Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
* * * Ҳазрати Абу Бакр узокдан эласэлас эшитилаётган овозларни аниқлаш учун ғор оғзига қулоқ тутдию, пешонасида совуқ тер томчилари пайдо бўлди. Товушлар тобора шу ёққа яқинлашиб келар эди. Кўп ўтмай, бир неча киши тўппатўғри ғорга қараб йўналди. Энг олдинда мудлижлик изқувар, қолганлар унинг ортида. Орада бешолти одимгина масофа қолди. — Е Расулуллоҳ, анави одамлар оёғига қарасаям, бизни кўради. Ҳазрати Абу Бакр ҳаддан ташқари ҳаяжонланар, аммо бу ҳаяжони ўзидан ҳам кўра кўпроқ Расулуллоҳ учун қайғураётганидан эди. Унга карши биронбир ахлоқсизлик қилиб қолинмасин, ишқилиб унга бирон озор етказилмасинда, деган ташвишда эди. Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 91 Ҳабиби акмал Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) бир оз эгилдилар ва ўта вазминлик билан: — Ҳеч сиқилма, Оллоҳ биз билан, — дедилар. Ҳазрати Абу Бакр пайғамбаримизнинг овозларидаги матонатни, руҳиятларидаги сабот ва жасоратни кўриб, ўзини тутиб олди. Ахир, у пайғамбаримиз «сиқилма» дейдиган даражада ҳаяжон ва қўрқувга тушгани шубҳасиз эди. Ғор яқинига келган одам комил ишонч билан: — Қидираётган одамларимиз мана шу атрофда. Шу ергача келганлари аниқ, лекин бу ердан ҳеч қаёққа кетмаган бўлишлари керак, — деди. Умаййа эътироз билдирди: — Бекор гап. Ахир, 6у ерга одам оёғи етмагани шундоқ кўриниб турибдику. Изқувар ҳам паст келгиси йўқ: — Аммо бу одамлар қуш эмасларки, бундан бу ёғига учиб кетган бўлсалар?.. — Тушунарли, сен роса чарчабсан... Бу орада мушриклардан бири: — Вақтимизни зое кетказяпмиз, — деб қолди. Истар-истамас у ердан қайтишди. Изқувар ҳамон: — Шу ерда эканига аминман. Бу одамлар ўзўзидан ғойиб бўлишлари мумкин эмас, — дерди. Аммо бу воқеанинг ягона изоҳи бор, у ҳам бўлса, Оллоҳ таоло суюкли пайғамбарини душманларининг ихтиёрига топшириб қўймасди. Ҳа, Буюк Оллоҳ Ҳабиби адибини душманларига таслим этмасликни ирода қилган бўлса, одамларнинг кўзи кўр, қулоғи кар бўлиб, ақли ишламай қолиши ҳеч гап эмас. Улар кетгач, Ҳазрати Абу Бакр енгил нафас олди. Хурсанд бўлиб, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзларига қаради. Расулуллоҳ (с.а.в.): — Ё Абу Бакр, икки дўстга Оллоҳ таоло ҳам дўстлик қўлини узатиб турса, ким бизга таҳдид сола оларди? Улардан қўрқишга ҳожат қоларми? — дедилар. Бу пайтда Макка ғалвирдан ўтказилди, остинустин қилинди. Қидирилмаган, текширилмаган биронта ҳам хонадон қолмади. Савр тоғидаги ғорни ҳисобга олмаганда, ҳаммаёқ ўта жиддийлик билан қараб чиқилди. Аммо улар ҳеч ерда йўқ, гўё қуш бўлиб учиб кетгандай эдилар... Ҳазрати Абу Бакрнинг ўғли Абдуллоҳ тун ярмидан оққанида Савр тоғидаги ғорга келди. Отаси билан Расулуллоҳга (с.а.в.) кундузи бўлиб ўтган воқеаҳодисаларни бирмабир сўзлаб берди. Уйдан овқат келтирган эди, берди. Шундан кейин, ҳали тонг отмасидан, туриб хайрлашди ва уйига қайтиб кетди. У кетганидан кейин, Ҳазрати Абу Бакрнинг чўпони Амр ибн Фухайра қўйлар сурувини ҳайдаб, Абдуллоҳ ўтган йўллардаги изларни йўқотди. Бу қуйлар икки «Ёри ғор»нинг сутга бўлган эҳтиёжларини ҳам қондирди. Ғорга пайшанба куни кечқурун кирилган бўлса, жума, шанба ва якшанба кунлари ҳам шу зайл ўтказилди. Уч кун давомида уйдан овқат ташиб турилди, янгиянги хабарлар келтирилди. Маккаликлар ҳамон уларни қидираётганлари, ҳануз умидсизланмаганлари билдирилди. Учинчи куни овқатни Асмо олиб келди. Аммо овқат солинган халта билан мешнинг оғзини нима билан боғлашни билмай бир оз боши қотди. Сўнгра ҳеч иккиланмай белбоғини йиртиб, иккаласининг ҳам оғзини маҳкам боғлади. Расулуллоҳ (с.а.в.) уни кулимсираб кузатиб турар эдилар. — Унга жаннатда икки белбоғ эҳсон қилинажак, — деб марҳамат қилдилар. Шу кундан бошлаб Асмо «Зотун нитоқайн», яъни, «Икки белбоғли хоним» деб аталадиган бўлди. Овқатлар олинди. Кўп ўтмай Абдуллоҳ Ҳазрати Абу Бакрнинг олти минг дирҳамга яқин жамғармасини олиб келди. Отасига топшириб, видолашдида, қайтиб кетди. Энди Абдуллоҳ ибн Урайқитни кута бошлашди. У туяларни олиб келса, шу билан бу тарихий сафар бошланажак эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling