Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
185 солишимизни!.. Абу Жаҳлнинг бу сўзлари эшитганларни ҳушёр торттирди. Чунки бу сўзлари билан у мутлақо бир уруш чиқариш ниятида эканини ошкор этиб қўйган эди. Пичоқдек кескир тили, ўкдек ботувчи кўзлари билан Абу Жаҳл ҳеч кимни оғиз очишга қўймас, овоз чиқарганни қутурган итдек талар эди. Энди қўшинга ўлим сафарига чиққанларнинг жимжитлигига ўхшаш ўйчанлик чўкди. * * * Бадрга келган Ислом лашкари Расулуллоҳ (с.а.в.) буйруқлари билан тўхтади. Қўшин бу ерда жабҳа олиши керак эди. — Ё Расулуллоҳ, ўз истагингиз билан тўхтадингизми ёки Оллоҳ таолодан ваҳий келдими? — деб сўради Ҳубоб. — Ўз истагим билан тўхтадим, — дедилар ул зот. — У ҳолда, эй Оллоҳнинг расули, жанг учун бу ер қулай эмас. Изн берсангиз, Бадр қудуғининг ёнига ўрна шайлик. Атрофдаги бошқа қудуқларни эса, кўмиб ташлайлик. Шундай қилсак, мушрикларнинг сув йўлларини кесган бўламиз. Таклиф қабул этилди. Дарҳол қудуқ ёнига кўчилди. Бу тадбир фақат мушрикларни сувсиз қолдириш учунгина эмас эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Қурайш лашкаридан сув олишга ё ичишга келганларга тегмасликни аввалроқ тайинлаб қўйдилар. Мусулмонлар тепанинг шундоққина орқасига мушриклар жойлашганидан бехабар шу ерга қўнишди. Гўё бир-бирлари билан келишиб олгандек, айни вақтда бир-бирларига жуда яқин ерга тушишган эди. Орада фақат битта тепалик... Шу вақт Қурайш лашкаридан сув топиш билан вазифаланган бир неча киши қудуқ излаб юриб, кутилмаганда уч юз кишилик қўшинга дуч келиб қолди. Уларни тутиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келтиришди. Бу пайтда пайғамбаримиз намоз ўқиётган эдилар. — Сизлар ким бўласизлар? — деб сўрашди улардан. — Биз Қурайш қўшини сувчиларимиз. — Ёлғон тўқимаяпсизларми? — Йўқ. Биз қўшинга сув топиш учун чиққанмиз. — Сизлар Абу Суфённинг одамлари эканингизни инкор этяпсизларми? — Йўқ. Биз Абу Суфёнга тегишли эмасмиз! Йўлда келаётганимизда улар Маккага етиб олганини эшитдик. Шунда мусулмонлардан бири қизишиб: — Бу одамларни калтаклаш керак. Унгача тўғрисини яшираверишади, — деди. Бирпасда ғавғо қўпиб, уларни ўртага олиб ура кетишди. Улар «Абу Суфённинг одамлари эканингизни, карвон қаердалигини айтмагунингизча дўппосланаверасизлар», дебҳар чеккадан пийпалашар эди. Бу кетишда тамом бўлишларини англаган мушриклар ягона қутулиш йўлини излаб қолишди ва: — Ҳа, эътироф этамиз, биз Абу Суфённинг одамларимиз, — дейишди ахийри. — Ҳа, ақлингиз бор эканку! — дейишди тутиб келтирганлар. Бу билан «Уркалтак яхши нарсада, бирпасда ақлни киргизиб қўяди», дегандай бўлишди. Юзларга табассум ёйилди. Таёқ фасли битди. — Энди айтингларчи, Абу Суфён қаерда? — Эҳтимол, Маккададир. — ўғрисини айтинглар, бўлмаса, яна ейсизлар... — Тўғрисини айтяпмиз. Абу Суфён етадиган жойига етиб олган. Бу орада пайғамбаримиз намозларини битирдилар ва дарҳол ўртага тушдилар: — Ҳой мўминлар, сизларга нима бўлдики, булар рост сўзласа, уриб, ёлғон гапирса, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling