Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
50 Расулуллоҳ (с.а.в.): — Боргинда, ўзинг кўмиб келгин, бироқ то қайтиб келгунингча ҳеч ким билан гаплашма... — деб огоҳлантирадилар. Келганидан кейин эса, ғусл қилишни буюрадилар ва Алини дуо қиладилар. Бу ривоят унчалик тўғри бўлмаса керак, деган фикрдамиз. Иккинчи ривоятда ҳикоя этилишича эса, пайғамбаримиз (а.с.) кўмишда иштирок этадилар ва «Қариндошлик муносабатда хайр-мукофот топасиз, амакижон!» дея дуо қиладилар. (Ибн Касир. «Сияр». 2/124.) Ушбу ривоят, ҳар ҳолда, ҳақиқатга яқинроқ бўлса ажаб эмас. Расулуллоҳга (с.а.в.) мушрик ва мунофиқларнинг жаноза намозини ўқиш ҳамда уларнинг кабрини зиёрат қилиш ман этилган. Аммо бу тақиқ Макка даври ҳаётларига тааллуқли бўлмаган. * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) суюкли амакиларининг афв этилиши учун қўлларини очиб, буюк даргоҳга тикилар, тинимсиз илтижо қилиб ёлворар эдилар. Ниҳоят Қасос сурасининг 56ояти тушди: «(Эй Муҳаммад,) аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Оллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир». (Имом Бухорий, 247.) Бу оят пайғамбаримизга тасалли берувчи оят эди. Шу муносабат билан яна бир оят туширилган, деган фикр ҳам бор. Масалан, Имом Бухорий Абу Толибнинг вафоти билан боғлиқ ҳадисларни изоҳлар экан, фақат мана бу оят туширилганини таъкидлайди: «На пайғамбар ва на мўминлар — мушриклар агарчи қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканлари аниқ маълум бўлганидан кейин, мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир». (Тавба, 113.) Албатта, ушбу оят мавзуимизга алоқадордир, бунга шубҳа йўқ, аммо бу оят Тавба сурасига киритилганини, Тавба сураси эса Макка фатҳидан сўнг туширилганини назаримиздан қочирмаслигимиз даркор. Бундан ташқари, Тавба сураси энг охири нозил қилинган сура экани ҳақидаги қарашлар ҳам мавжуддир. («Маноҳилул-Ирфон», 1/9096.) Қисқаси, бу оятнинг нузул вақти билан Абу Толибнинг вафоти орасида камида ўн йиллик фарқ борлиги аниқдир... Бошқа амакилари Аббос Расулуллоҳни (с.а.в.) топди ва ораларида бундай суҳбат бўлиб ўтди: — Амакинг Абу Толиб ўлаётганида ёнида эдим. Лаблари қимирлаётгандай бўлди. Дарров қулоғимни оғзига тутдим ва сўзлашини сен орзу қилиб юрган калималарни айтганини эшитдим, — деди. Пайғамбаримиз қисқагина қилиб жавоб бердилар: — Мен эшитмадим. (Ибн Касир. «Сияр». 2/124.) Абу Толибнинг вафотидан сўнг ҳали бир ҳафта ҳам ўтмасдан бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) уйга бош ва юзкўзлари чангтўзонга беланган ҳолда кириб келдилар. Қизларидан бири йиғлаб пешвоз чиқди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бошларини ювиб тозалар эканлар, қизларига тасалли берардилар: — Қўй, йиғлама, қизалоғим, Оллоҳ таоло отангни паноҳида асрайди. — Сўнгра амакиларини эслаб, шундай дедилар: — Абу Толиб ҳаётлик чоғида қурайш менга қарши хоҳлаганини қила олмаган эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling