Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
90
Зирак ҳали бориб ерга тушмасиданоқ маънавият оламида бу воқеа қайд этиб қўйилди. 
Асмонинг дафтарида ушбу тарсаки билан боғлиқ алоҳида бир шараф саҳифаси очилди. Чунки 
бу шунчаки бир тарсаки эмас эди. Оллоҳнинг энг суюкли бандасини Оллоҳнинг энг ашаддий 
душманларининг биридан мудофаа этиш йўлида тўсқинлик қилгани учун туширилган эди бу 
тарсаки... Унинг мукофотини бевосита Жаноби Ҳақ ўзи беражак, Асмони мамнун этажак. 
Келганлар телбаворий одимлар билан у ердан ҳам чиқиб кетишди. 
* * * 
— Эй халойиқ, эшитмадим деманглар, Муҳаммад ибн Абдуллоҳни ёки Абу Бакр ибн 
Кухофани ўликмитирими тутиб келган одамга юз туя мукофот берилади!.. Жарчи бутун 
Маккага ушбу хабарни солди. 
— Оҳ, кошки эди... — деганлар бўлди. 
— Шундоққина бурунларининг тагида эканлигида масаласини ҳал қилмай, энди ғайратга 
минишибдида, —деганлар ҳам бўлди. 
Ҳар бир қабиладан қўлида қилич ушлай оладиган йигитлардан иккитадан қуролланишди. 
Ҳаммаёқни остинустин қилиб, қидира бошлашди. 
* * * 
— Мана, сизлар қидираётган одамнинг изи мана 6у бўлади, ёнидагиси эса ҳамроҳиники... 
— У ҳолда ушбу изларнинг ортидан олға. 
Мушрикларнинг юзларида мамнунлик ифодалари пайдо бўлди. Айни излар ортидан тезтез 
юриб кетишди. 
— Излар манави ерда тугабди. 
— Кўп валдирама, — деди Утба. — Улар қуш эмаски, қанот ёйиб учиб кетган бўлсалар. 
Изтопар бирмунча ўйланиб қолди: 
— Бу ёғига ялангоёқ кетишибди, — деди. 
Яна илгарилашди. Ниҳоят Савр тоғининг этакларига етиб боришди. Секинаста тоққа 
тирмашиб юқорига чиқа бошлашди. Бу ерда қидирилаётганларнинг изларини топиш игна билан 
қудуқ қазишга баробар эди. Шу билан бирга, бу одам ўз ишининг устаси эканини намойиш 
этар, мукофот тариқасида бериладиган юзта туя унинг ғайратига ғайрат қўшар эди. 
* * * 
Ривоятларга қараганда, Расулуллоҳ (с.а.в.) дўстлари билан ғорга кириб кетгач, бир 
ўргимчак келиб ғорнинг оғзига ин тўқиб ташлаган экан. 
Бўлмайдиган иш эмасди бу. Ҳазрати Абу Бакр, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳордиқ чиқариб бир оз 
роҳатлансинлар, дея жон куйдириб турган бир паллада чаққан илон ҳам кимни чақиб олганидан 
мутлақо бехабар эди. Ғор оғзини тўри билан беркитган ўргимчак ҳам кимга хизмат 
қилаётганини билмасди. Ойдайилда биров тасодифан келиб қолмаса, инсон зоти қадам 
босмайдиган бундай жойларга ўргимчакнинг тўр тўқиши, албатта, табиий бир ҳолда. 
Бу ўргимчак айнан ушбу вазифани адо этиш учун яратилган бўлса ҳам ажаб эмасди. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling