Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   214
Bog'liq
kitob 2

 
* * * 
Абу Толиб нима учун имон келтирмади? 
Жиянини шу қадар яхши кўрган бир инсон унинг ҳурмати учун бир мартагина бўлса ҳам 
«Ла илаҳа иллаллоҳ» дея олмасмиди? 
Бунинг сабабларини ёлғиз Оллоҳ билади. Биз ожизона ақлимиз ила фақат тахмин 
қилишимиз мумкин. Эҳтимол, имон келтирсам, Расулуллоҳни (с.а.в.) ҳимояга олиш 
имкониятидан маҳрум бўлиб қоламан, деб хавотирлангандир. Чунки қурайшлар орасида беқиёс 
бир обрўэътибори бор эди. Аммо имон келтирса, бу эътиборга путур етиб, мушриклар 
Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши ҳар қандай фитнафасодни қўзғай олар эдилар. 
Ахир, бир пайтлар қурайшларнинг суюкли, ҳурматли бир улуғ кишиси бўлган Абу Бакр 
имон келтирганидан сўнг бутунлай менсимай қўйилган, ҳатто хушидан кетгунича калтакланган 
эди. Ва ўша кундан эътиборан кимсани ҳимоясига олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Акс ҳолда, 
Ҳабашистондан қайтган мусулмонлар Валид ибн Муғийра, Абу Ухайха, каби мушрикларнинг 
ҳимоясига киришга мажбур бўлармидилар?.. 
Хўш, унда ҳаётининг сўнгги кунларигача содиқ бўлиб қолган динини ўлим тўшагида 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
49
ётганида ўзгартира олмасмиди? Жиянини чақиртириб, ҳеч кимга эшиттирмай, унинг қулоғига 
калимаи тавҳидни сўзлаб, бу ишни сир сақлашни илтимос қилса бўлмасмиди? 
Булар Абу Толиб учун мушкул эмасди. Ушбу калимани келтирса, жияни бениҳоя 
қувонишини ҳам биларди. 
Бу масалани унинг Расулуллоҳга (с.а.в.) айтган қуйидаги сузлари ойдинлаштиради: 
— Эй суюкли жияним! Оллоҳ ҳаққи, агар сенинг ва болаларингнинг бошига балолар 
ёғдириб, ёмонлик қилишларидан ташвишланмаганимда ва қурайшийлар, ўлимдан 
қўрқиб шундай деди, тарзида бўҳтон ёғдиришларидан андиша қилмаганимда, ҳеч иккиланмай 
шу сўзларни айтган бўлардим. Ҳатто бошқа бир мақсадният билан бўлмаса ҳам, азбаройи сени 
хурсанд қилиш учунгина сўзлардим. 
Мана шу икки хусус туфайли Абу Толиб охиратга калимаи тавҳидни сўзламай кетди 
балки... 
Биринчидан, суюкли жиянини қўриқлаш ва ҳимоя қила олиш учун бўлса, иккинчидан, 
«Абу Толиб ўзи боқиб катта қилган етимининг динига кирди, ўлимдан кейинги ҳаёт уни 
қўрқитди», деювчиларнинг муҳокамасидан жиянини халос этиш учун имон келтирмагандир... 
Аммо токи инсоният бор экан, ер юзида биттагина мусулмон қолгунича ҳам, Саййиди 
анбиёга беминнат хизмат қилгани эвазига Абу Толибнинг номи хотираларда яшайверади, меҳр-
муҳаббат ва ҳурмат билан тилга олинаверади... 
Аммо иккита ашаддий мушрик олдида сир бой бермаслик ниятида, сўнгги дақиқаларда 
бўлса ҳам, атиги бир марта, лоақал яширин тарзда калимаи тавҳидни сўзламагани нохуш қабул 
қилинаверса керак... 
Балки у, сўзлайдиган бўлсам, бировдан яширибқўрқиб эмас, очиқчасига хитоб қилиб 
ҳайқираман. Ёруғ юз билан, кўкрак кериб, ҳеч кимдан андиша қилмай сўзлайман. Бугунги 
кунгача жиянимни ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлмаслик учун шу йўлни тутдим, 
бугундан эътиборан эса, қурайшлар орасида мусулмонман, деган хаёлни кўнглидан кечирган 
бўлса ажаб эмас. Ёки қалбан интилса ҳам, билатуриб ширк ҳаётида қолишни танлаган бўлиши 
ҳам мумкин. 
Булар ёлғиз Оллоҳга маълум нарсалар. 
Раҳмати чексиз бўлган Буюк Оллоҳ эртага Ҳабиби адибига қилган ушбу хизматлари 
эвазига Абу Толибга нисбатан қандай муомалада бўлажак? Расулуллоҳни (с.а.в.) севувчи ҳар 
бир мўминнинг қалбида Абу Толиб учун ҳосил бўладиган яра то қиёмат кунигача 
битмаяжакдир. 
* * * 
Бир куни Али (р.а.) саросима ичида, нафаси бўғизига тиқилиб кириб келди. У отасининг 
ўлими ҳақида хабар олиб келган эди. Бу хабарнинг маъниси қурайшийлар учун неча йиллардан 
буён ошиб ўтиш имконияти бўлмаган деворнинг йиқилиши демак эди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) амакиларининг ўлимидан қаттиқ ғамқайғу чекдилар. Аччиқаччиқ 
кўзёшларини тўқдилар. 
Бу машъум хабардан бунчалик таъсирланишларининг боиси амакилари ўзларига, Исломга 
самимий хизмат қилган бўлишига қарамай, имон доирасига кирмай вафот этгани эди. 
Абу Толиб ортидан ғамаламга ботганлар билан бир қаторда, севинчдан байрам қилаётган 
одамларни ҳам қолдириб кетди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) амакиларининг жанозасига бордиларми, дафн этиш маросимида 
иштирок этдиларми? 
Бу саволга жавоб берадиган иккита ривоят бор. 
Биринчи ривоятга кўра, Али (р.а.) келади ва: 
— Ё Расулуллоҳ (с.а.в.), кекса ва мушрик амакингиз вафот этди. Уни ким кўмади? — деб 
сўрайди. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling