Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
192 Али бошқа амакилари Абу Толибнинг ўғли. Бу уч киши баробар юриб, майдонда кутаётганларнинг қаршисидан жой олишди. Кўзларига мағфар тутилгани учун келганларнинг кимлигини яхши билиб бўлмасди. Ҳар бирлари рақибларининг ким эканини сўраб олдилар: Утбанинг қаршисида Убайда, Валиднинг қаршисида Али, Шайбанинг қаршисида эса Ҳамза туришарди. Ҳатто ёш жиҳатидан ҳам бир-бирларига тенг келиб қолишган эди. Ўзаро танишиб олишгандан сўнг жанг бошланди. Ҳамза билан Али рақибларини бир қўлдаёқ жонсиз ҳолга келтириб қўйишди. Утба билан Убайда эса, бир-бирларини яралашган, ўлдиришмаган эди. Ердамга етиб келган Ҳамза билан Алининг қиличлари Утбанинг бошида бир ялтирадию лаҳза ўтарўтмас Утба ҳам Бадр тупроқларига жонсиз думалаб тушди. Мўминлар баланд овозла такбир келтиришди: — Оллоҳу акбар! — Оллоҳу акбар! Бадр саҳроси бу такбир садолари қучоғида тебранди. Қурайш раҳбарларидан бўлмиш Утба мулоҳазали, сулҳпарвар, яхшиликсевар бир одам сифатида танилган эди. Шундай одам қайсарлик ва ҳасадга ботиб, сўнгги нафасини Оллоҳнинг расулига қарши майдон ўқиш, унга қарши қилич кўтариш билан берди. Абадий саодатни қозона олиши учун ғоят кўп хусусиятлари бўлганига қарамай, у буларга қиймат беришни билмади. Бевосита Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.) оғизларидан эшитгани ва эшитиб титрагани Қуръоннинг азамати қаршисида имон келтириши лозим эди, у эса, Абу Жаҳлнинг ёнини олди, ҳакка қарши йўлни устун қўйди. Энди унинг ҳаёт дафтари ёпилди, устига: «Расулуллоҳга қарши қилич кўтаргани учун ўлдирилди», тарзида илова ёзилган ҳолда ҳисоб-китоб манзилига олиб кетилди. Абадий фалокатнинг йўловчиси бўлганидан бошқа бир далил излашнинг ҳожати йўқ эди. Унинг қўшинни орқага қайтариш ёки, ҳеч бўлмаганда, ўзи айрилиб кетиш хусусида кўрсатган ҳаракати, ажабо, унинг тинчликсевар эканидан эдими, йўқса, яқинлашиб келаётган ажал ўқининг унда пайдо қилган қўркувидан эдими? Бу саволга жавоб беришнинг энди ҳеч қандай аҳамияти қолмади. * * * Утбанинг қиличи Убайданинг оёғини кесган, кесилган жойидан қон билан бирга илик оқарди. Унинг ранги қув ўчиб кетган эди. Пайғамбаримиз олдиларига келтирилганида: — Ё Расулуллоҳ, мен шаҳидманми? — деб сўрай олди. — Ҳа, шаҳидсан... — дедилар Расули акрам. Энди Убайда учун оқаётган қони ҳам, чиқадиган жони ҳам алоҳида аҳамият қозонганди. «Оллоҳ йўлида ҳалок бўлган шаҳидлар ҳақида: «Булар ўликлар» демангиз! Йўқ, улар тириклардир, лекин сизлар сезмайсизлар». (Бақара, 154.) оятида берилган хушхабарни ўйлар, олган ҳар нафасида абадий саодат сари яна бир одим яқинлашаётганини ҳис этиб турар эди. Жанг қизиш арафасида эди. Икки тараф бир-бирига яна ҳам яқинлашиб келаверди. Расулуллоҳ (с.а.в.) лашкарга қараб, қисқа бир хитоб қилдилар: — Жоним қўлида бўлган Оллоҳга қасам ичаманки, бугун улар билан урушган, олға юрган, қочмай сабр қилган кишини ҳамда ўлдирилганларни Оллоҳ мутлақо ўз жаннатига киргизгай! — дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимиз бу сўзларни айтар эканлар, қўлидаги хурмони ейиш билан машғул бўлиб турган Умар ибн Хумом: — Қандай яхши! Демак, мен билан жаннат орасида анавиларнинг мени ўлдиришидан бошқа ҳеч нарса йўқ эканда? — деди. Хурмони отиб юбордида, қиличига ёпишиб жанг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling