Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
62 Аммо юраги сиқилган фақат Абу Жаҳл эмас эди. Абу Лаҳаб, Надр ибн Ҳорис, Умаййа ибн Халаф ҳам худди шундай ҳолатда эдилар. Қуддусга бормагани аниқ бўлган бир киши бир кечада шу ёққа бориб келганини даъво қилса ва ундан олдин борибкелганларнинг шу мавзудаги саволларига муфассал жавоблар берса, ким нима ҳам дея оларди? — Бу ердан Қуддусгача туяда бир ойлик йўл, кайтишга яна бир ой кетади. Инсон қанақасига бир кечада бориб кела олади? — деб елкаларини қисишар эди. — Ҳой биродарлар, менинг бир фикрим бор, — деб бақирди кимдир. Ҳамма унга қаради. — Бизнинг Шом йўлида карвонларимиз бор. Модомики Ақсо масжидигача бориб келганини даъво қилар экан, бизга ўша карвон ҳақида маълумот берсин. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳеч тараддудланмай жавоб бера бошладилар: — Йўлда кетаётганимда фалончиларнинг карвонига дуч келдим. Битта туялари қочган экан, уни қидиришаётган эди. Уларга хитоб қилиб, туяларининг турган жойини кўрсатдим. Қайтаётганимда Дажнон водийида фалонфалонларнинг карвонига дуч келдим. Ўзлари ухлаб ётган эдилар. Оғзи боғлиқ бир мешдаги сувларини ичиб, оғзини яна маҳкамлаб қўйдим. — Хўш, улар Маккага қачон етиб келишади? — Эрта тонгда, айни қуёш чиққан дақиқада Танъим тепалиги томондан шаҳарга киришади. Олдиларида кулранг бир туя бўлади, унинг бир томонига оқ, иккинчи томонига қора тусли юк ортилгандир... Табиийки, бу хабар ақл бовар қилмайдиган бир хабар эди. Бу маълумотни пайғамбаримизга Жаброили амин етказган эди. Мушриклар бир оз енгил тортгандай бўлишди. Чунки қуёш чиқар экан, у берган маълумот билан ҳақиқатда рўй берадиган воқелик орасида ҳеч йўқ озгина фарқи бўлар, ахир. Карвон ё қуёш чиққанидан кейин, ё олдин келиши мумкинку! Ҳамма нарса сониясониясигача тўғри келиши амри маҳол эмасми? * * * Ҳазрати Абу Бакрнинг эшиги худди биров тепаётгандай қаттиқ тақиллади. Сапчиб ўрнидан туриб эшикни очди. Келган одам ҳовлиққанича, нафаси бўғзига тиқилгудай бўлиб янгиликни сўзлади: — Анави жодугар дўстинг, бу кеча Ақсо масжидига бориб келдим, деб даъво қилмокда. —Яъни, Оллоҳнинг расули Муҳаммадми (с.а.в.)?! —Ҳа. — Жуда тўғри гапирибди. У ҳеч қачон ёлғон даъво билан чиққан эмас. Хабарчининг кутгани бошқача муносабат эди. Абу Бакрнинг сўзлари уни довдиратиб қўйди. Қайтиб кетар экан, қулоқларига ишонмасди. «Бунчалик бўлиши мумкин эмас...» дер эди ўзига ўзи. Ушбу воқеа Ҳазрати Абу Бакрга абадиятга қадар фахрли бир лақаб берилишига сабабчи бўлди. Энди у кишини то қиёматгача барча мўминлар «Абу Бакр Сиддиқ» деб атай бошлайдилар. Бу лақабни унга Набийлар сарвари бердилар. «Жуда тўғридуруст инсон» деган маънони билдирар эди бу муборак сўз! * * * Тонгсаҳарда анчамунча мушриклар Танъим йўлига карвонни кутиб олиш учун чиқишди. Яна ҳам тўғрироғи, «Йўловчилар кун чиққанида келади», шаклида берилган хабарни чиппакка чиқармоқчи эди улар. Шафақ оқара бошлаган, юзларда ҳаяжон ифодалари сезилди. Юраклар ҳар доимгидан ҳам тезроқ ура бошлаган, одамлар асабий ва сабрсиз. — Менга қолса, шу гал иш тамом, — деди кимдир. — Ҳеч йўқ бирикки сонияга фарқ қилар, ахир, —деди бошқаси. — Ана ундан кейин кўрасан Амр ибн Ҳишомнинг қандай интиқом олишини. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling