Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
181 Абу Суфён у кўрсатган ерга бориб, туя гўнгини титиб кўрди. Юзи бужмайиб, шумшайган бир суратда қайтди. Лаблари орасидан шу сўзлар тўкилди: — Қасамки, булар Ясриб емларини еган туялардир. Кейин тез туясига миндида, жадаллаб юриб кетди. Энди тўхтамоқчи бўлиб турган карвонга етиб, йўлни ўзгартириш амрини берди. Улар Бадр водийини чап томонда қолдириб, соҳил томон йўналдилар. Қўноқлаб дам олиш сафар режасидан чиқариб ташланди. Карвон кечакундуз демай жадаллаб, Маккага етиб олишга уринар эди. * * * Рўза мусофирларни ҳолсизлантириб қўйиши шубҳасиз эди. Шу сабабли Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга рўзаларини бузишларини амр этдилар. Лекин бу амр тараддуд билан қарши олинди. Ажабо, пайғамбаримиз нима қилар эканлар? Асҳобларига рўзани буздиргач, ўзлари рўзада давом этадиларми? Эҳтимол, ул зотнинг нима қилишларини кутиб, шунга яраша ҳаракат лозимдир? Буни кўрган пайғамбаримиз қўлларидаги сув идишни ҳамма кўра оладиган қилиб кўтардиларда, сув ичдилар ва: — Мана, мен рўзамни буздим, сизлар ҳам бузинглар, — дедилар. Ул зотнинг бу ҳаракатларини кўргандан кейин тараддудланишга ўрин қолмади. Ҳамма рўзасини (кейин қазо қилиш нияти билан) очди. Шу орада хабарчилар етиб келишди. Абу Суфён идора этиб келаётган карвон Бадр мавқеидан соҳил томонга бурилиб кетибди. Буни эшитиб мўминларнинг ҳафсаласи тушиб кетди. Аммо келган хабар фақат шундангина иборат эмасди: Маккадан йўлга чиққан катта бир қўшин Бадр мавқеига етиб келмокда экан!.. Набиййи акрам (с.а.в.) асҳобларини бир жойга тўпладилар. Вазиятни яна бир бор биргаликда кўздан кечириш лозим эди. Энди карвонни қўлга тушириш имкони йўқлигини билдириб,душман билан тўқнашиб жанг қилиш лозиммийўқми ҳақида сўрадилар. Юзлар буриш ди, кўзлар орзу этилмаган бир ҳолатга дуч келинганидан хаёлга толди. — Биз уруш учун чиқмадик. Мақсадимиз карвонни қўлга киритиш эдику, — деганлар бўлди. Уларнинг бу ҳолатини кейинчалик Қуръон англатиб: «(Ўшанда) улар, гўё кўриб турган ҳолларида ўлимга ҳайдаб кетилаётгандек» (Анфол, 6.) бир холат олганларини ифода этди. Пайғамбаримиз саволларини яна бир бор такрорладилар. Берилган жавоб яна мамнун қиладиган эмасди. — Бизнинг улар билан урушадиган кучқувватимиз йўқ. Биз карвонни ўлжа қилиб, қўлга киритиш умидида чиққан эдик, — дейишди. Рости, бу жавоблар Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазратларига ёқмади. Карвонни қўлга киритишларини ёхуд келаётган қўшинга қарши курашиб ғалаба қозонишларини Оллоҳ таоло ваъда қилди, шу ваъдага мувофиқ, энди карвон ўтиб кетганига кўра, қўшин билан жанг қилишлари лозим эди. Ижобий бир жавоб кутиб: —Сизлар нима деб ўйлайсизлар, эй инсонлар? — деб сўрадилар. Ахийри, Ҳазрати Абу Бакр сўз сўради. Ўрнидан туриб, чиройли сўзлар айтди. Унинг орқасидан Ҳазрати Умар турди. У ҳам Расулуллоҳни мамнун қиладиган сўзлар айтди. Ниҳоят Микдод ибн Асвад турди: — Эй Оллоҳнинг расули, Оллоҳ таоло қаерга хоҳласа, ўша ерга бошланг. Биз ҳамиша сиз биланмиз. Қасам ичаманки, биз Бани Исроилнинг Ҳазрати Мусога: «Сен бор, Парвардигоринг билан бирга жанг қил. Биз мана шу ерда кутиб турамиз», дегани каби демаймиз. Биз деймизки: «Сиз, марҳамат, Раббингиз билан бирга жанг қилинг, биз ҳам сиз билан бирга жанг қилгаймиз», |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling