Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
66
Ибн Дағинна бу таклифга рози бўлди, ҳазрати Абу Бакр ҳам шартларни қабул этди. Ғурбат 
элларда ҳасрат чекиб юргандан кўра, мана шундай шартлар остида бўлса ҳам Расулуллоҳнинг 
(с.а.в.) ёнларида қолиш маъқул эди унга. 
* * * 
Бир куни ҳазрати Абу Бакр уйининг олдини масжидга айлантиришни ўйлади. Шу ерда 
намоз ўқий бошлади. 
Нозик табиатли бир инсон эмасми, абадий мўъжиза бўлган Қуръони карим гўёки унинг 
қалбининг теранликларига иниб борар ва у ердан тотли оҳанг ила йўғрилиб чиқиб келар эди. 
Баъзан азоб оятлари унинг руҳида ғалаёнлар кўтарар, Оллоҳнинг лутфу карамидан баҳс 
этадиган оятлар эса, жаннат шабадаларини эстираётгандай бўлар эди. 
Маҳалла болалари уни томоша қила бошлашди, аёллар унинг кўзёшларила, ёниқ овозла 
ўқиётган Қуръонига қулоқ тутадиган бўлиб қолишди. 
Бу вазият қурайшийларни бетоқат қилди. Аёллар ва болаларга бу ёниқ овознинг, бу 
кўзёшларнинг таъсир этиб қолишидан қўрқишди. 
Ибн Дағиннага хабар жўнатишди. У дарҳол етиб келди ва нима гаплигини суриштирди. 
— Биз сенинг ҳимоянгни тан олганмиз, аммо Абу Бакр уйида ибодат қилсин деб шарт 
қилиб қўйган эдик...— дея вазиятни батафсил тушунтиришди. — Ё Абу Бакр шартларимизга 
амал қилсин, ёхуд сен ҳимоянгдан воз кеч. 
У Абу Бакрнинг уйига келиб, қурайшийларнинг хоҳишларини англатди. Ҳазрати Абу Бакр 
уни ноқулай аҳволга солиб қўйишни истамади. 
— Менга Оллоҳнинг ҳимояси кифоя, сенинг ҳимоянгдан воз кечаман, — деди. 
Арабларнинг одатига кўра, бирга Қурайш зодагонларининг ҳузурига боришди. Ҳазрати 
Абу Бакр Ибн Дағиннанинг ҳимоясидан ўз ихтиёри билан воз кечаётганини, бунда унинг 
заррача айби йўқлигини эълон этди. 
Молик ибн Дағинна кўнгли хотиржам бўлиб изига қайтди. Ҳазрати Абу Бакр учун эса, яна 
эски — нотинч, беҳаловат кунлар бошланди. 
 
БОЗОРЛАРДА ҚИЛИНГАН ДАЪВАТ 
Арабларнинг учта йирик ва машҳур бозори бор эди, улар: Укоз, Мажанна ва Зулмажоз. 
Аввали Шаввол ойида Укоз бозори очилар ва бу ерда савдосотиқ бир ойча давом этар эди. 
Сўнгра Мажаннада йигирма кунлик бир бозор очилар, у ердан эса, Зулмажозга кўчилар эди. 
Бозор мавсуми тугагач, ҳаж мавсуми бошланар, карвонкарвон бўлиб сафарга чиққанлар 
Каъбани тавоф этиш учун Макка сари йўл олар эдилар. 
Расули мукаррам (с.а.в.) ҳаж қилиш мақсадида Маккага келган қабилалар орасида юриб, 
уларни Исломга даъват эта бошладилар. Енларида қабилаларнинг келиб чиқиши, насликасби 
хусусида кенг ва атрофлича биладиган Ҳазрати Абу Бакр бор эди. Дуч келинган кдбила 
аъзоларидан аввал ким эканлиги сўралар, сўнгра уларнинг қошига ўтириб, Ислом динидан баҳс 
этар эдилар. Абу Лаҳаб ҳам қараб турмас, у ҳам эски вазифаси билан банд бўлар эди. 
— Ишонманглар унга! Болаларни оталарига душман қилган жодугар мана шу бўлади! 
Оилаларни бузган, эрни хотиндан ажратган иғвогар мана шу одамдир! —деб бақириб юрарди. 
Баъзилар истеҳзо ва ҳақоратомуз оҳангда бу динни қабул этолмасликларини 
билдирардилар. Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) сира ҳам умидсизланмай, бошқа бир қабилани даъват 
қила бошлар эдилар. Баъзилар очиқданочиқ савдолашишга тушишарди: 
— Хўп, агар биз сени қўллабқувватласак ва муваффақиятга эришсак, ҳокимиятни бизга 
топширасанми? Шунга розимисан? — дейишарди. 
Ҳаққа даъват этаётган зот бунга жавобан ҳам ҳақ сўзни сўзлар эдилар: 
— Ҳамма нарса Оллоҳнинг хоҳиширодаси билан бўлади. У истаган бандасига ҳокимият 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling