Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
79 Борий, 1/3; Муслим. Нававий шархи, 13/55. 136) * * * Бир йилга яқин вақт ўтган, Умму Салама эридан бирон хабар ола олмагани каби, зўрлаб тортиб олинган фарзандининг аҳволидан ҳам бехабар эди. Қабиладагилар иззатикромни жойига қўйишар, лекин қабиладан ташқарига чиқишига изн беришмас эди. Эридан ва фарзандидан ажралган Умму Салама Абтох деган жойга бир неча марта бориб келди. Ҳар сафар борганида, кўзёши тўкиб аламидан чиқар эди. Кунлардан бир куни яна Абтохга чиқди. Йиғлаб ўтирар, ёноқларидан аччиқаччиқ ёшлар оқар эди. Қариндошларидан бири уни бу аҳволда кўриб, ортиқ тоқат қила олмади: — Бу бечора аёлни қачонгача қийнайсизлар? Бекорданбекорга ҳам эридан, ҳам фарзандидан жудо қилиш инсофданми?! — деди. Бу сўзлар одамларга таъсир қилди. Умму Саламага: — Истасанг, эрингнинг олдига кетавер, — деб рухсат беришди. Изн берилган заҳоти Умму Салама йўлга тушмоқчи бўлди. Бу орада Бани Асад ҳам жигаргўшасини келтириб қўлига берди. Умму Салама бир туяга миндирилди, қучоғига ўғлини олди, ёлғиз ўзи йўлга тушди. Танъим деган жойга келганида, Усмон ибн Талхага рўбарў бўлди. — Йўл бўлсин, эй Умму Салама?! — Ясрибга. — Нега ёнингда ҳеч ким йўқ? — Оллоҳ бор. — Худо ҳаққи, сени ёлғиз қолдириб кетолмайман, — дея Усмон туянинг жиловидан ушлади. Йўлга тушдилар. Соатларча йўл босдилар. Бир жойга етганда озмоз хордиқ чиқариш учун тўхташди. Усмон туяни чўктирди ва ўзи нарироқ бориб турди. Умму Салама туядан тушиб бўлгач, келиб туяни етакладида, бориб бир дарахтга боғлади. Ўзи хам юқорироқ бир жойга ўтиб ётди. Орадан бир неча соат ўтди. Умму Салама уйғонди. Усмон туяни етаклаб келиб, чўктирди ва яна бир оз орқароққа чекиниб турди. — Қани, мин туяга, эй Умму Салама, — деди. Яна туянинг жиловидан ушлаб, йўлга тушдилар. Бутун сафар неча кунлаб шу тариқа кечди... Ясрибнинг шундоққина бўсағасидаги Қубо номли қишлоққа яқинлашганларида Усмон туянинг жиловини узатди: — Эй Умму Салама, эринг Абу Салама маскан тутган қишлоқ шу. Бу ёғига энди ўзинг етиб оласан, — деди. — Минг ташаккур, эй Усмон! Оллоҳ сени паноҳида асрасин. Усмон йўлни Макка сари солди. Умму Салама унинг бу олижаноблигини ҳеч унутмас, йиллар ўтиб ҳам миннатдорлик ҳис- туйғуси билан эслаб юрар эди. Усмон ўшанда мусулмон эмас эди. Яна йиллар давомида мушрик бўлиб қолажак, бу даражада эзгуликка тўлиқ қалби яна бутларга сиғинишда давом этажак эди. Умму Салама қишлоққа етиб келди. Кўп ўтмай Абу Салама хотини ва ўғли билан яна қайта дийдор кўришди. * * * Макка ҳар куни биттаиккиталаб хуфёна Ясрибга йўл олган аҳли билан хайрлашар эди. Аммо бу сафарги муҳожирлар Ҳабашистонга ҳижрат қилганлар каби ғамгин ва паришон эмасдилар. Чунки Пайғамбарлар Султони (с.а.в.) уларнинг орқасидан етиб боришларига Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 80 ишончлари комил эди. Туғилиб ўсган шаҳарни ташлаб чиқиб кетиш оғир, албатта. Лекин имонида собит қолиш учун мўминларга бошқа йўл, бошқа чора қолмаган эди. Яширинча кетишларига боис эса, мушрикларнинг қўлларига тушиб қолгудай бўлсалар, қамаб қўйилишлари аниқ эди. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling