Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   214
Bog'liq
kitob 2

 
* * * 
Бу орада Абу Бакр (р.а.) ҳам изн сўраб келди: 
— Ё Расулуллоҳ, дўсту биродарларим биринкетин ҳижрат қилиб Ясрибга кетишди. Менга 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
83
ҳам ижозат берасизми? 
— Шошмай тур, ё Абу Бакр. Оллоҳ таоло сенга яхши бир ҳамроҳ беришидан умид 
қилаётирман. 
— Ё Расулуллоҳ, сиз билан бирга?.. 
— Ҳа, ё Абу Бакр. 
Ҳазрати Абу Бакр ўзида йўқ хурсанд бўлди. 
Шу кундан бошлаб уйидаги энг зотдор икки туяни алоҳида, самура дарахтининг барги 
билан боқишга киришди. Бундан буён ҳатто эркин нафас ҳам олиб бўлмайдиган бу муборак 
шаҳардан бир дақиқа бўлсада олдинроқ чиқиб кетадиган кунларини интизорлик билан кута 
бошлади. 
СУИҚАСД ҚАРОРИ 
Макка ҳувиллаб ётарди гўё. Мусулмонлардан Ҳазрати Абу Бакр, Али, Суҳайб ҳамда қамаб 
қўйилган ва тазйиқ остидаги яна бир неча кишигина қолишган, лекин улар ҳам бу ерни тарк 
этадиган кунларини орзиқиб кутишар эди. 
Қурайшлик зодагонларнинг боши қотди. Бу кўчишга улар бефарқ қараб туролмас эдилар. 
Мазкур муаммони узилкесил ҳал этиш учун Доруннадвада жиддий бир йиғилиш ўтказдилар. 
Мажлисга Бани Ҳошимдан фақат Абу Лаҳабгина киритилди. Жами юзга яқин мушрик 
тўпланди. Абу Жаҳл, Утба, Шайба, Абу Суфён, Умаййа, Надр, Абул Бахтарий, Замъа, Ҳаким, 
Нубайҳ, Мунаббиҳ ибн Ҳажжож ва шунга ўхшаганлар мажлиснинг тўрида. 
— Биродарлар, — дея гап бошлади Абу Жаҳл, —кўриб турибсизлар, Муҳаммад йўлдан 
оздирган кишилар биринкетин орамиздан кетдилар. Ўзларига Ясрибдан бошпана топдилар. 
Эртага Муҳаммад ҳам уларнинг орқасидан йўлга тушиши, балки у ерда биз бас келол 
майдиган бир қўшин тўплаши мумкин. Улар Ясрибда заифлашиб қоладилар, бу ерда минг бир 
машаққат ичида юритган даъволаридан воз кечадилар, деган бемаъни хаёлларга берилиб 
юрманглар тағин. 
— Хўш, бу билан нима демоқчисан? 
— Демоқчиманки, Муҳаммад ҳали ҳам орамиздадир. Агар бу ердан чиқариб юборсак, 
ортиқ уни қўлга туширишимиз ва ундан ўчимизни олишимиз мумкин бўлмай қолади. Дарҳол 
узилкесил бир қарорга келишимиз керак. Бу масалада сизлар қандай фикрдасизлар? Ҳар 
ким фикрини тортинмасдан, очиқ-ойдин баён қилсин. 
Дастлаб Абул Бахтарий сўзлади: 
— Унинг оёққўлларини кишанлаб қамаб қўяйлик, то ўла-ўлгунча ҳибс ҳаётини кечирсин. 
Зуҳайр ва Набиға каби шоирларнинг кунини солайлик бошига. 
Бир чеккадан овоз чиқди: 
— Тўғри фикр эмас бу! 
Гап ташлаган киши эшикка яқин бир жойда ўтирар эди. Яхши кийинган, аммо ҳеч ким уни 
танимас эди. 
— Кимсан ўзинг, эй қария? — дея сўрашди. 
— Нажидданман, шаҳрингизга бир юмуш билан келган эдим. Ушбу йиғилиш ҳақида 
эшитдим. Фикрларингизни билиш ва, зарур бўлса, биргалашиш учун шу ерга келдим. 
— У ҳолда бу фикр нимага нотўғри эканини тушунтир. 
— Уни ҳибсга олсангиз, кўп ўтмай Ясрибдаги дўстлари бундан хабардор бўладилар. Улар 
устингизга юриш бошлаб, то Муҳаммадни қутқармагунларича сизлар билан урушаверадилар. 
Бунинг оқибати яхши бўлмайди. 
— Гапинг тўғри, эй қария... 
Асвад ибн Робиа сўз олди: 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling