубайб Мадинанинг маҳаллий аҳолисидан эди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Қурайш карвонини қаршилаш учун йўлга чиққанларини эшитиши билан
анчамунча мол-дунё қўлга киритарман, деб отига миндида, қўшин кетидан тушди. 
Вабара деган жойга етиб келганида, қўшиндагилар уни кўриб юзларига мамнунлик қалқиб 
чиқди. Жасур ва баҳодир бир одамнинг қўшилгани кимни хурсанд этмайди! Расулуллоҳ (с.а.в.) 
жанобимиз ундан нега келганини сўрадилар. Ҳубайб мақсадини икки оғиз сўз билан айтақолди: 
— Сизга ёрдам бериш ва бир миқдор мол-дунёга эга бўлиш учун. Хўп, Оллоҳ ва расулига 
имон келтирдингми? 
— Йўқ! 
— Қайт у ҳолда! Биз бир мушрикка қарши бошқа мушрикдан ёрдам олмаймиз. 
Бу сўз Ҳубайбнинг қайтиб кетишига кифоя қилди. Мадина йўлидан маълум вақт юргач, 
оний бир қарор билан яна қайтди. Шажара дейилган жойда мусулмонларга етиб олди. Бироқ 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ундан олган жавобларига қараб, уни яна қайтариб юбордилар. Истар-истамас 
қайтиб кетдию, лекин жон бозори дейилмиш бундай сафардан унингдек бир баҳодирни 
қайтариб юборишдаги сабабни ўйлаб қолди. «Нима бўлса бўлсин, кел, ёрдам бер», дейиш 
ўрнига: «Бир мушрикка қарши бошқа мушрикдан ёрдам олмаймиз», дейилгани одамни чуқур 
ўйга толдирдиган бир нарса эди. 
Тавба, бир мушрикни бошқа мушрикка қирдиришнинг нимаси ёмон экан? Икки 
мушрикдан қайси бири ўлса ҳам, бир душман камайган бўлмайдими, деб ўйлар эди у. Ҳамонки 
шундай экан, икки марта кетмакет қайтарилиши «Ўлсак ҳам, қолсак ҳам бу бизнинг ишимиз
ҳақ йўлда бўлганларнинг иши» маъносини ифодалар эди. Энди бу диннинг ҳақ дин эканига 
бошқа далил излаб ўтирмади. Учинчи бор қайтди! Отининг бошини қўшин кетаётган тарафга 
бурди. Байбо дейилган жойда яна уларга етиб олди. 
— Мана, яна келдим, — деди у. 
Яна ўша савол сўралди. 
— Ҳа, — деди Ҳубайб бу гал. — Мен Оллоҳнинг бирлигига ва сизнинг пайғамбар 
эканингизга имон келтирдим. 
— Унда юр биз билан, — дедилар Расули акрам (с.а.в). 
* * * 
Абу Суфён карвонни тинч, балоқазосиз олиб келаётган эди. Лекин мусулмонлар 
Мадинадан йўлга чиққанларини эшитиши билан тинчлиги бузилди. Бирдан ҳужум уюштириб 
қолишлари унга уйқу бермас, кўзи олазарак эди. Баъзан олдинга ўтиб кетиб, баъзан ўнгу сўлни 
айланиб, хавфхатардан хабардор бўлишга ҳаракат қиларди. 
Бир куни шу тарз карвондан олдинга ўтиб, Бадр деган жойга етиб келди. Маждий ибн 
Амрни учратди. Улар илгаридан таниш эдилар. 
— Муҳаммаднинг одамларидан биронтасига дуч келмадингми, эй Маждий? — деди у. 
— Менинг улар билан нима ишим бор, учратмадим. 
— Менга қара, эй Маждий, ортимдан бир карвон келяпти. Бу карвонда бутун Макка 
халқининг моли бор. Агар бирон нарсани билиб туриб, биздан яшираётган бўлсанг, яхши иш 
бўлмайди. Бу карвон Муҳаммаднинг дўстлари қўлига ўтса, Қурайш билан сенинг орангга аба 
дий душманчилик тушиб, жонингни қутқаролмайсан. Кейин денгизларда бир қилни ҳўл 
қиладиганча сув қолгунга қадар бунинг ҳисобини сендан сўрайдилар. 
Маждий сал олдинроқдаги бир қудуқни кўрсатди. 
— Шу ерга икки нотаниш одам келиб, туяларини чўктирдида, маълум вақтдан кейин 
идишларини сувга тўлдириб кетди. Улар билан гаплашганим йўқ. Шунинг учун ким эканларини 
билолмадим, — деди у. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling