Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
48
Улар касалнинг ёнига ўтирар эканлар, ушбу дамда Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам келиб қолдилар. 
Амакиларидан Ҳолаҳвол сўрадилар, тасалли бердилар. Нариги томонга ўтирдилар. 
Ўтирдилар, аммо жондан азиз амакиларининг аҳволи анча ёмонлашганини, ўлимга яна бир 
одим яқинлашганини сездилар. Абу Толиб энди бир неча ҳафта эмас, бир неча кун ҳам яшай 
олмаслиги аён бўлиб қолган эди. Унга сўнгги соатларида бўлса ҳам, бир яхшилик қилишлари 
мумкин эди: 
— Амакижон, бир мартагина бўлса ҳам, «Ла илаҳа иллаллоҳ», денг. Токи мен вақтисоати 
келганида, Оллоҳнинг ҳузурида бунга гувоҳлик бера олайин, — дедилар. 
Пайғамбар (с.а.в.) шундай дер эканлар, Абу Жаҳл билан унинг биродари: 
— Ё Абу Толиб, Абдулмутталибнинг динидан юз ўгирасанми?! — деб уни қайтаришга 
уринишди. 
Пайғамбарлар султони такрортакрор ўтиндилар, бир марта бўлса ҳам тавҳид калимасини 
сўзланг, дея ёлвордилар, бироқ анави иккаласи ҳар сафар Абдулмутталибнинг динини ёдига 
солар, имон келтиришига тўсқинлик қилар эди. 
Абу Толиб жим. Аҳёнаҳёнда инграб кўяр, ҳар нафас олганида кўкси кўтарилибтушиб, 
хириллаган бўғиқ товуш эшитилар эди. Кўп вақти қолмаганини билиш қийин эмасди. Мадор 
буткул қочди. Суҳбатдошларга жавоб беришга ҳам мажол йўқ. 
Оламларнинг Султони, кўзларимизнинг нури севгили пайғамбаримиз қирқ йилдан бери 
жуда кўп яхшиликлар кўрган амакиларининг куфр деворидан ошиб ўтиб имон доирасига 
киришини орзу қилар, охиратда — буюк шафоат ҳаққи берилган онда суюкли амакиларининг 
қўлидан тутишни, унга қила оладиган энг катта ёрдамларини беришни хоҳлар эдилар. 
Шу аснода Абу Толибнинг лаблари қимирлади, пичирлаш оҳангида шу сўзлари эшитилди: 
— У Абдумутталибнинг динидадир. 
Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умаййанинг юзларида шайтоний бир табассум пайдо 
бўлди. Кўзларида зафар учқунлари порлади. «Амакингни ҳам сенга бериб қўймадик. 
Охироқибатда зафар биз томонда бўлади», деяётгандек кинояли нигоҳлар Расулуллоҳга (с.а.в.) 
қадалди. 
Пайғамбар (с.а.в.) жанобларининг дардлари беқиёс эди. Ҳаётда энг кўп ёрдамини кўрган ва 
жуда суюкли амакиларини абадий йўқотиш остонасида эдилар. Бу айрилиқ қайтиши бўлмаган 
бир айрилиқ эди. 
— Тақиқланадиган кунгача сизнинг афв этилишингиз учун дуо қиламан, амакижон, — 
дедилар ва у ердан чиқиб кетдилар. (Имом Бухорий. 2/98.) 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling