Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
63
— Энди уни ҳимоя қиладиган Абу Толиб ҳам йўқ. Шу тарз гапсўз давом этар экан, 
ораларида умидсиз бўлганлар ҳам бор эди. 
— Ҳечам қўлидан келмайдиган бир ишни буюрайлик, деб роса бош қотирган 
кунларимизни унутдиларингми? Кўкдаги ойни иккига бўлганиничи? Ҳой биродарлар, 
шарманда бўлиб қолмайлик тағин. Кутилган вақт яқинлашганида, икки киши баланд жойга 
чиқарилди. Бири кунчиқар томонни, иккинчиси Танъим йўлини кузатиб туришди. Ким кўрса, 
шу заҳоти бақириб хабар бериши керак эди. 
Абу Жаҳл сабрсиз, баъзан бошини кўтариб ҳалигиларга қарайди: 
— Нима гап? — деб сўрайди. 
— Ҳеч нима кўринмаяпти, — деган жавоб уни баттар безовта қилади. 
Кун чиқишига дақиқалар ҳам эмас, сониялар қолди. Абу Жаҳл сўнгги марта юқорига 
қаради. Йўлпойлоқчининг кўзлари олисда, тинимсиз тикилади. Кўрса, албатта, дарҳол жавоб 
берарди. 
— Ўзингни бос, — деди Умаййа Абу Жаҳлга, — бу сафар биз албатта ғалаба қозонамиз! 
Убай ибн Халаф унинг фикрини тасдиқлади: 
— Мана, қуёш ҳам чиқай деб қолди. Шу пайтгача келмаган карвон тўсатдан келиб 
қолармиди?.. 
Қуёш ҳар доимгидай ўз вақтида чиқишга, карвон ҳам Маккага бир дақиқа бўлсада, 
олдинроқ етиб олишга шошилишар, қуёш ҳам, карвон аҳли ҳам улкан бир даъвонинг исботи ё 
инкори учун мусобақалашаётганларидан ўзлари бехабар эди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) пайғамбарлик вазифасини берган Буюк Оллоҳнинг ёрдамига ишонар, 
расулини ёлғончи қилмаслигига амин эдилар. Ҳар дақиқа, ҳар сонияда энг покиза 
миннатдорлик туйғулари билан Раббига йўналган қалблари ушбу дамда яна Унга, фақат Унга 
илтижо қилар эди. Қуёшни яратган У, дунёни яратган У, ҳар иккаласига Ўзи истаган низомни 
берган ҳам Удир. Ирода этмаса, карвон юролмас, Унинг иродасисиз тўхтамас. Боришни истаган 
жойига, У хоҳлаган пайтдан олдин ёки кейин бориши ҳам мумкин эмас. 
Абу Жаҳл ва унинг ҳамтовоқлари қанчалик сабрсиз ва безовта бўлсалар, Расулуллоҳ 
(с.а.в.) шунчалик вазмин ва хотиржам эдилар. 
Қуёшнинг илк нурлари порлайдиган сониялар келди. Абу Жаҳл ҳамон сокин турган 
Расулуллоҳга (с.а.в.) қаради. 
— Мана энди сени йўқ қиламан! — дея минғирлади. — Қолаверса, бу сафар ёнингда шу 
пайтгача ҳимоя қилиб келган анави нодон, ўжар амакинг ҳам бўлмайди. 
Тишларининг орасидан илоннинг заҳари каби сочилган бу сўзларни Расулуллоҳ (с.а.в.) 
эшитмадилар. Чунки ушбу дамда йўлпойлоқчилар бирдан бараварига бақириб қолишган эди. 
— Нима гап, эй фалончилар? 
Энди иккаласи алоҳидаалоҳида жавоб берди: 
— Кун чиқди! 
— Карвон кўринди! 
Ахнас ибн Шариқ қўлидаги ҳассасини бор кучи билан ерга урди. 
— Бундай толеънинг... — деб бошланган сўзларини уятсиз сўкиниш билан тугатди. 
Мўминлар хурсандликдан йиғлаб юборишди, Расулуллоҳ (с.а.в.) билан биргаликда 
Оллоҳга ҳамду санолар айта бошлашди. 
Улуғ Умар Абу Жаҳлга яқинлашди: 
— Энди имон келтиришинг керак, эй Амр, — деди.— Мурувватли иисон бундан бошқача 
йўл тутмас. 
— Дафъ бўл, Умар, ҳозир сенинг гапларингни тинглайдиган холим йўқ. 
— Хўш, дафъ бўлмасам, нима қилардинг?! 
Бу овоз Умарнинг олов сачраган кўзлари ифодаси эдими ёки куфрга қарши битмас-


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling