Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
52
гирифтор бўлдилар. Узоқ йиллар давомида ҳеч бир эркак хотинидан кўрмаган садоқат ва 
меҳрни ундан кўрган, мушриклар берган шунча озору жабру жафоларни унинг ёнида 
енгиллатиб унутган, дардларига унинг ҳузурида дармон топган эдилар. 
Тарихдан маълумки, Абу Толибнинг вафотидаўН сўнг кўп ўтмай Ҳадича онамиз буюк 
жаннатга чорлаб келган малаклар ҳамроҳлигида олис йўлга отланди. Сўнгги нафасини берар 
экан, лаблари орасидан: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва 
росулуҳ» сўзлари чикди. 
Бу сўзларни инсоният тарихида илк бор сўзлаш шарафи ҳам у зотга берилган эди. Шу 
сўзлар билан Исломдан аввалги ҳаётини тугатиб, шарафли имон ҳаётини бошлаган эди. Ҳозир 
ҳам охират оламига ушбу шаҳодат калималарини келтириб илк одимини отди, дунё ҳаётини шу 
сўзлар билан тугатди. 
Раҳмат фаришталари келдилар, унинг атрофини ўраб олдилар: 
— Саломлар бўлсин сизга, эй Расулуллоҳнинг завжаси! Қўрқманг, ғамгин бўлманг, ваъда 
қилинган жаннат муждаси — хушхабарини етказиш учун келдик. Биз дунёда сизга дўст эдик, 
охиратда ҳам яна биз дўст бўламиз. Истаган нарсангиз, истаган тилагингизни бажо келтиришга 
ҳозиру нозирмиз. Мағфирати чексиз, раҳмати беқиёс Раббингизнинг меҳмони бўлиш учун 
охират оламига марҳамат қилинг, — дедилар
1

Расулуллоҳ (с.а.в.) мужда берган саодат юртига малаклар ҳамроҳлигида кетар экан, ортида 
унутилиши мумкин бўлмаган азиз хотираларни ва унинг учун дуо қилажак, яхшилик билан эсга 
олажак энг хайрли оилани тарк этди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) бошлиқ бутун оила ва ҳатто барча мўминлар бу мусибатдан қаттиқ 
таъсирландилар. Бу қадар қисқа вақт ичида Набиййи акмалнинг (с.а.в.) энг севимли ва энг яқин 
икки кишисининг тўсатдан вафот этиши уларни ҳам қаттиқ ларзага солди. Бу йил мўминлар 
орасида «ҳузун йили» («қайғу йили») деб аталадиган бўлди. 
* * * 
Макканинг Ҳожун қабристони Ҳазрати Ҳадичанинг муборак вужудлари или шарафланди. 
Ҳазрати Ҳадича онамиз вафот этганларидан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) уйлари мотамхонага 
айланди; ҳувиллаб қолгандай эди. Худди энди ҳаётнинг қизиғи ҳам қолмагандек. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир неча кунгача уйларидан чиқмадилар. 
Қалблари ғам-ғуссага тўлган. Камига қурайшийлар ҳаддан ташқари қутуриб кетди. 
Бу вазият юраги кин ва адоватга тўла Абу Лаҳабнинг ҳам раҳмини келтирди. Бир куни 
жиянининг ёнига келдида: 
— Ё Муҳаммад, Абу Толиб ҳаётлик чоғида қандай юрган бўлсанг, шундай эркин юравер. 
Лотни ўртага қўйиб қасам ичаманки, ҳеч ким сенга зиён-заҳмат етказа олмайди, — деди. 
Макка кўчаларида жар солинди: 
— Бугундан эътиборан Абу Лаҳаб жияни Муҳаммад ибн Абдуллоҳни ҳимоясига олди. 
Бирон кимса унга қарши зиён-заҳмат етказишга уринмасин! 
Бу эълон қурайшийларнинг оёққўлини яна ипсиз боғлаб қўйди. Расулуллоҳ (с.а.в.) яна 
худди Абу Толиб ҳаёт чоғидагидек бемалол юра бошладилар. Ҳеч ким у кишига нисбатан 
одобсизлик қила олмай қолди, бирор ёмонлик килишга зотан журъати ҳам етишмас эди. 
* * * 
Усмон ибн Мазъуннинг хотини Ҳавла бир куни Расулуллоҳни (с.а.в.) зиёрат этишга келди 
ва муддаога кўчақолди: 
— Ё Расулуллоҳ, Ҳадичанинг йўқлиги билиняпти, — деди. 
Ўша куни у Жаноби Пайғамбаримизни (с.а.в.) яна уйланишга рози қилди. Савда бинти 
Замъа билан ҳазрати Абу Бакрнинг қизи Ойиша иккаласини номзод ўлароқ кўрсатди ва уларга 
совчилик қилиш вазифасини зиммасига олиб, у ердан чикди. 
Савда ёши анча катта, тўладан келган, оғирвазмин ҳаракатли бир аёл эди. Эри ўлиб, 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling