Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
187
қолиши мумкин деган хавотирда базўр тонг оттиришди. Ҳолбуки, мусулмонлар бундай туйқус 
ҳужум қилишга, ҳатто ўзлари учун навбатчилар қўйишга ҳам имконсиз эдилар. Уларни чидаб 
бўлмас бир уйқу элитди, қовоқлари бир-бирига ёпишиб қолаётгандай эди. Душман 
қаршиларида турганини, улар қоронғуликда ҳам ҳужум қилиб қолиши мумкинлигини ҳеч ким 
ўйламас эди. Маккаликлар тонгни аллақандай уйқусизликла қаршилаган бўлса, мўминлар 
тиниқиб уйғонишди. Зўрлаб ухлатилган каби эди улар. Лекин бу уйқу руҳларига истироҳат 
бериш учун Оллоҳ таоло туширган бир сокинлик уйқуси бўлгани ҳозирча ҳеч кимнинг хаёлига 
келмасди. Эрталаб туриб жангга ҳозирлик кўришар экан, уйқу қучоғидан ҳали тўла 
қутулолмаётганлар ҳам бўлди. Ҳатто Абу Талха қўлидаги қилични икки марта ерга тушириб 
юборди. 
Тонг отгач, икки томон бир-бирини яқиндан аниқ кўрди. 
Абу Жаҳл билан Мунаббиҳ ибн Ҳажжож ва яна бир қанчаларининг юзларига шайтоний 
бир кулимсираш балқиб чиқди. Қаршиларидаги душман нйҳояти бир ҳовуч, мижиғлаб 
ташлашга ҳам арзимайдиган даражада озчилик эди. Булар билан жанг қилиб ўтиришнинг 
ҳожати йўқдек. Устиларига бир бора юриш билан янчиб ташлаш мумкин эди. Ҳа, албатта, битта 
қўймай янчиб ташлаш керак. Акс ҳолда, кўпайиб, бошга битган бало бўладилар. 
—Бир ҳовучгина одам биз билан урушишга чиққанларига нима дейсан, эй Абул Ҳакам? 
—Нима ҳам дердим, зотан, улар нима қилишаётганини аввал ҳам билишмас эди!.. 
—Менимча, ўз қонларига ўзлари ташна бўлишган, ажал буларни Бадрга етаклаб келган!.. 
—Бир оздан кейин кўрадилар Қурайш карвони йўлини тўсиш қанақа бўлишини!.. 
—Менга қолса, бундай фурсат яна қайтиб келмайди, умримиз бўйи ҳам топа олмаймиз, эй 
Абул Ҳакам, — деди Мунаббиҳ. 
— Бу кун уларнинг ҳолига вой бўладиган кундир, эй Мунаббиҳ! — деди Абу Жаҳл 
душмани кўзига бармоқ билан санарли даражада оз кўриниб. 
* * * 
Эрта тонгда мўминлар ҳам қаршиларида унчалик катта қўшинни кўришмади. Тўққиз юз 
эллик ёки минг кишига борарда, деб тахмин қилишган эди, ҳолбуки, булар борйўғи икки юз 
эллик ёки, нари борса, уч юз атрофида эди. Ҳеч ким Қурайш лашкари мўсулмонларникидан 
кўпроқ дея олмасди. 
Буюк Мавлонинг ҳар нарсани қамраган қудрати яна пинҳона қолди. Бирорта одам: «Улар 
аслида кўпчилик, лекин Оллоҳ уларни бизга оз кўрсатяпти», деган хаёлга келмади. 
Мушриклар рақиблари оз кўрингани учун ҳам жангга ошиқаётган эдилар. Мусулмонлар 
ҳам қаршиларида ўзлариникичалик микдордаги бир оломонни кўриб, жасоратлари ортди. 
Рақиблари кўп кўринганида, эҳтимол, кўзлари қўрқар ва жасоратлари синармиди... 
Абу Жаҳл ҳали уруш бошланмай туриб бу зафарни қандай қутлашни ўйлар, Маккага 
музаффар бир қўмондондек кириб бориш хаёли билан гўё ҳавода учиб юрар эди. 
Утба ибн Робиа ҳали ҳам ичидаги ғулғуладан қутулмади. Бу ергача кўнгилсиз 
келганлардан бири у эди. Йўлда қайтишга чоралар қидирди, лекин ҳар гал Абу Жаҳл бир баҳона 
топиб, ёқасидан қўйиб юбормади. 
Яна бир ҳаракат қилиб кўрсамикан? 
Бу орада мусулмонлар ражаб ойи кирадиган куни ўлдириб қўйган Амр ибн Ҳадрамийнинг 
укаси Амир пайдо бўлди. У ёқасини йиртиб, ўртага тушиб келди ва ўзиниўзи уриб, айюҳаннос 
сола бошлади. «Акамнинг қони қолсинми, унинг қасоси олинмасинми?!» деб бақирарди у. Бу 
ҳол одамларнинг қонини қизитиб, уруш чиқаришга ундашдан бўлак нарса эмасди. 
Ўтаётган ҳар бир вақт жанг сари отилган одимлардан иборат эди. Утба нима қилишни 
ўйлаб турар экан, олдига Ҳазрати Ҳадичанинг жияни Ҳаким ибн Ҳизом келиб қолди. Кейин 
ораларида бундай суҳбат кечди: 
— Абадий бир шарафга эришишни хоҳлайсанми, эй Утба? 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling