Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАШҲУР ШОИР ОЪША ҚАНДАЙ АЛДАНДИ
www.ziyouz.com кутубхонаси
43 Натижада Расули муҳтарам (с.а.в.) қаҳатчиликнинг бекор қилинишини сўраб дуо ўқидилар. Офат бартараф бўлганидан дарак бериб, ёмғирлар ёғди, ҳаёт яна эски ҳолига қайтди. Машаққатли кунлар унутилди. Абу Суфённинг ваъдасини ҳеч ким, ҳатто Абу Суфённинг ўзи ҳам эсламади. Энди ҳеч ким бу ваъданинг устидан чиқмаслигини ўзининг отини билгандай яхши биларди Абу Суфён. Аммо бу хиёнат шундайича қолиб кетаверадими? Ушбу саволга жавоб тариқасида Буюк Оллоҳ бундай амр этди: «Улар учун қаёқдан ҳам (бошларига тушган бу офатлардан) эслатмаибрат олиш бўлсин?! Ҳолбуки, уларга очиқ пайғамбар (яъни, Муҳаммад а.с.) келди, сўнгра ундан юз ўгирдилар ва «(Унга Қуръон бировлар томонидан) ўргатиб қўйилган, (у) мажнун», дедиларку?! Албатта, биз бу азобни (сизлардан) бир оз (вақтгача) аритгувчидирмиз, сизлар ҳам, шакшубҳасиз, (ўз куфру исёнларингизга) қайтгувчидирсизлар. Биз даҳшатли ушлаш билан ушлайдиган кунда (яъни, Бадр жангида ёки қиёмат кунида биз улардан) интиқом олурмиз. Зеро, Биз интиком олгувчидирмиз». (Духон, 13-16.) Бу интиқом яқин келажакда, Бадр жангида бошланажак ва то қиёмат кунигача давом этажак. (Имом Бухорий, 2/15 — 19 ва 6/39.) МАШҲУР ШОИР ОЪША ҚАНДАЙ АЛДАНДИ? Оъша донғи бутун Араб ярим оролига тарқалган улуғ шоир эди. Бакр ибн Воил ўғилларидан бўлган бу машҳур шоир Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақларида озмикўпми эшитган. Ислом дини келтирган аҳкомлар ва Қуръондан баъзи оятларни тинглаган, «Бориб унинг динига кирайин», деб туясига мингану Маккага йўл олган эди. Йўл бўйи Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақларида ўйлаб келди, у зотни мадҳ этувчи шеърлар ўқиди. Ниҳоят бир куни офтоб ботай деб турганида Утба ибн Робианинг уйига етиб келди. Кўпдан бери кўришмаган қадрдон дўстлар қучоқ очиб кўришдилар. — Хуш келибсан, эй азиз дўстим, — деб қаршилади Утба. — Сизларни жуда соғиндим, эй Утба! — деди Оъша. Ўша кеча Оъша Утба ибн Робианинг азиз меҳмони бўлди. Иззатикром, илтифот кўрсатилди. Оъша гўзал шеърлардан ўқиб берди. Шу аснода Абдумутталибнинг невараси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳақида битилган бир қасидани ҳам ўқиди. Утба арабларнинг одатига хилоф иш тутмаслик учун Оъшанинг келишидан асл мақсадини сўрамади. Бироқ мақсад шундоқ ҳам маълум эди. Оъшанинг тўсатдан Расулуллоҳ (с.а.в.) тўғриларида гап бошлаганини бошқача изоҳлаб бўлмас эди. — Роса чарчагансан, эй Оъша, вақтлироқ ётиб дамингни ол, бошқа гапларни эртага гаплашамиз. — Гапинг тўғри, Утба. Йўл азоби — гўр азоби, деб бекор айтишмаган. Кўзларим юмилиб кетяпти, ётсам, ётақолай. Кўп ўтмай эшитила бошлаган ҳуррак унинг қаттиқ уйқуга кетганини билдирди. * * * Тун ярмида Абу Жаҳлнинг эшиги тақиллади. Овозидан Утба ибн Робиа эканини таниди. Аёнки бундай бемаҳалда беҳуда келмаган. Бир муддат суҳбатлашдилар. Хайрлашар эканлар, Абу Жаҳл: — Мен боргунча, уни ҳеч қаёққа чиқарма! — деб тайинлади. Утба қоронғулик ичида ғойиб бўлди. Орқасидан эшик ёпиларёпилмас минғирлаган овоз эшитилди: «Ҳап сеними, тўнғиз шоир... Унинг динига кириб бўпсан!..» Абу Жаҳл ўша кеча мижжа қоқмай у ёқданбу ёққа ағанаб чикди. Хаёли Оъшани қандай |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling