Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
55
кўзлари билан кўришди. Энди бу воқеанинг яширин жойи қолмади. Тоифликлардан сир сақлаш 
илтимос этилган, уларку кўнмадилар, бордию кўнган тақдирларида ҳам, маккалик ашаддий 
душманларидан иккитаси бу воқеанинг гувоҳи бўлган эди. 
Утба ҳам, Шайба ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) келтирган динни ва Исломга даъват ҳаракатини 
сира маъқул кўрмаган. 
Паришон бир аҳволда, оёқлари қонга беланиб ўтирганларидан тоифликларга гап 
уқтиролмаганларини билишди ва роса қувонишди. Аммо, ҳар ҳолда Маккада «алАмин» деб 
сифат берилган бу мўътабар зотнинг — ҳамшаҳарларининг ҳақоратга учрагани уларни бир 
жиҳатдан ғамгин ҳам қилди. 
Утба ўзининг кўнглидан ўтаётган ҳис-туйғуларнинг ифодасини укаси Шайбанинг юзида 
ҳам кўргач: 
— Аддос! — деб хизматкорини чақирди. Хизматкор югуриб келгач: — Бир бош узум 
олгинда, ҳув анави кишига элтиб бер, — деди. 
Аддос боғдан узум узиб, бу ғалати йўловчига элтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Бисмиллоҳ...» деб 
узумни ея бошладилар. 
Аддос Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзларига тикилди. 
—Худо ҳаққи, бу сўзни ўлкамизда ҳеч ким ишлатмайди, — деди. 
—Қайси юртдансан, эй Аддос, қайси диндансан? — деб сўрадилар Ҳазрати пайғамбаримиз 
(с.а.в.). 
—Нинова халқиданман. Насроний динига мансубман. 
—Демак, солиҳ бир киши бўлмиш Юнус ибн Маттонинг диёридан экансанда?! 
— Юнус ибн Маттони қаердан биласан? 
— У менинг маслакдошим эди, пайғамбар эди. Мен ҳам Оллоҳнинг расулиман. 
Аддоснинг кўзларига ёш келди. Эгилиб, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) бошлари, қўллари ва 
оёқларидан ўпди, мусулмон бўлди. 
Утба билан Шайба боғ ичидан уларни диққат билан кузатиб туришарди. 
— Кўрдингми, уни ҳам сеҳрлади, — деди бири. 
— Гўёки яхшилик килмоқчи бўддик, эвазига эса, қулимизни динидан қайтарди, — деди 
иккинчиси. 
Бир оздан кейин Аддос уларнинг ёнига қайтиб келди. Юзида мамнунлик ифодаси... 
— Бу нимаси, эй Аддос, бориб у одамнинг қўлоёқларидан ўпдингми! 
— Бу одам дунёдаги энг улуғ инсондир. Мен унинг пайғамбар эканига имон келтирдим. 
— Қаердан биддинг унинг пайғамбарлигини? 
— Гапсўзларидан. У айтган гаплар фақат пайғамбарлардангина чиқади. 
— Менга қара, очиғини айтсам, бу гапларинг менга ёқинқирамай турибди. Эҳтиёт бўл, у 
сени динингдан қайтариши мумкин. Шуни яхши билгинки, сенинг дининг унинг динидан 
хайрлирокдир. 
Аддос бу сўзларни жавобсиз қолдиришни афзал кўрди... 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Маккага қайтдилар. Йўлда кетарканлар, Жаброил (а.с.) бир хабар 
келтирди: агар пайғамбар истаса, Маккада рўпарамарўпара турган Абу Қубайс билан Қайқаон 
тоғларини бир-бирига уриб, маккаликларни йўқ қилиб юбориш таклиф этилди. Расулуллоҳ 
(с.а.в.) рози бўлмадилар. Уларнинг наслидан лоақал биттасининг Ислом динига кириши бунча 
душманнинг ўлимидан кўра севинчли ҳол эканини билдирдилар. 
Жинлар Оллоҳ берган қобилият туфайли ҳар хил қиёфага кира оладилар, узоқ 
масофаларни бир зумда босиб ўтадилар, самоларга юксалишга ҳам қодирдирлар... Улар 
ондасонда кўкларгача кўтарилиб, фаришталарнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ тутиб, кўпгина 
маълумотларни билиб олар эдилар. Бироқ бир куни кўкнинг дарвозалари ёпиб қўйилдида, 
жинлар малакларнинг сирли суҳбатларини тинглашдан маҳрум бўлдилар. Олий даргоҳларга 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling