Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
71 Саъд ибн Муоз ҳам қайтиб қавмининг олдига келганида, бутунлай бошқача бўлиб қолган эди. — Мен сизларга кимман? — деб сўради. — Бизнинг йўлбошчимизсан, — дейишди. Саъд олдин калима келтирди, сўнгра сўзларини шундай давом эттирди: —Оллоҳга ва расулига имон келтирмагунингизча аёлларингиз билан ҳам, эркакларингиз билан ҳам гаплашишни ўзимга ҳаром деб биламан. Бу сўзлар Бани Абдул Ашҳалга қаттиқ таъсир қилди. У ерда ўтирганларнинг ҳаммаси биринкетин калима келтирдилар. Уша куни кечгача Бани Абдул Ашҳалдан мусулмон бўлмаган биронта ҳам оила қолмади. Бундан буён даъват ортиқча қийинчиликсиз, муваффақият билан юргизила бошлади. Ислом даъватига чин кўнгилдан берилган бу инсонлар ҳар куни бир хушхабар, ҳар куни янги бир мадад олишар эди. Маккада ўтган ҳар бир кун тобора оғир ва машаққатли кечаётган бир пайтда Ясриб халқи, худди бир-бирлари билан мусобақа қилаётгандай, тобора шаҳдам одимлар билан имон йўлидан илгарилар эди. Ясриб мусулмон меҳр қўядиган, у ерда яшашдан ўзини бахтиёр ҳис этадиган имон шаҳрига айланиб борарди. Кетмакет бир неча ой ўтди. Кейинги ҳаж мавсумида Ясриб шаҳридан беш юз кишилик бир карвон Макка томон йўл олди. Улар орасидаги етмиш уч эркак ва икки аёл айниқса ўзларини бахтиёр ҳис этардилар. Булардан Пайғамбар (алайҳиссалом) билан бир йил олдин танишган ва ўшандаги суҳбат ҳамон кўз олдида турган баъзилари у зотни яна кўриш, ҳали кўрмасдан туриб пайғамбарлигига ишонган бошқалари эса, Расулуллоҳга етишиш ҳисси билан тўлибтошар эди. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром қабиласи орасида ҳурмати баланд, сўзи ўтадиган бир киши эди. У ҳам ҳаж ниятида сафарга чиққан эди. Карвонда баъзан биронта дўсти билан суҳбатлашиб, баъзан якка ўзи тўхтабтўхтаб, хаёлга толиб борарди. Каъб ибн Молик унинг ёнига келди. —Қалайсан, эй Абу Жобир? —Яхши, раҳмат. —Яхши эканингга кўзим етмаяптида. —Хўш, унда қанақа эканман? — Бу кетишда жаҳаннамга ўтин бўладигандек кўриняпсан кўзимга. Бу гап истеҳзо эмасди. Бу овозда ҳақорат ифодаси ҳам йўқ эди. Ярим ҳазил, ярим чин оҳангида айтилган бир сўз эди. Абдуллоҳ кулимсиради: — Нега экан энди? Каъб Абдуллоҳнинг туясига ёпилган хуржунга қўлини тиқди, у ердан бир тош чиқарди. —Бу нима? — деб сўради. —Ҳаммага маълум нарсаку. —Яъни, бир илоҳ, шундайми? — Шубҳанг борми? Каъб кудди. — Илоҳ, аммо гунг ва соқов, кучсиз ва ночор бир илоҳ... Қисқаси, бир тошдан ўзга нарса эмас, — дея қўлидаги тошга енгиленгил уриб қўйди. — Қара, калтак еяётганини ҳам билмайди. — Дўстига бирикки сония ўйлаб олишга фурсат берди. Сўнгра: — Қани, энди айтчи, бу илоҳинг хуржунда нима билан машғул эди? Сен уни олмагунингча, борйўқлиги ҳам номаълум эди, тўғрими? Кейин қўлидаги тошни улоқтириб юборди. —Қара... деди. Абдуллоҳнинг онги остинустин бўлиб кетди. «Бу қандай илоҳки, Каъбнинг қўлида ўйинчоқ қилиб ўйнатилса ҳам, лом-мим демаса?» деган ўй ўтди. Каъб: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling