Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
170 — Нима истайсанлар? — Сени Расулуллоҳ сўраяптилар, — дейишди улар. — Ғалатику? Нима қилармиш мени? — Олдин борайлик, ўша ерда маълум бўлади. — Ҳозир вақтим йўқ, ишдан қутулай, — деди атай. — Ҳозир бормасанг, бўлмайди. У истар-истамас, ҳатто исёнкор бир ҳолда ўрнидан турди. Тихирлик қилса, олдиларига солиб, ҳайдаб кетишлари ҳам тайин. Бир ўзи уларга бас кела олмас эди. —Менинг Муҳаммад билан бирон муносабатим йўқку. Савдосотиқ ҳам қилган эмасман, — деди у. — Бир чўри масаласида чақиряптилар. Яҳудийнинг тили танглайига ёпишиб, оёқлари қалтиради. — Нима бўлибди унга? Қанақа чўри?.. — деди ҳаяжондан тили зўрға айланиб. — Борсанг, биласан. Яҳудийнинг аъзойи баданида титроқ турди. Ҳеч ким кўрмаган эдику, тош ҳам гапирмагандир, аммо Муҳаммад қайдан билибди экан, деб пичирлади у. Учинчи эҳтимол унинг хаёлига ҳам келмасди. Уша пайтда оқибатини ўйламагани учун ўзига лаънатлар ўқиди. Қочиб қутулсамикан ёки ёлвориб жонини қутқарса бўлармикан? У бораборгунча ҳар турли баҳоналар излаб борди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида унга жонсиз бир жасад кўрсатилди, нега ўлдиргани сўралди. Яҳудий жасадни кўрган заҳоти таниди, лекин ҳеч тараддудсиз: — Мен ўлдирмадим, танимайман уни, — деб туриб олди. Буни айтишга айтдику, аммо ранги қув ўчиб, оқариб кетганини яширолмади. Унга чўридан қандай жавоб олингани айтилди. Ниҳоят, олдида ягона йўл қолганини англаб, жиноятни эътироф этди. Айни жазо унга ҳам ҳукм этилди. У ердан ҳукм ижро этиладиган жойга олиб кетишар экан, охирги марта чўрига нафрат назари билан бокди. Кейин пушаймонлиги қўрқув билан қоришиб кетди. Ранги қум ўчган бир аҳволда, бутун вужуди титрабқалтираб, оёқларини зўрға судраб бораркан, маййитдан фарқи қолмаган эди. Охирги сўз берилди. У чўрини эслаб, «Кошки сени ҳеч танимасайдим», дея одди. * * * Абу Офак асли яҳудий эди. Юз йигирма ёшга етган, бели букилиб, зўрға юрарди. Қариган сайин кучи тилига кўчиб, эзма бўлиб қолди. Бўларбўлмас ишларга аралашаверади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинани шарафлантирганларидан бери ўзига янги бир «эрмак» топди, ҳамма ерда мусулмонларга, айниқса, пайғамбаримизга тил теккизмаса туролмайдиган бўлиб қолди. Мадинанинг туб аҳолиси бўлган Авс ва Ҳазраж қабилалари кечагина ораларига келиб қўшилган бир одамнинг атрофида парвонадек айланиб, ҳар сўзини бир амрдек қабул этаётганларини Абу Офак масхаралаб кулар эди. Бу ҳолат мусулмонларга оғир ботар, қўлидан ҳеч иш келмайдиган вайсақи чолдан қутулишни, ҳеч бўлмаса, овозини ўчиришни исташар эди. * * * Кўпдан бери Ҳазрати Усмоннинг (р.а.) таъби хира эди. Хотини Руқаййанинг касали кунданкунга оғирлашиб, сўлиб борарди. Бу ҳолат Расулуллоҳни (с.а.в.) ҳам анчагина маҳзун этди. Неча йиллар давомида у кўрмаган жафо қолмаган, Мадинага кўчиб икки кунгина тинчосуда ҳаёт кечирган суюкли қизларини тузалмас бир касалликнинг чангалида кўрган эдилар. Оллоҳнинг тақдирида нима ёзилган бўлса, ўша бўлиши аниқ эди. Суюкли қизларини кўргани ҳар келганларида олдидан қайғуга ботиб чиқар эдилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling