Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
* * * Қурайш қўшини қўнибкўчиб олға келарди. Бойлар навбати билан қўшинни тўйдириш вазифасини зиммаларига олган эди. Бир кун ўнта, бошқа куни тўққизта туя сўйиларди. Абу Жаҳл, Утба, Шайба, Умаййа, Ҳаким ибн Ҳизом, Аббос, Назр ибн Ҳорис, Нубайҳ ва Мунаббиҳ кабилар бу харажатларни кўтаришаётган эди. Йўлда Абу Суфённинг элчиси етиб келди. Карвон соғомон Маккага йўналгани хабарини бериб, хожасига Маккага қайтаверинглар, деди. Бу хабар Абу Жаҳлга ёқмади: — Биз Бадрга бормасдан қайтмаймиз. У ерда уч кун ебичамиз, чўрилар қўшиқ айтадилар. Араблар кўнгил хушликларимизни кўришсин. Шундан кейингина қайтсак ярашади, — деди. * * * Абу Суфён карвонни Маккага олиб боргач, ҳамма нарсани бир жойга жойлади. Ҳеч кимга ҳеч нарса бермади. Бадр ниҳоясини кутишга қарор қилган, эртаиндин керак бўлиб қолади, дер эди. Бу карвондан келган фойда Муҳаммад ва унинг асҳобига қарши жангга сарфланиши Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 183 маълум эди. Абу Суфённинг хабарчиси туриб, йўлга тушди. * * * Элчи келтирган хабарни Умаййа ибн Халаф бошлиқ бир неча киши буюк бир мужда сифатида баҳолашди. Карвон соғомон Маккага ўтиб олган, шунча мол қутқариб қолинган, бошқача айтганда, жангга ҳожат қолмаган эди, ростда, энди бекорданбекорга ўзни ўлим кучоғига отишдан нима фойда? Қолаверса, энди Умаййа Абу Жаҳлни осонгина кўндиради. Ахир, ваъдаси бор ушгаг... Аммо малъун Абу Жаҳл ҳозиргача нима қилиб бўлса ҳам, уни етаклаб юрган, сур зулукдек ёпишганча қўйиб юбормаган, уни накд ўлимга олиб борар эди. Машҳур Утба ибн Робиа билан укаси Шайба ҳам келган хабардан севинишди. Умаййа улардан аввалроқ отни қамчилагиси келиб, Абу Жаҳлни қидириб кетди ва: — Мен қайтяпман, эй Абул Ҳакам, — деди уни топиб. — Қаерга қайтасан? — деди у тушунгиси келмай. — Маккагада, ахир, ваъданг эсингдан чиқдими? У кулди: — Сен ёш болага ўхшаб қолибсан, эй Умаййа. Маккадан чиққанимиздан бери рухсат сўрайсан... — Аммо сен ҳам ярим йўлданоқ қайтариб юборишга сўз бергансан. — Сўз берганман, тўғри. Ҳали ҳам сўзимда турибман. Аммо олдин ҳеч бўлмаса Бадрга борайлик, бирикки кун айшишрат қилайлик, кейин қайтаверасанда. — Бадргача бориш шартми? Абу Жаҳл боласидан аразлаган ота каби оҳангда сўзланди: — Жонингкўзишташиринкўринибкетяптия, Умаййа... Худди Муҳаммад келиб шунча одам ичидан битта сени ўлдирадигандек. Қўрқоқлик ҳам эви биланда... Умаййа энди тақдирга тан беришдан бошқа чора қолмаганини англади. Ўзи ўзига лаънатлар ўқий бошлади, ҳар нима қилиб бўлса ҳам Маккада қолмагани учун ўзини айбларди. * * * Абу Суфённинг элчиси к.елиши билан юрагига сув сепилганлардан яна бири Ахнас ибн Шарик эди. Мол қутқарилгач, жон йўқотишдан нима маъно бор, деди у. Ахнаснинг ёнига яна бир неча киши қўшилди. Яширинча бир қарорга келишди: тез орада Маккага қайтиш керак. — Лекин, дўстлар, — деди Ахнас пичирлаб, — бу қайтишни қўшиндан қочиш деб ўйлашмасин тағин. Ёмон отлиққа чиқиб қолмайлик. Шундай қилайликки, ҳамма бизнинг қайтишимизни тўғри деб топсин. Вадирвудур қилиб юрмасин. Акс ҳолда, Абул Ҳакамнинг тилига тушиб қолсак борми, ҳолимизга вой. Келишув узоққа чўзилмади. Ўзаро бир режа тузишдида, тарқалишди. Қуёш тик бўлиб, кун қизигач, дам олишга изн берилди. Бир муддат истироҳат қиддилар. Аср вақтида бир оз салқин тушиб, яна йўлга тушилди. Бироқ қўшин жудаям шошмас эди. Дарвоқе, нимага ҳам шошсин? Карвон аллақачон етадиган жойига етиб бўлган. Ўзлари эса, Бадрга айшишрат учун кетишаётир. Ҳали уч кун ебичишади, ўйнабкулишади. Бу орада кун ботиб, туяларни ғайратга келтириш учун шеърлар ўқила бошлади. Қўшиқ айтаётганлар ҳам бор эди. Шу вақт қўққисдан Ахнас ибн Шарик туясидан йиқилиб тушди. Атрофидагилар югуриб келишди. Бақирча қир бўлиб қолди. Бирпасда ерга чўзилиб ётган Ахнаснинг қовурға суяги синганлиги аниқланди. Устигаустак, бечорани илон ҳам чақиб олибди. Қийналиб тўлғонаётган Ахнас: — Мен сизларга юк бўлдим. Агар жанг бўлиб қолса, менга барибир қараёлмайсизлар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling