Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
186
ишоняпсизлар?! 
Кейин бояги одамлардан Қурайш қўшини қаерда эканини сўрадилар. 
— Анави кўриниб турган тепанинг орқасидамиз, — деб жавоб қилишди. 
—Қўшинда қанча киши бор? 
—Аниқ айтолмаймиз. 
—Кунда нечта туя сўясизлар? 
— Бир куни тўққизта, бошқа куни ўнта. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) асҳобга қарадилар. 
— Уларнинг сони тўққиз юз эллик билан минг орасида. Булар алдамаяпти, — дедилар. 
Ушланган одамлар қўйиб юборилди. Сўнг пайғамбаримиз асҳоблари билан Бадр 
саҳросини айланиб, кўздан кечира бошладилар. Орасира тўхтаб: 
— Бу ерда фалончи ўлади, 6у ерда фалончи ўлади, — деб башорат қилар эдилар. 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларида бораётган Абу Хузайфа отаси Утба ўладиган жойни 
кўрганида ичидан зил кетиб, инграб юборди. 
Шу вақт Набиййи акрам (с.а.в.) тўхтаб, бундай дуо қилдилар: 
«Оллоҳим, Қурайш кибр билан, ғурур билан келиб, қаршимизда турибди. Сенга қарши 
курашмоқчи, расулингни ёлғончига чиқармоқчи. Оллоҳим, ваъдангда туриб ўзинг қўлла, 
ёрдамингга муҳтожман. Ўзинг уларни расво қил». 
 
* * * 
Ҳаёти давомида кўп тажриба орттирган Саъд ибн Муоз бу жанг «жиддий бир жон бозори» 
бўлишини билар эди. Бозорга келган ҳар инсон кучи етганича энг яхшисини, энг қийматлисини 
олишни истайди. Мушриклар ҳам энг кўп Расулуллоҳга (с.а.в.) қасд қилишлари муҳаққақ эди. 
Шў боисдан ҳам кўпроқ у зотни асраш, муҳофаза этиш лозим, деб ўйлаб, Саъд пайғамбаримиз 
олдиларига келди: 
— Е Расулуллоҳ, ижозат беринг, сиз учун бир капа қурайлик. У ерда уловингиз доим ҳозир 
турсин. Кейин биз душман билан тўқнашайлик. Агар Оллоҳ таоло бизга зафар насиб этса
қандай яхши! Бу, зотан, биз жуда орзу қилган нарсадир. Агар, Худо кўрсатмасин, жангни 
қўлдан берсак, уловингизга минасизда, орқада қолган дўстларимизга етиб оласиз. Орқамизда 
шундай дўстларимиз борки, биз сизни улар севганидан ортиқроқ севолган эмасмиз! Улар бу 
сафаримизда жанг бўлишини билишганида, асло орқада қолмай сиз билан йўлга чиққан 
бўлишар эди. Умид қиламан, Оллоҳ таоло уларни сабабчи қилиб сизни асрайди ва улар ҳам сиз 
билан бирга ҳаракат қилиб, Ислом даъвосини юксалтажаклар. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазратлари Саъд ибн Муознинг бу сўзларидан мамнун бўлиб, бу 
самимий туйғуларини ташаккурла, дуо ила кутиб олдилар. Асҳоб билан бирга дарров бир чодир 
қуришга киришдилар. 
Бу орада ёмғир ёға бошлади. У бир текис шитиршитир ёғар, ёққан сари баданлардан ҳам 
кўра кўпроқ руҳларни тозалаётгандек бўлар эди. Ҳар томчиси гўё баданларга эмас, руҳларга 
сингиб қувват берар, жасорат бахш этар эди. Ҳеч ким умрида бунақа ҳодисага дуч келганини 
эслаёлмасди. Бу ёмғир томчилари худди қувват томизғисига ўхшарди. Бир оз аввал «Биз 
карвонни мўлжаллаб йўлга тушган эдик, жанг учун чиқмаган эдик», деб турганлар ҳам бошқача 
бўлиб қолди. 
Ёмғир тинганида кўнгилларда қўрқув деган нарсадан асар ҳам қолмади, ҳамма қаршисидан 
чиққанларни бемалол майдондан ҳайдаб чиқара оладиган одамларга айланди. Келажакда бу 
раҳмат ёмғири ҳақида Қуръонда ҳам сўз келишини ҳозирча улар билишмас эди. 
* * * 
Эртасига Қурайш қўшини келиб, мўминларнинг қаршисида тўхтади. 
У кечани улар аллақандай ҳузурсизликда ўтказишди. Хдр онда мўминлар ҳужум қилиб 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling