Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
94
— Бизга озгина сут бера олмайсанми? — деб сўрадилар Расулуллоҳ (с.а.в.). 
— Берардим, аммо соғин қўйим йўқда, — деб узр сўраган бўлди чўпон. 
— Соғиб кўрсак, рухсат берасанми? 
— Майли. Лекин бир қултум ҳам сут тополмасаларинг керак. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир эчкини тутдилар, дуо қилдилар, эчкининг эмчагини силадилар ва 
«Бисмиллоҳ...» дея соға бошладилар. Эчкисининг тизиллатиб сут бераётганини кўриб, 
чўпоннинг эси оғиб қолаёзди. 
Сутдан ҳаммалари бир-бир ичдилар. 
Чўпон ҳайрон эди. Ахир, бу эчки ҳам, худди бошқалари каби сут бермаслигини қатъиййан 
билардида. 
— Оллоҳ хаққи, айт, сен кимсан ўзи? — деб сўради Расулуллоҳдан. Қасам ичаманки, 
сенга ўхшаганини кўрмаганман. 
— Айтаман, аммо сир сақлашинг лозим бўлади. 
— Сир тутаман. 
— Мен Муҳаммад Расулуллоҳман. 
— Яъни, Қурайш, динини ўзгартирди, сотди, деган одамлари сенмисан? 
— Улар шундай дейдилар. 
— Мен сенинг Пайғамбар эканингга шаҳодат этаман. Сенинг йўлингдан бораман, — деди 
чўпон. 
— Ҳозир бунга кучинг етмайди. Кут, менинг муваффақият қозонганимни эшитганинг 
заҳоти ҳузуримга кел, — деб марҳамат қилдилар Пайғамбар (а.с). 
Бир муддат истироҳат қилишиб, сўнг чўпон билан хайрлашишди. 
* * * 
Суроқа ибн Молик қурайшийлар Расулуллоҳни ёки ҳамроҳларининг ўлигини ё тиригини 
келтирганга юз туя ваъда беришганини эшитиб типирчилаб қолган: 
— Оҳ, қани энди шу ишни мен қилсам! — деб аҳд қилган эди. 
Мудлиж қабиласидан бир неча киши билан суҳбатлашиб ўтирганларида, устларига 
биттаси кедди: 
— Уч кишилик йўлчиларни кўрдим. Олдимдан соҳилга томон ўтиб кетишди. Муҳаммад 
ибн Абдуллоҳ билан шериклари бўлиши мумкин, — деб қолди. 
Суроқа титради. 
— Йўқ, улар эмас. Сен кўрганинг фалон-фалончилар бўлади. Сал олдин уларни кўрувдим, 
— деб ёлғонлади. Ортиқ ўтиролмай қолди. Озгина гаплашган бўлдию туриб кетди. 
Уйга бориб чўрисини чақирди: 
— Отимни ҳозирла, силоҳимни ол, тепалик ортида мени кут, — дея тайинлади. 
Чўп билан фол очган эди, афти буришиб кетди. Чунки, «бу ишни қилма» деган чўп чиқиб 
ўтирибди! Парво қилмади. Сал ўтмай, уйнинг орқа томонидан чиқиб, тепалик сари йўл олди. 
Қўлида фақат найза бор эди. 
Тепаликдан ошиб ўтганида, отини сафарга шай ҳолда кўрди. Миндию йўлчиларнинг 
изларидан от солди. У шошарди. Ҳали даврадошларини ҳам бекорга алдамади. Ўртага қўйилган 
юзта туяга шерик чиқишини асло истамас эди у. 
Олдиндагилар уч киши эдилар. Аммо уларга бас кела оламан деб ҳисобларди. Бунақа 
ишлар кўп бошидан ўтган. Нене можароларни кўрмади Суроқа... 
Уларга хилват бир жойда етиб олиш учун отини роса чоптирди... 
* * * 
Хазрати Абу Бакр кимдир уларни таъқиб қилиб келаётганини сезди. Айтай деди. Кейин 
фикридан қайтди. Ким билади, у ҳам йўловчи бўлиши мумкин. Пайғамбар (алайҳиссалом)ни 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling