Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
77 деган бутини иззатикром билан уйининг тўрида сақлаб келади. Ҳар куни унинг қошига келиб, таъзим бажо келтиради. Яна бир неча киши ҳам худди у каби уйда бут сақлаб, ўшанга сиғиниб юрарди. Ўғли Муоз эса, имон келтирган, ҳатто Ақоба қасамёдида ҳам иштирок этган эди. Муоз исмли яна бир қариндошлари ҳам бор эди. Хуллас, икки Муоз биргалашиб, кунлардан бир куни Манотни ўғирлашди. Амр ибн Жамух ўша куни тонгда ҳеч нарсадан хабарсиз уйқудан уйғонди. Нонушта қилди, сўнгра бутнинг қошига борди. Аммо... Манот жойида йўқ эди. — Менинг Манотим қани? — деб ҳайқирди. Ҳеч ким «мен кўрдим» демади. — Бу қанақаси, Манот оёқ чиқариб қочиб кетдими бўлмаса? Жаҳл билан уйидан чикди. У ёқбу ёқни айланиб юрди. Бани Салама маҳалласига борганида, саросима ичида қотиб қолди. Бути ўша ерга тўкилган ахлатга қоришиб ётарди. Дарҳол қўлига олиб, артибсуртиб тозалади ва уйига келтириб хушбўй атирлардан пуркади, эски жойига қўйиб қўйди. — Худо ҳаққи, сени ҳақорат қилган одам ким эканини билиб қолсам, дунёни кўзига тор қилар эдим! —деди ва тилига келган ширин сўзлар билан Манотнинг кўнглини кўтаргандай бўлди. Амр ғазабдан титрабқақшар, илоҳга қарши бундай «пасткашлик» қилган кишиларнинг даҳрийлигига ҳайрон эди. Эртаси куни ушбу воқеа яна такрорланди. Ниҳоят учинчи куни ҳам бутни жойидан топа олмагач, миясига қон урди. Бу иш аслида илоҳнинг эмас, Амрнинг устидан кулиш эди. Бутни сўнгги марта ахлатдан яна тозалаб ювиб, яна атир пуркар экан, қиличини унинг ёнига осиб қўйди. — Худо ҳаққи, бу разиллик кимнинг иши эканини билмайман. Агар қўлингдан келса, мана, қилич, энди ўзингни ўзинг ҳимоя. қилишга уриниб кўр! — деди дарғазаб бир алфозда. Кечаси туш кўрди: бир итнинг жасадини топдилар, бутга боғладилар, бани саламаликлар ахлат тўкадиган, сувсиз бир қудуққа олиб бориб ташладилар... Эрталаб уйғониб қараса, кечаги жойида фақат қиличгина турибди. Бутни қидира бошлади. Охироқибат яна уни ахлат тўкилган чуқурдан топди. Умрида бунақа ранжимаган, паришон бўлмаган эди. — Эй Амр! — дея ўзига хитоб қилиб юборди. — Сен ақли расо, тушунган, бошқаларга ақл ўргатадиган бир одамсан, бу чиндан ҳам илоҳ бўлса, шундай аянчли аҳволга тушармиди... Ғафлат уйқусидан уйғониш пайти келмадимикан энди, эй Амр! Ўзининг ички хитобига ҳеч бир эътироз билдира олмади. Сўнгра... оёқларининг остида ётган бутни олиб ерга урди: бут парчапарча бўлди. — Агар илоҳ бўлсанг, итнинг ўлигига илашиб, ахлат тўкиладиган чуқурда нима қилиб ётибсан? — деб бақирарди у. Оёқларининг остида ётган парчапарча ёғочларга қаради. Уларнинг қаршисида «илоҳ» деб неча йиллар сиғиниб келган эди, оқарган сочлари ушбу жаҳолат йилларидан қолган хотира, ахир. — Қанчалик аҳмоқ бўлган эканмана, — деб пўнғиллади. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling