Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
93 Бобомнинг кўзлари ожиз эди. Бир халтача чағир тош йиғдим. Отам пулларини сақлайдиган тўрвага солдим. Оғзини маҳкамлаб беркитдим. Сўнгра уни бобомга кўрсатдим, қўлларига тутқаздим. — Қаранг, бобожон, мана, пулларнинг ҳаммаси шу ерда турибди, — дедим. Бобомнинг кўнгли жойига тушди. — Жуда соз. Сизларга шунча пул ташлаб кетган экан, энди хотиржам бўлсам ҳам бўлаверади. Бу пуллар сизларга етиб ортади ҳам, — деди. Ҳолбуки, отам бизга ҳеч нарса қолдирмаган эди. Мен бу ишни бобомни юпатиш учун қилган эдим». * * * Ҳазрати Абу Бакр бу сафарга чиқаркан, болаларини пулсиз, оч ва беилож, паришон ҳолда ташлаб кетибдида, деб ўйланмаслиги керак. Пулининг ҳаммасини олгани билан уйида яна бир сурув туя, қўй, озиқовқат ва кийимкечак қолдирган эди. У замоннинг шартшароитлари билан қиёсланса, бир оиланинг маишатига етарли даражада эди. Бугунги кун одами у пайтлардаги воқеаларга баҳо беришда ҳар нарса бозордан пулга сотиб олинадиган бугунги ҳолатга солиштирмаслиги керак. Бундан ташкари, Абу Бакр тез орада оиласини ҳам Мадинага кўчириб кетиш ниятида эди. Дарҳақиқат, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, уларни ҳам ёнига олдирди. Мана шу сабаблар туфайли уйда пул қолдиришига зарурат йўқ эди. Яна бир бошқа мулоҳаза шуки, Абу Бакрнинг йўлга олиб кетган бу олти минг дирҳам пули эсларни йўқотиб қўяр даражадаги катта сарват эди. Бемалол бир неча кишини бой килиб юборадиган миқдор эди. Ким билади, эҳтимол йўлда уларни тутиб Қурайшга қайтариб топширишни кўзлаган бирор гуруҳга дуч келишар, шундай ҳол рўй берса, бу пулларни бериб қутулиб кетиш хаёли ҳам йўк эмасди... ҒОРДАН ЧИҚИШ Ниҳоят, кутилган соат келди. Абдуллоҳ ибн Урайқит туяларни келтирди. Савр ғорининг рўпарасида тўхтатди. Вақтни ўтказмасдан туяларга миндилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлларини кўтардилар: — Мени йўқдан бор қилган Оллоҳга ҳамдлар айтаман. Оллоҳим, дунё балоларига қарши менга ёрдам бер. Зотингга нисбатан итоатли, дуруст ҳўйларимда мени саботли қил. Сенга суюкли бўлишимни насиб эт. Инсонларнинг қўлларига ташлаб қўйма... Заифларнинг Раббисан, менинг Раббим ҳам Ўзингсан. Осмонлару ерни ёритган, қоронғуликларни аритган, аввалгилару кейингиларнинг ишларини тартибга солган нурингга сиғинаман. Ғазабинг келиб бошимга тушишидан асрашингни сўрайман.'.. Неъматингнинг завол бўлишидан, интиқомингнинг келиб қолишидан, сен берган офиятнинг балога айланишидан ва ҳар турли ғазабларингдан яна Сенга сиғинаман. Кучим етган қадар сендан хушнудман, ё Парвардигор! Куч ва қувват фақат Сенингладир! — дея мурожаат қилдилар. (Ибн Касир. «Сияр», 2/234. ) Кейин сафар бошланди. Ўша куни рабиул аввал ойининг тўртинчи куни, душанба эди. Макка шаҳрини кўриб қолиш имкони бор сўнгги жойда уловларини тўхтатдилар. Тушдилар. Қалбларидан хазин бир товуш тарала бошлади: «Валлоҳи, сен Оллоҳ яратган энг хайрли шаҳарсан. Оллоҳ энг севган жой сенсан. Зўрлаб чиқарилмаганимда эди, сени асло ташлаб кетмас эдим». (Имом Термизий, 5/722.) Бу жой Хазвара деган бир тепалик эди. Ҳаётларининг эллик уч йилини гоҳ тотли, гоҳ аччиқ минг турли ҳолатларда кечирган юртлари билан шу тарз видолашгач, йўлда давом этдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) маҳзун, Ҳазрати Абу Бакр ҳам маҳзун. Эртаси то пешингача шу ҳолатда кетишди. Бир тоғ тагига тин олиш учун қўнишди. Яқин орада бир чўпон пода боқиб юрарди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling