Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
179
Абу Лаҳаб бошини ёстиқдан кўтаришга ҳаракат қилди, катта бир эҳсон қилмоқчи эканини 
англатадиган бир оҳангда деди: 
— Бу сафарга менинг номимдан иштирок этасан. Мен ҳам сендан тўрт минг дирҳамни 
олган ҳисобланаман.
— Розимисан? 
Осий унинг таклифини чорасиз қабул этди. 
Мушрикларнинг зодагонлари қавмни бу жангга ташвиқ этишда бир-бирларидан қолишмас 
эди. 
— Эй қурайшликлар, молу мулкингиз қўлингиздан кетяпти. Эртага Муҳаммад дўстлари 
билан бирга Маккагача келади, бунга шубҳангиз қолмасин. Сизлардан ҳеч ким бу жангдан 
четда қолмаслиги керак. Улов истаганга мана туя, емак истаганга мана озуқа, қуролим йўқ 
деганга мана қурол!.. 
Сухайл ибн Амр, Замъа ибн Асвад, Туайма ибн Одийй каби зодагонлар бир-бирлари билан 
мусобақа қилаётгандек тарғиботташвиқот юритишарди. 
Натижада тўққиз юз эллик кишилик бир лашкар тўпланди. Суворийларнинг сони 
олтмиштага етди. ШундгМ олти юз киши зирҳли эди. Бир неча соат ичида амалга ошган 6у 
ишлардан сўнг Абу Жаҳл юриш ҳақида амр берди. 
* * * 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинадан чиққанларида Рамазоннинг саккиз ёки ўн икки куни ўтган 
эди. Уч юздан зиёд кишидан иборат қўшин билан борардилар. Ичларида от минган борйўғи 
икки киши эди, борйўғи олтмиш кишигина зирҳли эди. 
Етмиш туялари бор эди ёнларида. Қўшин учтўрт кишидан иборат гуруҳгуруҳ бўлиб 
борарди. Туяларга навбатманавбат минишарди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳамроҳлари Али ибн 
Абу Толиб билан мадиналик мусулмонлардан Абу Лубоба эди. Кимнинг навбати келса, туяга 
минар, қолганлари яёв кетар эди. 
Пайғамбар (с.а.в.) жанобимиз туя устида борарканлар, навбатни ҳамроҳларига бериш 
вақти келиши билан туяни чўктира бошлаган эдилар, икки ҳамроҳ монеълик қилиб туриб олди: 
— Е Расулуллоҳ, сиз тушманг, сизнинг ўрнингизга биз юрамиз. 
Ул зот унамадилар: 
— Сизлар юришга мендан чидамлироқ эмассизлар. 
— Аммо биз бу билан Оллоҳ берадиган ажру мукофотга умидвормиз. 
— Менинг Оллоҳ раҳматига бўлган эҳтиёжим сизникидан оз эмас. — Шундай деб 
Расулуллоҳ (с.а.в.) туядан тушдилар ва ҳамроҳлари юрганча муддат пиёда юрдилар. 
Илк қўноқ «Равҳа» деган жойда берилди. Расули акрам (с.а.в.) қўшинни кўздан 
кечирдилар. Бола ёшида бўлганлар ҳам бор эди. Уларни бир тарафга айирдилар. Ўшалар 
орасида Зайд ўғли Усома, Ҳазрати Умарнинг ўғли Абдуллоҳ ва Зайд ибн Собит ҳам бор эди. 
Кейин пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳамроҳларига қараб: 
— Сен ҳам бир четга ўт, эй Абу Лубоба, — дедилар. 
Абу Лубоба кўзлари ғилтиллаб Расулуллоҳга (с.а.в.) 
қаради. «Мен ёш бола эмасманку, ё Набийаллоҳ!» демоқчи бўлар эди у. Бироқ унга 
Мадина волийи этиб вазифалантирилгани айтилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) қайтиб келгунларича бу 
вазифани юритиши керак эди у. 
Осим ибн Одийй билан Ҳорис ибн Хотиб Абу Лубобага ёрдамчи қилиб берилди. Абу 
Лубоба пайғамбаримиз (с.а.в.) бир тарафга айирган болаларга қараб: 
—Қани, юринглар, қоракўз ошналарим, — деди кўзи ёшланиб. Ҳануз болалигим 
пошшолигим давридан чиқмаган, бироқ Султони анбиёнинг ёнларида ул зот билан 
елкамаелка туриб курашаман деб ҳавас қилган ўсмирлар кўзларида ёш билан қайтиб кетишди. 
Бир оз истироҳат этиб чарчоғи ёзилган қўшин яна пайғамбаримиз (с.а.в.) раҳбарликларида 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling