Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
47
— Онадан туғилганига пушаймон бўладиган кунлар амакисининг ажали билан биргаликда 
келса шояд... 
Шу тарз сухбатлашасуҳбатлаша, тарқалдилар. 
Абу Толиб ажали яқин эканини сезарди. Ёнида ўтирган ва Ислом аҳкомларидан баҳс этган 
жияни бир муддат ўтгач, ижозат сўраб, хайрлашди. У кетар экан, Абу Толибнинг кўзларидан 
бир неча томчи аччик ёш тўкилди. Бу кўзёшлари тугаб бораётган умр шамчироғи учун эмас, 
отасидан кейин бор кучқудрати ва ғайратини ишга солиб, ўта самимийлик билан бажариб 
келган ғоят аҳамиятли вазифадан айрилишга мажбур қолгани учун тўкилаётган эди. Чунки яна 
бир неча кун ўтгач, сўнгги нафасларини беражак ва ҳар бир инсон бўйсунишга мажбур бўлган 
илохий ҳукмга у ҳам итоат этажак, ҳисоб ва жазо оламига кетажак, аммо укалари ўзидан кейин 
бу қутлуғ вазифани давом эттира олмасди. 
Биринчи укаси Абу Лаҳаб Маккада сўзи ўтадиган, обрўйи баланд бир киши. Бироқ 
Расулуллоҳга (с.а.в.) ашаддий бир душман кўзи билан қаради. 
Иккинчи укаси Аббоснинг ҳам қўлидан келмайди бу иш. Бундай масъулиятли ва хавфли 
бир вазифани зиммасига оладиган ҳолатда эмас эди у. Тижоратга, судхўрликка муккасидан 
кетган. Расулуллоҳни (с.а.в.) ҳимоясига олган такдирда қурайшийларнинг унга душман бўлиб 
қолишидан ва оқибатда тижорат ва судхўрлик ишлари чаппасига кетишидан қўрқарди. 
Яна бир укаси Ҳамза эса, мусулмон бўлган. Мусулмон бўлган кишининг сўзи ўтмас, 
ҳимояси ҳам тан олинмас эди
1

Ҳол шундай экан, жияни ҳимоясиз қолиши муқаррар. Ушбу дамда кўзларидан оқиб 
соқолини ҳўллаётган ёш томчиларининг сабаби мана шу фикрлар эди. 
Бир пайтлар отаонасидан, кейинроқ бобосидан жудо бўлиб қолган, гўдаклик пайтида 
боқиб олган суюкли жиянини, ҳозирда катта бир киши бўлиб етишганига қарамай, душманлар 
билан қуршалган бир ҳолатда ташлаб кетишга мажбур бўлаётгани уни йиғлатаётган эди. 
Қурайшийларнинг нене таҳдиду тазйиқини мардларча бартараф этган, унга душманлик 
билан чўзилган қўлларга доимо сўнгги томчи қони қолгунча қарши туришини ва бундан жуда 
ҳам фахрланишини кўкрак кериб ҳайқирган, бу гапни бир марта эмас, ўнйигирма марталаб 
қайтарган эди. Ва Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши қилинган ҳар қандай хужум унинг мард, жасур ва 
ўлимдан қўрқмас кўксига дуч келиб чилпарчин бўлар эди. 
Битта эканку, мингта Абу Жаҳл бўлганида ҳам, босган қадамини орқага қайтиб олган эмас. 
Натижада уч йил давомида очликка қарши курашишига тўғри келди, неча марта ўлим хавфи 
яқинлашганида, жирканч нарсаларни ейишга ҳам ўзини мажбур қилди, дарахт пўстлоқларини 
кемирди, ўлган ҳайвонларнинг териларини, тирноқларини чайнаб шимиди, меъдасининг 
фарёдини эшитмаслик учун қорнига тош боғлади, жуда қаттиқ қийналган пайтларида ерга 
думалаб ағанади, бироқ суюкли жиянини кечаю кундуз қўриқлашдан чарчамади. Виждони бо
1
р 
ҳеч бир инсон ҳеч бир мусулмон: «Абу Толиб яна мана бундай қилиши керак эди... Мен 
Муҳаммадни ундан ҳам яхшироқ ҳимоя этардим», дея олмайди. Дегудай бўлса, ўйламайнетмай, 
ҳовлиқмалик қилиб айтилган гап бўлади. 
* * * 
Бир неча кундан кейин Абу Жаҳл билан Абдуллоҳ ибн Абу Умаййа биргабирга яна Абу 
Толибни бориб кўришди. 
Аслида, уларнинг орасида кўп йиллардан бери давом этиб келаётган, баъзан яхши, баъзан 
аччиқ хотиралар билан тўла дўстлик ришталари бор эди. 
Эҳтимол, муғамбир Абу Жаҳл касал ётган бир дўстини зиёрат қилиш баҳонасида у ўлим 
сари кетяптими ёки ҳаётга қайтяптими эканини аниқлаш учун келган бўлиши ҳам мумкин. 
1
Ўша кунларда Абдулмутталибнинг ўғилларидан яна кимлар ҳаёт бўлганини биз билмаймиз. (Муаллиф.) 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling