Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
68
Буюк Оллоҳ инсоният учун ёйган, лекин маккаликлар хўрлаган бу баракотли дастурхон 
атрофига мадиналиклар ўтиражак, қурайшийлар оёқости қилган бу муборак неъматни авс ва 
ҳазражликлар бошларига кўтаражаклар келгусида. 
Ислом тарихида исмлари жуда оз маълум бўлган бу шарафли инсонларнинг номлари олтин 
ҳарфлар билан ёзилса ва ҳар бир мўмин-мусулмон қалби тўридан жой олса, арзийди. 
Улар инсониятнинг саодат раҳбаридан олган омонатни Ясрибга тарқатиш мақсадида йўлга 
чиқар эканлар, Набиййи акрам (с.а.в.) хам кўнгиллари ғоят кўтарилган ҳолда бошқа мусофирлар 
билан учрашиш учун жойларидан жилдилар. 
Бир йилдан кейин яна ҳаж мавсуми бошланганида, Ясриб шаҳридан имон нури ила 
безанган ўн икки киши келди. Улар орасида, ўтган йили Расулуллоҳнинг саҳобалари қаторига 
киришга мушарраф бўлган олти киши ҳам бор эди. Улар бир йил олдин кўрган Улуғ 
Пайғамбарларини соғинган, у зотнинг муборак юзларини кўриш, мафтункор суҳбатларидан 
баҳраманд бўлиш учун қанот ёйиб, учгудай бўлиб келишган эди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) улар билан аввалги учрашган жойларида учрашдилар. Келганлар 
ҳаммалари мусулмон эди. Ясрибда ҳам яна кўпгина кишилар мусулмон бўлганлари ҳақида 
хушхабар етказишди. Бундан буён қандай хукмларга риоя қилишлари кераклигини сўраб 
ўрганишди. Суюкли пайғамбаримиз билан Ясриб мусулмонлари орасида бир шартнома 
тузилди. Тарихда бу шартнома «Биринчи Ақоба байъати» номи билан қайд этилгандир. 
Бу йиғилишда Расулуллоҳ (с.а.в.): — Оллоҳга ҳеч бир нарсани шерик қилмаслик, ўғрилик 
қилмаслик, зинодан узок бўлиш, норасида гўдакларни ўлдирмаслик, ҳеч кимга бўҳтон 
ёғдирмаслик, хайрли ишларга қаршилик кўрсатмасликка менга сўз беринг!.. Сизлардан сўзида 
турганларга мукофот беришни Оллоҳ ваъда қилади. У ҳар қандай нуқсондан пок ва марҳаматли 
зотдир. Мана шу ҳукмларга риоя киламан деб эвазига фоний дунёда азобларга қолинса, бу 
азоблар охиратда мағфиратга айланади. Булардан биттасига амал қилмаганлар эса, Оллоҳнинг 
иродасига ҳаволадир. Хоҳласа, гуноҳларини афв этади, хоҳласа, азоб беради, — дедилар. 
Ўн икки киши Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ушбу сўзларини такрорлаб қасамёд қилдилар. 
Расулуллоҳга (с.а.в.) қасамёд қилиш шарафига сазовор бўлган ясриблик бу инсонлар 
қуйидагилар эди: 
1. Асъад ибн Зурора. 
2. Авф ибн Ҳорис. 
3. Муоз ибн Ҳорис. 
4. Рафиъ ибн Молик. 
5. Заквон ибн Қайс. 
6. Убода ибн Сомит. 
7. Язид ибн Саълаба. 
8. Аббос ибн Убода. 
9. Уқба ибн Амр. 
10. Қутба ибн Амр. 
11. Малик ибн Таййихон. 
12. Увайм ибн Соида 
Ақобада кўнгиллари покланган мўмин-мусулмонлар ватанларига қайтар эканлар: 
— Е Расулуллоҳ, биз билан бирга бир одам жўнатинг, қавмимизга Қуръонни ўргатсин, — 
дедилар. 
Фахри Коинот (с.а.в.) жанобларининг муборак чеҳраларида мамнунлик излари кўринди. Бу 
самимий бир илтимос эди. Бундан буён маккаликлар хор килган тавҳид машъаласини 
ясрибликлар баланд кўтаражак, илдизли имон кўчати ўша муборак тупроқларга ўтқазилажак, бу 
беқиёс кўчат муборак ҳосилларини ўша ерда бежарак эди. 
Мусъаб ибн Умайр ушбу вазифага энг муносиб инсон эди. Чақиртирилди, Ясрибда Қуръон 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling