Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
188 —Албатта, хоҳлайман! — деди у сал гарангсиб. —Бу урушнинг олдини ол! — деди Ҳаким. —Қандай? Чораси бўлса, айт. — Амр ибн Хадрамийнинг ҳақҳуқукини зиммангга ол. Шунда урушга ҳам барҳам берилади. Утбанинг юзига севинч қалқиб чиқди: — Нега олмай, оламан, эй Ҳаким, — деди у. Утбадек бир одам учун бу иш ҳеч ҳам қийин эмас эди. Фижор жангида ўлдирилганларнинг ҳаммасинииг хун ҳақларини зиммасига олган одам учун бу нима бўпти? Хамирдан қил суғуришдек гапку! У вактни ўтказмай ўрнидан турди, атрофидагилар эшита оладиган баланд овозла, турганларга мурожаат этди: — Эй қурайшликлар, қаршингизда Муҳаммад ва унинг дўстларидан иборат бир оломон бор. Улар билан тўқнаш сангиз, ё тоғангизнинг, ёки амакингизнинг ўғлини, ёхуд қавмингиздан биронта одамнинг ёстиғини қуритасиз. Бир бирингизга нафрат сотиб оласиз. Яхшиси, қайтиб кетингда, уни арабларга қўйиб беринг. Агар араблар уни енгишса, иш ўзўзидан битган бўлади. Агар Муҳаммад ғолиб келса, шуни билингки, у эришадиган зафар сизнинг зафарингиз бўлади. Ўшанда у ҳам сиз билан яхши муомала қилади, раҳмдиллик кўрсатади. Мен эсам, улар ўлдириб қўйган Амр ибн Хадрамийнинг хун ҳаққини ўз зиммамга оламан. Шуларни айтмоқчи эдим... Ҳаким ибн Ҳизом Утбанинг таклифини Абу Жаҳлга етказгани бориб, уни зирҳини мойлаётган ҳолда топди. — Сенга бир таклиф билан келдим, эй Абул Ҳакам, — деди. Абу Жаҳл ўтирган жойидан «Яхши таклиф билан келганга ҳеч ўхшамайсан», дегандек кўз қирини ташлар экан: — Нима таклиф экан, айт, — деди. — Утба ибн Робиа бу жангнинг олдини олиш учун Амр ибн Хадрамийнииг хун ҳаққини бўйнига олишга ваъда беряпти. Буни халқ олдида ошкора айтиб, у ердагиларни гувоҳ тутди. Абу Жаҳл ўтирган жойидан саичиб кетди. Қони қайнаб: — Демак, Муҳаммад ва дўстларини кўриши билаи Утбанинг ўтакаси ёрилибдида, — деб бақирди. — Йўқ, бугун Муҳаммад билан орани очди қиламиз. Унгача Бадрдан бир қарич жилиш йўқ. Шуни яхшилаб қулоғингга қуйиб ол, эй Ҳаким! Ундан кўра, сен ҳозир борда, Утбага шароб ичириб овозини ўчир! — Охирги сўзинг шуми, эй Абул Ҳакам? — Ҳа, охирги сўзим шу! Бугун уларга ўлим фармонини ўз қўлларим билан имзолайман. Суҳбат шу ерда узилди. Абу Жаҳл «Энди мени холи қўй» дегандек ёмон қараб қўйди. Ҳаким у ердан умидини узиб қайтди. Бунинг устига, Амир ибн Хадрамий хам ўзини ҳар тарафга уриб: «Утбага шароб ичиринглар, қўрқувдан ёрилган юрагига малҳам бўлади», деб бакирар эди. Макка ҳудудида Амир ибн Хадрамийга ўхшаганлардан неча баробар устун обрўга эга бўлган тинчликсевар Утба хозир қўрқоқликда айблаиаётган эди... Яна ким томонидан — Амир ибн Хадрамий тарафидан... Утбанинг унга ўхшаган қанча қуллари бор эди. Шу боис ҳам бу даражада ҳакрратга чидай олмаган Утба қизиқ устида биринчи бўлиб ўртага чиқишга қарор берди. * * * Рамазон ойининг ўн еттинчи кунига тўғри келган жума тонгида мўминлар ҳали ҳам уйқу элтган кўзлари билан масрурланиб туришар эди. Бир кун олдин ёққан ёмғир ерни роса юмшатган бўлсада, оёқ ботмас, бемалол юрса бўладиган ҳолатда эди. Малакут оламида вазият ундан ҳам бошқачароқ эди. Бир гуруҳ фаришталар Бадр жангида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling