Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
184
Ташлаб кетинглар. Уруш чиқмаса ҳам, айшишратингизни бузмай. Яхшиси... 
Унинг ҳолини кўрганлар нарибери замбил тайёрлаб, туянинг устига ортиб боғлашди. 
Сўраганларга эса: 
— Бечора туя устида мудраб қолибди, — деб тушунтиришар эди. 
Ахнаснинг ўзи ихраб, жавраганижавраган эди: 
— Биродарлар, маъзур кўринглар, ташвиш бўлдим сизларга, — деб гўё хижолат ҳам бўлди. 
Ниҳоят барча тайёргарликлар тугаб, дўстлари Ахнасни олиб, Макка томон йўлга чиқишди. 
Ҳеч қанча юрмай Ахнас бошини кўтарди: 
— Энди мени ечишларинг мумкин, — деди у. 
Режа кўзланганидан ҳам муваффақиятлироқ чиққан эди. 
* * * 
Қурайш қўшини ҳамон Бадр йўлида, лекин мусулмонлар томонидан бирон таҳдид йўқлиги 
учун ҳеч кимнинг жангга ҳам, қўлини қонга бўяшга ҳам иштиёқи йўқ эди. 
Фақат Абу Жаҳл бундай ўйда эмас. У нима қилиб бўлса ҳам, бир имкон топиб, икки 
томонни уруштириб қўйишни мўлжалларди. Шундай қилибгина ичини ёқибқовураётган оташни 
сўндириши мумкин. Кейин Мадина масаласини ҳал этса бўлади. Бусиз Шом йўлига кафолат бор 
эканми? Қолаверса, ҳар доим бундай катта қўшин тўплаб бўлмайди. Нима қилса экан? Акаси уч 
ой олдин ўлдирилган Амр ибн Хадрамийни гижгижласинмикан? Уруш чиқиши учун интиқом 
даъвосидан зўрроқ нима бор?.. 
Қўшинга қўшилиб келган Мутталиб ўғилларидан Жуҳайм бир куни титрабқақшаб 
уйғонди: 
— Нима бўлди, эй Жуҳайм, хотиржам ухлаёлмаган кўринасан? — деди шериклари. 
— Ёмон туш кўрдим, — деди у ҳамон ўзига келолмай. 
— Раббинг асрасин, нима кўрақолдинг? 
Жуҳайм зўрға тилга кирди: 
— Отга минган бир одамни кўрдим. У баланд овозда Утба ибн Робиа, Шайба ибн Робиа, 
Умаййа ибн Халаф сингари Қурайш улуғларини чақирарди. Кейин қўлидаги пичоқни ёнидаги 
туяга ғарчча санчдида, ҳайдаб юборди. Туя жон аччиғида ўзини қўшин ичига урди. Ҳаммадан 
даҳшатлиси — туядан тизиллаб отилаётган қон эди. Қўшинда ўша қон билан булғанмаган ҳеч 
ким қолмади... Ҳали ҳам титраётган Жуҳайм ўзини қўлга ололмасди: 
— Мени қўрқувга солган мана шу туш... — деди. 
Бу туш уни эшитганларга ҳам таъсир қилди. Зотан, жангга бораётган қўшинда бундай бир 
туш яхши таъсир қолдирмасди. Юраклар бир эзгинликни ҳис этди, кўнгилларга қўрқув тушди. 
Озгина вақтдан кейин қўшинда пичирпичир бошланди. Ҳамманинг оғзида Жуҳаймнинг 
туши. Ҳамма Маккада Отика кўрган гуш билан бу тушни солиштирар, улар ўртасида бир 
боғлиқлик топар эди. Илгариданоқ қайтиш фикрида юрганлар бу тушни баҳона қилиб, дарҳол 
қимирлаб қолишди. Бу аҳволда Бадрга қадар бориш била туриб ўлимга бориш демак эди. 
— Бекорданбекорга бошга бало орттириб олишдан нима маъно бор? 
— Мен бу ишнинг охирини хайрли кўрмаяпман. 
Бу тарздаги гапларни ҳар тарафдан эшитиш мумкин эди. 
Айниқса, Умаййа ибн Халаф бу воқеани эшитган заҳотиёқ ранги оқариб кетди. Туяга 
пичоқ санчган одам шахсан унинг исмини атаб чақирганмиш!.. Эшитиб, пешонасини муздек тер 
босди. Сарғайган чеҳра титроқ лаблар ила беихтиёр: 
— Бу одам бизни тўғри ўлимга олиб кетяпти! — деб юборди. 
Абул Ҳакам бу тушни эшитгани ҳамон жаҳли бошига тепди: 
— Яна нима деб валдирайди булар?! — дея бақирди ғазабланиб. — Мана сизларга яна 
битта пайғамбар!.. Нимага бирдан пайғамбарлар кўпайиб кетди, тушунолмадик. Хотинларгача 
ҳамма ўзича ҳукм чиқарадия! Ҳали кўрасизлар, эртага биз уларнинг бошига нималар 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling