Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
72 — Энди гапларимга қулоқ сол, эй Абу Жобир, биз сенинг жаҳаннамга ўтин бўлишингни асло истамаймиз, чунки сен ақли расо, ҳурмати баланд, баобрў бир одамсан. — Гапларинг тўғри, Каъб. Асл муддаонг нима ўзи? — Биз япянги ва тўппатўғри, ҳақ ва ҳидоят динига кирдик, — деди Каъб. — Бу дин инсонга инсон эканини уқтирадиган, тошларга асир бўлишдан халос этиб, ҳамма нарсани яратган Оллоҳга йўналтирадиган, инсонни ахлоқий фазилатлар билан янада безайдиган бир диндир... Каъб таниқли шоир эмасми, нутқи равон ва гўзал эди. Ислом динини бор истеъдодини ишга солиб таърифлади. Абдуллоҳ унинг гапларини боши эгик ҳолда, диққат билан тинглади. Бир оздан сўнг йўлда давом этиш учун ўринларидан турдилар. Тош бут ётган жойида қолаверди. * * * Бароъ ибн Маърур ҳам қавми орасида сўзи ўтадиган бир киши эди. Ҳажга бу гал мусулмон сифатида борарди. Йўлда биродарларига хитоб қилди: — Намоз пайти бу муборак Байтга орқамизни ўгириб ўқишимиз юрагимни ғаш қилмоқда. Бундан буён намозни Дамашқ томонга қараб эмас, Каъбага қараб ўқиймиз. — Худо ҳаққи, эшитишимизча, Расулуллоҳ (с.а.в.) намозда Дамашқ томонга қараб ўқир эканлар. У кишидан бошқача иш тута олмаймиз. — Сизларни билмайману, лекин мен бундан буён шундай қиламан. — Эй Бароъ, подадан айрилганни бўри ер, дейдилар... — Мени ўз ҳолимга қўйинглар. Сафар шу тарзда давом этди. Маккага келдилар. Бароъ ибн Маърур Каъб ибн Моликка мурожаат қилди: — Юр, биродар, тезроқ Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига борайлик. Йўлда қилган ишим юрагимга ғулғула солиб, тинчлик бермаяпти. Биргаликда кетишди. Улар ҳали Расулуллоҳни кўришмаган, аммо сўрабсуриштириб тезроқ топишдан умидвор эди. — Муҳаммад ибн Абдуллоҳни қаердан топсак бўлади? Яъни, Абдулмутталибнинг неварасини? Бир маккалик одам сал олдинроқ у кишини кўрган эди. — Абдулмутталибнинг ўғли Аббосни танийсизларми?— дея сўради. «Ҳа» жавобини олгач, йўл кўрсатди: — У ҳолда Масжиди Ҳарамга боринг. Ўша ерда Аббоснинг ёнида ўтирган киши сиз қидираётган одам бўлади. Аббосни савдогар бўлгани учун танишарди. Масжиди Ҳарамга боришди. Ёнатрофига разм солишди ва Аббосни кўриб қолишди. Ёнида ўтирган одам бутун вужуди ила «Муҳаммад ибн Абдуллоҳ мен бўламан», деяётгандек эди. Келган кишилар шу ерга ўтиришди. Расулуллоҳ (с.а.в.) амакиларига ўгирилдилар: — Бу кишиларни танийсизми, эй Абул Фазл? — Ҳа, булар қавмларининг йўлбошчилари бўлмиш Бароъ ибн Маърур ва Каъб ибн Моликдир, — деди Аббос. —Яъни, машҳур шоир Каъбми? —Худди шундай. «Демак, Расулуллоҳ (с.а.в.) мен ҳақимда эшитган эканларда?! деган ўйдан Каъб жуда ҳам қувониб кетди. Каъб ва Бароъ Оллоҳга ва Расулга имон келтирганларини айтишди. Набиййи акрам (с.а.в.) ғойибона Исломга кирганларини эшитиб, бу одамлардан ғоят мамнун бўлдилар. Улар билан бирмунча вақт суҳбатлашиб ўтирдилар. Суҳбат орасида Бароъ ибн Маърур: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling