Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
44 қилиб фикридан қайтариш билан банд эди. Уйқуга кетса, тушига кирар, уйғонса, яна у ҳақда ўйлар эди. Шундай улуғ шоир ҳам ақлсизлик қилса, мусулмонларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшилиб, янада ҳаддиларидан ошиб кетмайдиларми?.. Эрталабгача Оъшани бўралаб сўкиб чикди. Тонгсаҳарда Утбаникига кириб келди. Юзида айёрона бир табассум ифодаси бор эди. — Хуш келибсан, эй Шоир, бизни жуда хурсанд қилдинг, — деб Оъшага илтифот кўргазди. Оъша ҳам шунга муносиб жавоб қилди: — Хуш вақт бўл, эй Абул Ҳакам. Абу Жаҳл ўтирди. Туя сути билан меҳмон қилинди. Ҳолаҳвол сўралди. Ниҳоят Абу Жаҳл Оъшадан келиш мақсадини сўради. — Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг динига кириш учун келдим, эй Абул Ҳакам, — дея жавоб берди Оъша соддадиллик билан. — Нима?! Оъша қабиласига етиб борган баъзи бир хабарлар ҳақида сўзлаб берди. Янги дин хусусида шахсан пайғамбарнинг ўзидан маълумот олиб ўрганиш ниятида эканини билдирди. — Лекин, — дея гап бошлади Абу Жаҳл, — бир динга киргач, ўша диннинг ҳукмларига қатъий риоя қилиш лозимлигини ҳам билсанг керак?! — Албатта. — Жуда соз. У ҳолда Муҳаммаднинг зинони тақиқлаганини биласанми? Оъша лабларини буриштирди: — Билмас эдим. Лекин ёшим ўтиб, зино ҳам хуш ёқмай қолди, бундан кейин зинодан узоқ туриш энди мен учун у кадар қийин бўлмаса керак. — Хўп, майли.. Ичкилик ҳақидачи, ичкилик ҳақида нима дейсан? Ахир, у ҳам тақиқланган. —Тушунмадим. — Муҳаммад ичкиликни ҳам тақиқлаяпти. Оъша кўзларини каттакатта очди. — Мана буниси энди чатоқ экан, — деди. — Яъни? — Яъни, ичкиликни жуда яхши кўраман. Ундан воз кечишим мушкул бўлади. Оъшанинг кайфияти бузилди. Абу Жаҳлни титрок босган эди. Сукунатни Утба бузди. — Қандай қарорга келдинг, эй Оъша? — Иш чаппасига кетди. Яхшиси — ҳозироқ уйга қайтиб, бир йил давомида тўйибтўйиб шароб ичиб олишим керак. Бир йилдан сўнг келиб унинг динига кираман. Бундан бошқа чора кўрмаяпман. — Уйлайманки, бу энг маъқул фикр бўлса керак. Утба коса тўла хурмо шаробини, ғалаба билан қутлаётгандай қилиб, уларнинг олдига суриб қўйди. Оъша сингари ақли расо кишининг ўйлаб иш қилиши лозимлигини ҳам қўшимча қилди. Донғи Ямандан Дамашққача кетган бир шоир янги бир динга кирсаю, унинг ҳукмларига риоя қилмаса, обрўйи тушиб кетишини ифода этди. Оъша хайрлашди. —Яна келгин, кутиб қоламиз, эй шоирларнниг султони! —Яна келиб, уйларимизга файз киритишингдан умидвормиз, эй Оъша! —Сизлар ҳам хуш қолинглар, дўстлар. Бир йилдан сўнг, ҳаҳа, яна бир йилдан сўнг келаман, хайр! Оъша тўғри маслаҳат берган дўстларига қайтақайта миннатдорлик билдириб, кетди. Бир йил давомида тўйибтўйиб шароб ичиш ҳақида ўйлайўйлай, Маккани тарк эди. Ниятига етган ҳамтовоқлар у кўздан ғойиб бўлгунча орқасидан кузатиб туришди. Сўнгра бир-бирларига тикилишди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling