Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
ТОИФ САФАРИ Расулуллоҳ (с.а.в.) энди Маккада кўчага чиқа олмай қолдилар. Қаерга борсалар, одамлардан киноя, сўкишлар эшитардилар. Қуръон тиловат қила бошласалар, атрофда мушриклар атай бақирибчақиришар, чилдирма уриб, қарсак чалиб, руҳан эзмоқчи бўлишар эди. Ниҳоят Маккани ташлаб чиқиб кетишни, вазифаларини бошқа ёкда адо этишни ихтиёр қилдилар. Ёнларига тутинган ўғиллари Зайдни олиб, Тоиф сари йўл олдилар. Бир неча кунлик сафардан сўнг Тоифга етиб бордилар. У ерда имон келтирган кишиларни учратиш эҳтимоли бор эди. Уларнинг ёрдамида Макка халқининг одобсизликларини тўхтатиш имкони топилса хам ажаб эмас. Тоифда сўзлари ўтадиган уч киши бор эди: акаукалар Абду Йалил, Масъуд ва Ҳабиб. Аммо кутганларининг тескариси бўлди. Учала акаука имонга келиш тугул, Расулуллоҳни мазах қила бошлашди. Шундай ҳақоратомуз сўзлар ёғдиришдики, бу борада ҳатто маккаликлардан ҳам ўтиб тушишди. Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 54 — Модомики имон келтирмас экансизлар, лоақал бу суҳбатимизни сир тутишларингизни илтимос қиламан. Маккаликлар зинҳор бундан хабардор бўлишмасин. — Йўўқ, ҳунаринг кетмайди. Маккаликларга бор гапни албатта етказамиз, зудлик билан, — дейишди. Уларнинг гап уқмас кишилар бўлиб чиққани хам майли, ҳатто арабларга хос меҳмондўстлик, мусофирга ҳурмат каби одатларни хам оёқости қилишди. «Шундай жиддий бир инсон қанақасига ёлғон гапириши мумкин?» деб ўйлаб ҳам кўришмади. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларнинг ёнидан хомуш чиқиб кетдилар. Яна Маккага, яна ашаддий душманларининг орасига қайтишлари керак эди. Бироқ тинчгина кетишларига ҳам қўйишмади. Бадбахт бир кимса Фахри Коинот жанобларини тошбўрон қилишни буюрди. Нима қиларини билмай юрган безори болалар кўнгилларини хушлайдиган бир эрмак топилганидан шодланиб, ишга киришишди. Қуллар, болалар сўкасўка, Расули акрамнинг (с.а.в.) орқаларидан тош, кесак ёғдира бошлашди. Шовқинсурон ичра иккинчи буйруқ эшитилди: — Ўлдириб қўйишдан эҳтиёт бўлинглар!.. Бунинг маъноси — катта тош отма, белидан юқорини мўлжаллама, дегани эди. Ўлдириб қўйсалар, олинажак интиқомдан, Қурайш билан узоқ йиллар ёвлашишга тўғри келишидан қўрқишарди. Зайд Расулуллоҳнинг (с.а.в.) гоҳ ўнг, гоҳ чап томонларига, гоҳ орқаларига ўтар, тошларга ўзини тутиб бериб, Буюк Пайғамбаримизни — тутинган отасини муҳофаза этишга уринар эди. Шунга қарамай, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) оёқлари қонга беланди. Тоифдан чиққанларидан кейин ҳам тошбўрон аллақанча жойгача давом этди. Эшитмаган ҳақоратлари қолмади. — Ёлғончи!.. — Борэ, пайғамбар эмиш!.. — Оллоҳга қарши ёлғон гапиришдан уял!.. Ниҳоят буйруқни қойилмақом қилиб бажарганларига қаноат ҳосил қилган тоифлик дайдилар ортларига қайтиб кетди. Бир бадбахт охирги тошини отар экан: — Бу кунни ҳеч унутма, эй ёлғончи пайғамбар! —деб бақириб қолди. ...Расулуллоҳ (с.а.в.) бу кунни ҳақиқатдан ҳам унутмадилар, унута олмадилар. Йиллар ўтиб, суюкли хотинлари Ойиша онамиз (р.а): — Ё Расулуллоҳ, Уҳуд жангидан кўра ҳам ачинарли, аламли кун бўлганми?! — деб сўраганларида, Тоиф воқеасини эслаб, у савдоларни бир бошдан гапириб берган эдилар. Ўша кундагидай ғам-ғуссага чўмган бошқа кунни эслай олмасликларини таъкидлаган эдилар... Дайдилар қайтиб кетишгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) бир оз дам олиш мақсадида йўл устидаги боғнинг чеккасига бориб ўтирдилар. Қўлларини очдилар. Мавлои Зулжалолга илтижо қила бошладилар: — Оллоҳим, қувватим озлигини, чорасиз қолганимни фақат сенга арз этаман, одамлар орасида бу қадар хор бўлганимдан ёлғиз Сенга шикоят қиламан. Эй марҳаматлиларнинг марҳаматлиси Оллоҳим! Дорга осилганларнинг, эзилганларнинг ва менинг ҳам Раббим сенсан! Меникимларга йўлиқтиряпсан? Ифлосларча қаршилаган ғурбат элгами ёки душманларгами топширдинг ишимни?! Агарку, Сен мен бандангга ғазабнок бўлмасанг, бу азиятларга парво ҳам қилмайман. Бироқ Сендан келадиган саломатлик ва қувватга янада интизорман. Ғазабингга дучор бўлишдан қўрқиб, Сенинг нурингга сиғинаманки, зулматларни зиёга айлантирган, дунё ва охират ишларини тартибга солган нарса Сенинг ўша нурингдир. Токи Сен рози бўлгунингга қадар биз ҳар жиҳатдан Сендан хушнуд ва мамнунмиз. Куч ва қудрат ёлғиз Сенга оиддир. * * * Набиййи акрам (с.а.в.) паноҳ топган боғ Утба ибн Робиа билан унинг укаси Шайбаники эди. Тасодифми ёки заруратми, бу пайтда улар ҳам боғда эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) келиб шу ерга ўтирганларини, тоифликларнинг ҳужуми ва одобсизликларига нишон бўлганларини ўз |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling