Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
61
Абу Жахлнинг миясига бир фикр урилди. Ажойиб бир фурсат, деб ўйлади. 
— Жуда соз, бу сўзларни қавминг олдида қайтаришга журъат қила оласанми? 
— Албатта. 
Абу Жаҳл туйқус хазина топган одамдай, бор кучи билан бакира бошлади: 
— Бу ёққа келинглар, эй Бани Каъб ибн Луай, келинглар, эй қурайшийлар!.. 
Бири хақиқат, бошқаси жаҳолат вакили бўлган бу икки кишининг ёнма-ён турганиии 
кўрганлар уларнинг қошларига тўплана бошлашди. Абу Жаҳл жангда ракибини енгган 
жўжахўроздек керилиб турарди. Ҳеч бўлмаганда, завқли бир саҳна содир бўлдику, деб ўйларди. 
Ниҳоят гавжум бир халойиқ тўпланди. Масжиди Ҳарамнинг убу бурчагида ўтирганлар ҳам 
югуриб келишди. Ораларида мўминлар ҳам бор эди, мушриклар ҳам. Ҳар иккала томон ҳам 
манамана содир бўладиган воқеани зўр ҳаяжон билан кутиб турарди. 
— Қани, ҳозиргина менга айтган гапларингни қайтарчи!.. — Абу Жаҳлнинг овозида «Мард 
одам сўзидан қайтмас» шаклидаги манманлик ифодаси бор эди. 
Нигоҳлар нуроний пайғамбаримизга қадалди. У зоти шариф (с.а.в.) яна ўта жиддий ва 
вазмин оҳангда: 
— Бу кеча саёҳатга чиқарилдим. Ақсо масжидига бориб келдим, — дедилар. 
Абу Жаҳлнинг кўзида зафар учқунлари порлади. 
— Яъни, Қуддусга бориб ке.вдим, демоқчи, — дея ҳайқирди. Сўнг Расулуллоҳга ўгирилди: 
— Шундай эмасми? 
— Худди шундай! 
Абу Жаҳл кечирилмас бир гуноҳ иш қилиб қўйган жиноятчини қўлга туширган кучли бир 
қўмондон каби: 
— Хўш, бу ёлғонга бизни қандай ишонтирмоқчисан? —деди, сўнгра атрофда тўпланиб 
турган халойиққа ўгирилди: — Шу ёлғонга ишонадиган киши борми?! 
Ҳар ҳолда, озгина бўлсада, дурустроқ фикрлайдиган, масалани ҳартомонлама 
ойдинлаштиришни истайдиган бир киши бор экан, ўша таклиф киритди: 
— Орамизда Қуддусга бориб келган одамлар бор, унинг гапи тўғримиёлғонми эканини 
ўшалар тасдиқлайди... Энди бизга Ақсо масжидини таърифлаб бер. 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шу кунгача Қуддусга бормаганларини ҳамма беш қўлдай биларди. 
Мушрикларнинг фикрича, бу кеча Қуддусга бориб келдим, деган даъво мана энди пучга 
чиқажак, ёлғон гапиргани маълум бўлажак эди. 
Бу таклиф ҳаммага маъқул тушди. Бормаганкўрмаган бўлса, у ерни кандай қилиб 
таърифлаб берарди? Борган бўлса, кўриши, кўрган бўлса, таърифлаб бериши лозим. 
Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) Ақсо масжидига ва Қуддусга томоша учун бормаган эдиларку? 
На Ақсога чуқурроқ разм солдилар, на Қуддусни томоша қилдилар — бу ҳам бир ҳақиқат эди. 
Лекин Буюк Оллоҳ расулини шундай вазиятда ёрдамсиз қолдирарми? 
Бир зумда Расулуллоҳ (с.а.в.) кўз ўнгларида Ақсо масжиди гавдаланди. Худди қаршидаги 
девордан берироқда инъикос этаётгандек эди. Муборак кўзлари Ақсо масжидида, тиллари эса, 
кўрганларини бирмабир ҳикоя қилиб бера бошлади. 
Қуддусга кўпчилик бориб келган, ҳаммасининг ўзига яраша таассуроти, хотираси бор эди. 
Ақсо масжидининг кўриниши ҳақида саволга тутишди. Бири эшиги ҳақида сўраса, бошқаси 
деворлари, девордаги нақшлари ҳақида сўрар, яна бири ёнатроф ҳақида суриштирар эди. 
Сўралган жойлар дарҳол Расулуллоҳнинг (с.а.в.) кўз олдиларига келтирилар, худди ойинада 
кўриб тургандай жавоб қилар эдилар. Ниҳоят саволжавоб тугади. 
— Ҳаммасини тўғри таърифладинг, эй Муҳаммад! Худо ҳаққи, жуда тўғри! — деб тан 
беришди имтиҳончилар. 
Абу Жаҳлнинг юраги сиқилиб кетди, терлар пешонасидан оқарди. Юз карра аниқ зафар 
энди қўлга кирай деб турганида бирдан мағлубиятга учрашнинг таъсири эди бу. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling