Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
88
Икки дўст ўз хаёллари билан банд бўлдилар. 
* * * 
Ҳазрати Али ётоққа кириб, устига яшил чойшабни ёпди. Етишдан олдин ва эрталаб 
уйқудан уйғонганида пайғамбаримиз (с.а.в.) ўқишни тавсия этган дуони пичирлай бошлади: 
«Рабб ўлароқ Оллоҳдан, дин ўлароқ Исломдан, пайғамбар ўлароқ Муҳаммаддан рози 
бўлдим. Мен учун бошқа бир маъбуд, бошқа бир дин, бошқа бир пайғамбар йўқ. Оллоҳим, 
сенинг лутфу караминг боис оқшомга етдик, сенинг лутфу эҳсонинг боис келгуси кунга 
етишамиз. Сен берган ҳаёт билан яшаймиз, сенинг ироданг билан ўламиз. Биз фақат Ўзингга 
қайтамиз». 
Тўшакда Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳидлари бор эди. Бу муборак ҳиддан маст бўлган Али кўп 
ўтмай қаттиқ уйқуга чўмди... 
Али ётоққа кирар экан, уйнинг атрофида пайғамбаримизни ўлдиришга қарор қилган 
мушрикларнинг айланиб юрганини ва бу ерда юзага келган вазият ўта жиддий эканини жуда 
ҳам яхши биларди. 
Бу тўшакка кириш, бу чойшабни ёпиш бир жиҳатдан ўлимга тик боқиш демак эди. 
Бироқ Расулуллоҳ (с.а.в.) унга: «Сенга бирон заҳмат етказа олмайдилар», деган эдилар. Бу 
башоратга у ўзининг исми Али эканига ишонгандай ишонар эди. 
Уни мана шу шартлар остида Ҳабиби акрамнинг тўшагига ётқизган буюк Оллоҳ бу 
фидокорликнинг мукофотини ҳам албатта зиёда қилиб беражак. Улуғ Абу Бакрга «Ёри ғор»лик 
нақадар мислсиз бир шараф бўлса, мард ва фидокор Алига Расулуллоҳнинг тўшагида ўтказган 
бу кеча шупчалик қадрли эди. 
Амаллар ҳисоб-китоб қилинадиган кунда, энг улуғ фазилат соҳиблари хам мана шундай 
беқиёс шарафга ноил бўлган Абу Бакр ва Алини кўрганда бармоқларини тишлаб қолишлари 
ажаб эмас. Ҳазрати Али бу муборак тўшакда хотиржам ухлар экан, Ҳазрати Абу Бакр ҳам 
тиззасига Расулуллоҳ (с.а.в.) бош қўйиб ётганидан бениҳоя бахтиёр эди. 
* * * 
Уйнинг атрофини ўраб олганлар ҳануз Расулуллоҳни (с.а.в.) уйда деб билишар, бунга 
шубҳа қилишмас эди. Зўр ҳаяжон билан тонг отишини кутишарди. Уйга кечаси хужум 
қилишдан уларни қайтарган нарса, бир инсонни уйида ўлдириш ўта чиркин иш деб 
ҳисобланиши эди. 
Қолаверса, шошишнинг зарурати йўқ. Қуш бўлсада, учирмасликка бел боғлаб келишган 
эди улар бу ерга. Йиллар давомида алангаланиб келган интиқом ўтини шу тариқа ўчиришмоқчи 
эди. Ахир барибир ушбу эшикдан чиқади, бошқа иложи йўқ. Ўша дамда бу гала бўрондек 
ёпирилади, бор кучини ишга солиб, унга хужум қилади, шу тариқа ўн йилдан бери ҳар қандай 
қаршиликка қарамай юритиб келинган даъвога барҳам берилади... 
Абу Жаҳл қиличини сийпалади. 
— Сени мана шу кун учун сақлаб келдим, буни ўзинг жуда яхши биласан, — деди. 
Йигитлардан бири гап қотди: 
— Сенинг ёрдамингсизоқ ўзимиз унинг масаласини ҳал этсакчи? 
Абу Жаҳл «бўлмайди» демоқчидек бошини сараксарак қилди: 
— Уни қирқ бўлакка парчаласангиз ҳам, бу қилич ўз вазифасини билади. 
— Муҳаммадга сенингчалик адоват ҳиссини туйган бошқа бир одамни кўрмадик, ё Абул 
Ҳакам! 
— Ишончинг комил бўлсин, бундан кейин ҳам асло кўрмайсан. 
Хўрознинг қичқириғи Абу Жаҳлнинг юзида ваҳшиёна бир севинч аломатларини уйғотди. 
Бир бурчакда кутиб турган Умаййа оғирвазмин қадамлар билан унга яқинлашди. 
— Турақол энди, хўрозлар қичқирди, — деди. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling