Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
76
Макканинг гумроҳлари ширк ботқоғига тобора чуқурроқ ғарқ бўлиб, яна бир кечани 
мусулмонларни ҳақоратлаш билан ўтказаётган бир вақтида, Ясрибнинг мард йигитлари ушбу 
кечада имконият доирасидаги энг шарафли ишнинг уддасидан чиқишди. Энди улар 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.): «Сизнинг қонингиз менинг қоним, сизнинг ҳаётингиз менинг ҳаётим, 
сизнинг ўлимингиз менинг ўлимим», деган марҳаматларига лойиқ улуғ инсонларга айланишди. 
Ўзлари бу зотни эндигина кўришди, аммо эллик йилдан бери у киши билан ёнма-ён яшаган 
одамлар ҳам фарқига бормаган жиҳатларини кўришди ва Оллоҳнинг оламларга раҳмат этиб 
жўнатган улуғ Пайғамбарининг қадрига ҳақиқий етишди. 
Айни шу дамда тепаларида илоннинг вишиллашига ўхшаш бир овоз эшитилди: 
— Эй халойиқ! Музаммамни ва собиийларни кўришни истаганлар бу ерга келсин, мана 
улар, сизларга қарши уруш очиш учун тайёр туришибди. 
Овоз тобора кўтарилиб, ёқимсиз бир қичқириққа айланди. «Музаммам» деб Расулуллоҳни 
(с.а.в.) назарда тутган эди. Ўзларининг исмлари «Мухаммад» мақталган, мадҳга лойиқ кўрилган 
деган маъноларни ифодалар эди. Аммо мушриклар ҳозир у кишини бунинг бутунлай тескариси 
билан аташдан ҳам тап тортмаган эди. Бу сўзнинг маъноси «ёмон», «мақтовга номуносиб» 
демак эди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.): 
— Мана, Ақобанинг олчоғи шу киши бўлади! Бу овоз Ибну Узайбнинг овозидир, — 
дедилар ва овоз келаётган томонга ўгирилдилар: — Эшитяпсанми, эй Оллоҳнинг душмани, бу 
ердаги ишимни битиргач, сенинг таъзирингни бераман! — дедилар. Сўнгра яна биродарларига 
ўгирилдилар: — Энди тезда жойжойларингизга қайтинглар. 
Аббос ибн Убода: 
— Ё Расулуллоҳ, сизни ҳақ пайғамбар ўлароқ жўнатган Оллоҳга қасамлар бўлсинки, агар 
хоҳласангиз, эртага қиличларимизни қўлга олиб, Минодагиларга қарши отланамиз, — деди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) уни бу фикридан қайтардилар: 
— Биз бундай амр олмадик, дарҳол жойларингизга қайтинглар! — дедилар. 
* * * 
Чошгоҳ вақти ўтиб бораётган бир палла эди. Ясрибликлар тўхтаган жойга бир гуруҳ 
қурайшликлар келди. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулни қидириб топишди. 
— Эшитишимизча, Муҳаммад ибн Абдуллоҳга юртингиздан паноҳ бериш учун таклиф 
қилган эмишсизлар. Устига устак, биз билан уруш бошлашга қарор берган эмишсиз. Шуни 
яхши билингларки, биз сизлар билан урушишни асло истамаймиз, — дейишди. 
Ибн Салул бу сўзларни ҳайрон бўлиб тинглади. Қурайшликлар унинг шу ҳолатиданоқ бу 
гапларнинг шунчаки мишмиш эканини англашди. 
Ибн Салул: 
— Худо ҳаққи, гапларингиздан ҳеч нарса англамадим. Мен одамларимга ишонаман
қабиладошларим орасида бундай муҳим ишни мен билан маслаҳатлашмай қилишга ҳеч ким 
журъат эта олмайди. Бу масалада кўнгилларингиз хотиржам бўлаверсин, — деди. 
Мўминлар бу суҳбатга аралашмасдан, сукут сақлаб туришди. 
Ўртада бирон шубҳали ҳаракатнинг аломатлари кўринмасди. Боз устига, мушриклардан 
бир неча киши кетмакет қасам ичди, шундан кейин масала буткул ойдинлашгандай бўлди. 
Қурайшликлар: 
— Жуда соз, модомики қасам ичар экансизлар, сизларга ишондик, — дейишди. 
Маккада ҳаж вазифасини адо этиб бўлгач, ясрибликлар ҳам тинчхотиржам юртларига 
қайтишди. Энди Фахри Коинот пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ташриф кунларини орзиқиб кута 
бошлашди. 
* * * 
Амр ибн Жамуҳ исмли ясриблик бир оқсоқ қария бор эди. Неча йиллардан бери «Манот» 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling