Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
53
бешолтита фарзанди билан бева қолган. 
Набиййи акрамдан (с.а.в.) келган таклифни мамнунлик билан кутиб олди. Лекин атрофида 
парвона каби ўралашиб юрган фарзандларини нима қилишни билмай ҳайрон эди. Ҳазрати 
Пайғамбар (с.а.в.): 
— Мен билан турмуш қуришингга фарзандларингнинг хаёлидан бошқа тўсиқ йўқми? — 
деб сўраган эдилар, Савда: 
— Бошқа тўсиқ йўқ, — деб жавоб қилди. 
Шундай қилиб, пайғамбарликнинг ўн учинчи йили рамазон ойида Савда «Мўминларнинг 
онаси» (Уммул муъминин) бўлиш шарафига эришди. 
 
* * * 
Абу Жаҳл бир дўсти билан Абу Лаҳабникига келди. Ҳолаҳвол сўрашганидан кейин 
мақсадини баён қилди: 
— Жиянингдан Абдулмутталибнинг ҳозир қаерда эканини бир сўраб кўргина?! — деди. 
Бу савол Абу Лаҳабнинг онгига муҳрланди. Расулуллоҳга (с.а.в.) илк дуч келганидаёқ 
шуни сўради: 
— Қавми билан бир жойда, — деган жавобни олди. 
Абу Лаҳаб ортиқча кавлаштириб ўтиришни хоҳламади. Бироқ Абу Жаҳл бу жавобдан 
қониқмади: 
— Жиянинг бу билан, Абдулмутталиб жаҳаннамда, демоқчи, — деди. 
Абу Лаҳабнинг кўзларига қон тўлди, сапчиб ўрнидан турди ва жиянининг уйига йўл олди... 
Бу келишда Абу Лаҳаб яна эски Абу Лаҳаб ҳолига қайтган эди. Бугунгача қилиб 
келганидан ҳам ортиқроқ душманлик қилишни, бундан буён уни ҳолжонига қўймаслигини 
бақириб-чақириб маълум этди. 
Чиндан ҳам шундай бўлди. Дастлаб ҳимоясини бекор қилди. Сўнг фурсатини топди 
дегунча, ёмонликларини бошлади. Ҳимоянинг бекор бўлганидан хабар топган ва тиш қайраб 
юрганлар ҳам ҳаракатга ўтдилар. 
Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) энди уйларига кирай деб турганларида, бир дайди тўсатдан у 
кишининг муборак бошларига тупроқ сочиб юборди. Бу одобсизлигидан ўзи мамнун ҳам эди. 
Набиййи акрам (с.а.в.) ғамгин қиёфада уйга кирдилар. 
Суюкли қизларидан бири қошларига югуриб келди. 
— Отажон! Ким бунақа қилди, отажон?! — деб йиғлаб юборди. 
Бу одобсизликни ким қилгани муҳим эмас эди, у қилмаса, бошқа бириси қилиши аниқ эди. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling