Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
73
— Ё Расулуллоҳ, бу ёққа келаётганимизда манави муқаддас даргоҳга орқамни ўгириб 
намоз ўқишга ҳеч кўнглим бўлмади. Шунинг учун бошимни Каъба томонга қилиб саждага 
турдим. Аммо ҳамроҳларимнинг ишларига хилоф равишда йўл тутганим учун юрагим 
ғашланди. 
Сиз нима дейсиз? — деб сўради. 
Расулуллоҳ (с.а.в.): 
— Қиблани ўзгартирмаслик керак эди, — дедилар. Лекин «Яна эски ҳолингга қайт», деб 
талаб ҳам қилмадилар. Хайрлашар эканлар, ташриқ кунларида, аввалги сафардаги каби, 
Ақобада учрашишга келишиб олдилар. 
Кундуз куни қабиладошлари билан бирга бўлиб, кечқурун одам оёғи тинганидан кейин 
секинсекин, биттаиккиталаб Ақобада тўпланмоқчи бўлишди. Ҳеч ким узоқ кутилмасин, ухлаб 
қолган киши уйғотилмасин, дейилди. Кетарда меҳмонлар кўнгилларидаги гапни очишди: 
— Эй Оллоҳнинг расули, сизга 6у ерда зиён-заҳмат етказилаётгани ва дилингизга озор 
берилаётганидан асло рози эмасмиз. Бизнинг юртимизга кўчиб ўтинг, ҳузур ҳаловатда, сизга 
ишонадиган, итоат қиладиган кишилар орасида яшанг. Ушбу таклифимизга кечқурун 
учрашганимизда узилкесил жавоб беринг, — дейишди. 
Келишилган вақтда Расулуллоҳ (с.а.в.) амакилари Аббос билан биргаликда Ақоба томонга 
йўл олдилар. 
* * * 
Ясрибдан келган мусофирлар ҳар доимгидай кечқурун алламаҳалгача суҳбатлашиб 
ўтиришди. Сўнгра кўзлар юмила бошлади. Кўп ўтмай уйқуга кетишди. 
Улар орасида ухлаб қолмасликка тиришиб, ўзгача ҳаяжон ичида ўтирганлар ҳам бор эди. 
Улар шерикларининг ҳаммаси тўла ухлаб бўлгунича бир муддат кутишди. Кейин биттабитта 
бўлиб ўта эҳтиёткорлик билан, ҳатто бир-бирига билдирмай, ажралиб чиқа бошлашди. Чунки 
бирон тасодиф ила мусулмон бўлмаган шерикларининг уйғониб кетиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас 
эди. 
Зулҳижжа ойининг ўн биринчи (ёки ўн иккинчи) кунига ўтар кечаси эди. Осмонда ой ва 
юлдузлар чарақлаб турарди. Атроф жимжит, теран сукунат чўккан. 
Ақобага келганларида Расулуллоҳ (с.а.в.) амакилари иккалалари уларни кутиб турган 
эдилар. 
* * * 
Аввал Аббос сўз бошлади: 
— Эй ҳазражликлар, Муҳаммад бизнинг орамизда баланд бир мавқеъга эга экани сизларга 
ҳам маълум. Биз уни қабиладошларимиздан муҳофаза этиш учўн ҳимоямизга олганмиз. Қавми 
орасида қанчалик шарафли инсон бўлмасин, ўз шаҳрида ҳимоя остида яшашга мажбур 
бўлмоқда. Шу боис у бизни ташлаб сизларнинг юртингизга кетишга қарор берди. Агар сизлар 
қилган таклифларингизга вафо кўрсатсаларингиз, уни ҳимоя қила олсаларингиз, нур устига нур. 
Бироқ агар уни ёлғиз қолдирсаларингиз ва оғир аҳволга солиб қўядиган бўлсаларингиз, ҳозироқ 
очиғини айтиб, уни ўз ҳолига қўйинглар. Чунки уни қавми бундан кейин ҳам ҳимоя эта олади. 
(Имом Бухорий. 5/130.) 
Аббоснинг сўзлари тўғри эмасди. Пайғамбарликларини эълон этганларидан бери ўтган ўн 
йилдан ортиқроқ вақт ичида Аббос жияни учун ҳеч нима қилмаган эди. Имон келтирмаган
лекин унга мададкор ҳам бўлмаган эди. Ҳеч бўлмаса, акаси Абу Толибнинг вафотидан сўнг уни 
ҳимоясига олиши мумкин эди. Ёки Тоифдан қайтган Расулуллоҳни (с.а.в.) паноҳига олганида, у 
бегона кишилардан ҳимоя сўрашга мажбур бўлмасди. Абу Толибнинг, Абу Лаҳабнинг 
ҳимоясини тан олган қурайшийлар унинг ҳимоясини рад этмасдилар. Устигаустак, у Абу Толиб 
сингари камбағал эмасди. Қурайшийлар орасида обрўэътиборга сазовор, бадавлат бир киши 
эди. Каъба хизматларидан «Сиқоя», яъни, ҳожиларга сув тарқатувчилик лавозимини эгаллаган 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling