Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


БУЮК УМАРНИНГ МАККАНИ ТАРК ЭТИШИ


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   214
Bog'liq
kitob 2

 
БУЮК УМАРНИНГ МАККАНИ ТАРК ЭТИШИ 
Умар ибн Хаттоб ҳам ҳижрат қилишга қарор берди. Илк мусулмонлардан Аййош ибн 
Робиа ва Хишом ибн Ослар билан Макка — Ясриб йўлини биргаликда босиб ўтишга келишиб 
олдилар. Расулуллоҳдан (с.а.в.) изн олинди. Эрталаб ҳали кун чиқмасидан олдин Танобуд деган 
жойда учрашишга қарор қилдилар. Танобуд Маккадан ўн чақирим узокда эди. 
— Тонггача етиб бормаган киши кутилмайди. Борганлар йўлда давом этаверади, — 
дейишди. Тайёргарлик кўриш учун уйуйларига тарқалдилар. 
* * * 
Масжиди Ҳарамда баланд бир овоз янгради. У ерда ҳозир бўлганлар чўчиб бошларини 
кўтардилар. 
— Менга кулоқ солинг, эй халойиқ! 
Албатта, ҳайқираётган одам Умар ибн Хаттоб эди. Зотан, ундан бўлак одам бундай ишга 
журъат қилмаган бўларди. Умар (р.а.) ўқёйини қўлига олган, қиличини қинига солган вазиятда 
турарди. Ҳамма унга диққат билан қараётганини кўриб, шундай давом этди: 
— Эй мушриклар! Мен ҳам ҳижрат қилишга қарор бердим. Ясриб шаҳрига кетмоқчиман. 
Орангизда онасини йиғлатишга, хотинини бева, болаларини етим қолдиришга ҳавасмандлар 
бўлса, эртага кун чиқар пайтида Шарифга борсин, ўша ерда кутаман... 
Бу эълон энг баланд пардаларда, кар ҳам эшитадиган даражада кучли товушла қилинди. 
Аммо кимсадан садо чиқмади. Умар бир оз кутди. Жавоб бўлавермади. Каъбани етти марта 
тавоф этди. Атрофдагилар уни кузатиш билангина чекландилар. Тавофини тугатиб, шаҳдам 
одимлар билан масжиддан чиқиб кетди. 
Орқада қолганлар унинг хаттиҳаракатидан ўзларича хулоса чиқардилар: «Жуда мард 
одамда шу Умар, осий бўлиши тугул, ундан баттар бўлса ҳам, унга ёмонлик қилишдан қочиш 
керак!..» 
— Кўрмаяпсанми, Абул Ҳакам (Абу Жаҳл) ҳам лом-мим демадику! 
— Осон эканми, ахир, бу лоф эмас, нақ Умарку?! 
Ораларида шунга ўхшаш гапсўзлар ўтди, холос. 
* * * 
Аййош билан Умар (р.а.) Танодубда учрашдилар. Ҳишом келмаган эди. Қарорга кўра, уни 
кутиб ўтирмадилар, дарҳол йўлга тушдилар. Ясрибгача бирон корҳол юз бермади. Шаҳарнинг 
Аволи деган жойида Умаййа ибн Зайд ўғиллариникида меҳмон бўлдилар. 
Кўп ўтмасдан Абу Жаҳл укаси Ҳорис билан бирга Ясрибга келди, Аййош ибн Робиани 
топди. У амакиларининг ўғли ва она бир укалари эди. 
— Емон бир иш қилдинг, эй Аййош! Сен қайтиб Маккага бормагунингча, онанг сочини 
тарамасликка, ҳатто сояга ўтмасликка қасам ичди. Бечора онангни 6у азобдан қутқаришинг 
керак, — дейишди. 
Аййош бу сўзларга ишонди. Ҳазрати Умар орага кирди: 
— Эй Аййош, зинҳор уларнинг сўзларига ишонма. Алдаб, сени йўлдан урмоқчилар, 
биродар. Онанг сочи қуртқумурсқага тўлгач, тарашга, қуёшнинг қизиғида қолиб бошидан кун 
ўтгач, сояга чекинишга мажбур бўлади. Менинг сўзимга кир, Маккага қайта кўрма. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling