Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
190 — Ё Расулуллоҳ, вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳозир бормиз, Худо билади, бирпас туриб нима бўламиз. Шунинг учун мен истадимки, бу дунёдан айрила туриб, охирги марта сизнинг муборак баданингизга теккан ҳолда кетай, Раббимнинг ҳузурига шундай борай, дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазратлари Саводни дуо қилдиларда, сафни тартибга келтириб, капаларига қайтдилар. Қўлларини кўтариб яна дуо қила бошладилар: «Оллоҳим, бу қўшин маҳв бўлса, сенга ибодат қилинмай қўяди. Оллоҳим, ваъданг бор эди, биздан аяма. Ёлғиз ўзингдан ёрдам сўрайман. Бошқадан талаб қилмайман. Ўзинг бизни унутма». Пайғамбар жанобимиз дуо қилардилар, ҳазрати Абу Бакр орқаларида «Омин» деб турарди. Қўлларини самога кўтарган кезда Расулуллоҳнинг ридолари елкаларидан тушиб кета бошлар, ҳазрати Абу Бакр уни кўтариб қўяр эди. Султони анбиё саййидимизнинг бунчалик ёлворишларини кўрган Ҳазрати Абу Бакр: «Дуоларингиз кифоядир, ё Набийаллоҳ. Раббингиз сизга ёрдам беражак», деб таскин бермоқчи ҳам бўлди. Шу аснода Сарвари олам жанобимизнинг кўзларини енгил бир уйқу босиб кела бошлади. Жанг арафасида бундай уйқу босиб келиши ғалати эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) уйқунинг узўзидан келмаслигини, Жаноби Ҳақнинг ҳусусий бир муомаласи эканини англаб, бошларини қўйдиларда, ётдилар. Жуда ҳам қисқа давом этган бу уйқудан уйғонганларида лаблари табассум қилар эди. — Хушхабар, эй Абу Бакр. Оллоҳ таолонинг ёрдами етишди. Ана, Жаброили Амин чангтўзон ичра келди, отининг юганини ушлаб турибди, — деб маълум этдиларда, асҳоб томон юрдилар. * * * Бу вақт қарши тарафдагиларни ҳаяжонлантириш ташвишини чекаётган Абу Жаҳл: «Эй Худо, агар мана шу (Қуръон) сенинг даргохингдан келган ҳақиқат бўлса, устимизга самодан тош ёғдиргин ёки бизларга аламли азоб келтиргинчи», (Анфол, 32.) дер эди. Худди шу пайт икки кишини олиб келишди. Булар Хузайфатул Йаман билан унинг отаси эди. Абу Жаҳл уларни бошданоёқ кузатар экан: — Қаерга кетяпсизлар? — деб сўради. — Ясрибга, қаёққа бўларди, — дейишди улар. — Ёлғон гапирманглар, сизлар Муҳаммадга ёрдамга боряпсизлар. — Нега энди, биз Ясрибга кетяпмизку. — Менга қаранглар, — деди Абу Жаҳл, — ҳозир сизлар билан пачакилашиб ўтиришга вақтим йўқ. Муҳаммадга ёрдам бермасликка ва тўғри Ясрибга қараб кетишларингизга қасам ичинглар, қўйиб юбораман, акс холда, шу ердаёқ ўлдирамиз. — Қасам ичамиз: Муҳаммадга ёрдам бермай, тўғри Ясрибга кетамиз. — Борйнглар, озодсизлар. Фақат, шуни билингларки, агар аҳдни бузсаларинг, оқибати ёмон бўлади. Абу Жаҳлнинг кўзлари чақнаб туришидан бу сўзлар мутлақо жиддий экаиини билса бўлар эди. Кейин эса, уларни тутиб турганларга қараб: — Қўйиб юборинглар, кетаверсин, — деб буюрди. Ҳузайфа билан отаси оёқлариии қўлга олиб Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига чопишди ва етиб келишгачгина нафас ростлашди. Қурайшликлар тутиб олиб, Абу Жаҳл билан юзлагдтиришганини айтиб: — Аммо Оллоҳ билади, биз сизга ёрдамга келаётган эдик. Мана, муродимизга етдик, — дейишди. Набийлар сарвари (с.а.в.) жанобимиз уларнинг ишини маъқулламадилар: — Тезда Мадинага қайтинглар. Уларга берган сўзла рингизни адо этинглар, — деб буюрдилар. — Биз эса, мушрикларга қарши Оллоҳдан ёрдам сўраймиз. Ҳузайфа билан отаси Расулуллоҳнинг (с.а.в.) амрлари билан Бадрдан чиқишди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling