Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
46 «Қачон уларга (Муҳаммад пайғамбар эканлиги ҳакида) бирон оят келса, «То бизга ҳам Оллоҳнниг пайғамбарларига берилган оятларга ўхшаш оятлар берилмагунича, ҳаргиз имон келтирмаймиз», дедилар. Оллоҳ пайғамбарлик вазифасини қаерга қўйишни яхшироқ билгувчидир. Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийланаиранглари сабабли Оллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир». (Анъом, 124) ҚАЙҒУ ЙИЛИ Фидокор амакининг ўлими Абу Толиб анча кексайиб қолди. Ортиқ ҳаёт машаққатларини кўтаргудай ҳоли ҳам қолмади. Отаси Абдулмутталибнинг вафотидан буён қирқ йилга яқин вақт ўтди ахир. Бир куни у касалга чалинди ва ётиб қолди. Қурайш зодагонларидан Утба, Шайба, Абу Жаҳл Умаииа, Абу Суфён ва яна бир неча киши уни зиёрат кдлдилар. «Тузалиб кетгин», дедилар. Гап орасида: Эй Абу Толиб, биз сени ҳурмат қиламиз. Бу касаллик сени тўшакка михлаб қўйибди. Агар бирон корҳол юз берса, яхши бўлмайди, деб қўрқамиз. Шунча пайтдан бери жиянинг билан бизларнинг ўртамизда давом этиб келаётган қарамақаршиликни биласан. Уни ҳозир чақиртиргинда, мумкин бўлса, ўзаро бир битимга келишайлик. Унинг бизга зарари тегмасин, биздан ҳам унга зиён-заҳмат етмасин, — дедилар. Абу Толиб бу таклифни маъқул кўрди. Хабар юборди. Расулуллоҳ (с.а.в.) дарҳол етиб келдилар. Ашаддий кофирларнинг ҳам шу ерда эканини кўрдилар. Амакиларининг ёнбошига ўтирдилар. Абу Толиб чарчаган, ҳорғин товуш билан гап бошлади: — Эй жияним, булар қавмнинг улуғларидир. Сен билан бир битим тузиш учун келишибди. Расулуллоҳ (с.а.в.): — Жуда соз, амакижон, — дея меҳмонларга ўгирилдилар: — Сизлардан биргина калима талаб қилиняпти. Шуни айтсаларингиз, натижада бутун араблар сизларнинг ҳокимиятингиз остида бўладилар. Араб бўлмаганлар ҳам сизларнниг йўлингизга ва динингизга кирадилар. Абу Жаҳл шошибпишиб: — Бир эмас, ўнта калима сўзлашга ҳам тайёрмиз. Отангнинг боши ҳаққи, шу муаммога чек қўяйлик энди,— деди. — «Ла илаҳа иллаллоҳ» дейсизлар ва барча бутлардан воз кечасизлар! Улар ҳайратдан «Ана холос!» дея чапак чалиб юбордилар. Бу билан «Бўлмайди!» демоқчи эдилар. Хафсалалари пир бўлди. — Ё Муҳаммад, сен шунча илоҳни ёлғиз бир илоҳга айлантирмоқчимисан?! — Тўғриси, бу жуда бўлмағур нарса, — дея ўринларидан турдилар, истеҳзога тўлиқ қарашлар билан хонадан чиқиб кетдилар. Қиёфаларида, одим отишларида ҳамон кибр ва мағрурлик ифодаси... Йўлда борарканлар, ҳайратларини яшира олмасдилар: — Наҳотки ундан бошқа ҳеч ким бунақа нарсаларни билмаса? Унинг динига ўхшаш бир дин ҳақида эшитган одам борми ҳеч?.. — Азизим, уйдирма қанақа бўлади? Катта бир шаҳарда шунча инсон яшасаю, ёлғиз унгагина ваҳий келадими? Бунақа бўлмайди, ахир... — Менга Абу Толиб жуда паришон бўлиб кўринди, — деди Умаййа. — Тўшакдан қайтиб турмаса керак. — Яхши одам, мард одам, аммо шу жияни масаласида хаддан ташкари ўжарлик қилдида. — Бу ўжарлик энди узоғи билан бир ҳафта давом этади. Шундан кейин, мана кўрасиз, майдон ўзимизга қолади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling