Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
175 — Ё Расулуллоҳ, бу шарафга мен ҳам эришишни истайман. Ярадорларга қараб юраман. Оллоҳ таоло балки менга ҳам шаҳидликни насиб этар. Пайғамбаримиз бу аёлга мамнуният ила боқдилар: — Сен уйингда ўтир, Қуръон ўқи, эй Умму Варақа! Оллоҳ таоло шунда ҳам сенга шаҳидликни насиб этади. Умму Варақа ёши бир ерга бориб қолган аёл эди. Айни чоқда, шу кунгача туширилган Қуръон сураларини ёд олган хотинлардан бири эди. Жанобимизнинг тавсияларига эътироз билдирмади. — Буйруғингиз бош устига, ё Расулуллоҳ! — деди ва уйига йўл олди. * * * Усмон ибн Аффоннинг ҳам кўзлари жовдирарди. Гўё «Мен нима қилай, эй Расулуллоҳ?!» дея сўраётгандай эди. Расули акрам (с.а.в.) унинг ҳам Мадинада қолишини лозим кўрдилар. — Сен Мадинада қол, Руқаййага қараб тур, — дедилар. Руқаййанинг касалланиб қолгани ҳазрати Усмонни бу ғазотга чиқишдан тўсди. Руқаййа шошилинч сафарга отланган отасини «Бу кўриб турганим балки охирги кўришимдир», деган хаёлда ва ғоят қисқа бир вақт ичида кўра олди, холос... * * * Бу сафарда Мадинанинг ерли халқи бўлмиш ансор ҳам иштирок этаётган эди. Улар бу кунгача қилинган ва баъзан Пайғамбар (а.с.в.) ҳам қатнашган сафарларнинг ҳеч бирига иштирок этишмаган эди. Уруш бўладимийўқми, қатъий маълум бўлмагани учун ортиқча аслаҳа олишмади. Бунинг устига, мадиналик мусулмонлардан бир қисми ҳам қатнашмаяпти. Хуллас, сони уч юздан сал ортиқ бир лашкар Мадинадан йўлга чикди. * * * Бутун сафар давомида қулоқлари динг келаётган Абу Суфён Расулуллоҳ жанобимизнинг (с.а.в.) Мадинадан чиққанлари хабарини оларолмас, Ғифор қабиласидан Замзам ибн Амр исмли бир одамни йигирма динор эвазига ёллади. — Оёғингни қўлга олиб Маккага борасан. «Карвонингизни Муҳаммад ва унинг асҳоби қўлга киритмасидан бурун Бадр мавқеига етиб келинглар, акс ҳолда, карвондан умидларингни узинглар», дейсан, — деган топшириқ ила кузатиб қолди. Кейин эй воҳ демаслик учун кўриладиган бошқа бир тадбир йўқ эди. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling