Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
86
қилди. 
— Яккамаякка гаплашиш мумкин бўлган хилватроқ жойга ўтсак, — деди Абу Бакр. 
Абдуллоҳ жиддий бир масала муҳокама қилинишини англади. Хилватроқ жойга ўтдилар. 
— Бу ер холи, кўнглинг хотиржам бўлсин, ё Абу Бакр, — деди Абдуллоҳ. 
Шундай бўлсада Ҳазрати Абу Бакр пичирлаб деди: 
— Бизни Ясрибга бошлаб борасан. 
— Қачон? 
— Уч кундан кейин. 
— Жуда соз. Неча кишисизлар? 
— Икки киши. 
— Иккинчинг ким? 
— Муҳаммад ибн Абдуллоҳ. 
— Тушунарли. 
— Аммо бу гап иккаламизнинг ўртамизда қолиши керак. 
— Менга ишонавер, ё Абу Бакр. 
Ҳазрати Абу Бакр ўзи билан бирга икки туяни ҳам етаклаб келган эди. 
— Бу туялар ҳозирча сенинг уйингда қолади. Уч кундан сўнг эрта тонгда уларни етаклаб 
бориб, бизни Савр тоғидаги ғордан оласан ва биргаликда йўлга чиқамиз. 
— Келишдик, ё Абу Бакр. Демак, уч кундан сўнг, душанба куни, эрта тонгда, Савр 
тоғидаги ғорда... 
* * * 
Оқшом қоронғулиги чўкиши билан Ҳабиби акмалнинг (с.а.в.) уйлари қуршаб олинди. 
Доруннадвада мажлис ўтказганларнинг кўплари шу ерда ҳозир бўлди. 
Эҳтимол, тўсатдан ҳужум қилиш режасини тузган бўлсалар, ажаб эмас. Қўлига қилич 
олган мард йигитлар ҳам танланган, биттаиккита бўлиб, бурчакбурчакларга ўтириб олишган 
эди. 
Абу Жаҳлнинг жағи тинмас, баланд ва кинояли овозда: 
— Эй халойиқ, Муҳаммадга имон келтиринг. Агар унинг йўлидан юрсангиз, араблар ва 
араб бўлмаган инсонларга ҳоким бўласиз. Имон келтирмасангиз, ўлгандан сўнг жаҳаннамда 
ёниб кул бўласиз. Гапларим ҳазил эмас, жиддий, ўйлаб кўринг, — деб бақирарди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ичкаридан жавоб қилдилар: 
— Ҳа, бу гапларни мен гапирдим. Жаҳаннамга кирадиганлардан бири эса, сенсан... 
Эҳтимол суюкли пайғамбаримиз (с.а.в.) уларга уйда эканларини яна бир бор билдириб 
қўйиш учун овоз бергандирлар... 
Бир муддат ўтди. Пайғамбар (с.а.в.) Ҳазрати Али билан, оила аъзолари билан 
хайрлашдилар. Эшикни очдилар. Ёсин сурасини ўқидилар. 
Хўш, уй атрофини ўраб олганлар нима қилишди? Ҳеч нима. Улар хусусида: «Ва биз 
уларнинг олдиларидан бир тўсиқпарда, ортларидан бир тўсиқпарда қилиб, уларни ўраб қўйдик. 
Бас, улар кўра олмаслар», оятида баён этилган ҳодиса рўй берди. 
Чиндан ҳам уларни ғафлат босиб, пайғамбаримизнинг чиққанларини ҳеч ким пайқамай 
қолди. Гўёки улар бошқа бир оламда, пайғамбаримиз бошқа бир оламда... Бўлмаса, шундоққина 
ёнларидан ўтиб кетдилар, оёқ товушларини ҳам ҳеч ким эшитмади... 
* * * 
Ҳазрати Абу Бакр мижжа қоқмай Расулуллоҳни кутиб ўтирарди. Бу кеча ҳаётининг 
такрорланмас, энг азиз сафарига чиқажак, пайғамбарлар имомига йўлдош бўлиш шарафига 
муяссар бўлажак эди. Икки кўзи йўлда. 
Кеч бўлиб, ҳаммаёққа сукунат чўкди. Мўлжалдаги вақт яқинлашгани сари Ҳазрати Абу 
Бакрнинг қалбидаги ҳаяжон тобора кучаяр, имон тўла юраги тобора тез, тобора тошқин ура 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling