Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
56
чиқишлари тақиқлаб қўйилди. 
Ўзаро фикрлашдилар, лекин барибир бу тақиқнинг маъносини тушуна олмадилар. Нима 
учун йўл ёпилди — ақллари олмас эди. Ораларидан биттаси ер юзини айланиб чиқишни таклиф 
этди. 
— Менимча, ер юзида бу ишга алоқадор бирон гап бўлган бўлса керак, — деди. 
Бу ҳодиса Расулуллоҳга (с.а.в.) ваҳий келган кунларга тўғри келар эди. 
Жинлар бир қарорга келгач, тўптўп бўлиб ер юзини кеза бошлашди. Ҳаммаёқни яхшилаб 
кузатиб, диққатга сазовор нимаики кўринса, атрофлича ўрганиб чиқишарди. 
Нубувватнинг ўнинчи йили келди. 
Илк ваҳий келган кундан бери ўн йил ўтган, жинлар ҳануз бирон янгилик топиш умидини 
узишмаган эди. 
Бир куни Макка билан Тоиф орасидаги Наҳла деган бир жойда икки кишини кўришди. 
Ҳали кун чиқмаган, у икки одам илк саҳарда ибодат билан машғул эди. Бир гуруҳ жин уларни 
синчиклаб кузатиш мақсадида, яқиироқ келишди. 
Одамлардан бири хиёл олдинда, иккинчиси шундоққина унинг ўнг томонида турар
олдиндагиси энг мукаммал тил билан хам ифода этиб бўлмайдиган даражада гўзал, жозибали ва 
мафтункор бир каломни жуда ёқимли бир оҳангда ўқиётган эди. 
— Тўхтанглар, қулод солинглар!.. — дейишди жинлар бир-бирларига. 
Мислсиз даражада таъсирчан, ҳеч ким эшитмаган бир калом эди бу! 
Бир-бирларининг устига чиқиб кетгудай зич турган жинлар Расулуллоҳ (с.а.в.) тиловат 
қилаётган Қуръон оятларини охиригача маст бўлиб тинглашди. 
Улардан бири: 
— Шубҳасиз, кўкнинг дарвозаларини беркитган воқелик худди мана шудир. Оллоҳга 
қасам бўлсинки, мана шудир! — деди. 
Намоз ўқиб бўлингач, қидирган нарсаларини топганларига амин бўлиб, у ерни тарк 
этишди. 
Расули Кибриё (с.а.в.) ҳам, Зайд (р.а.) ҳам жинлар келувидан бехабар эдилар. 
Кўп ўтмай Жаброили амин Буюк Оллоҳнинг саломини келтирди:Аҳқоф сурасининг 29 — 
32оятларини пайғамбаримизга етказди: 
«(Эй Муҳаммад,) эсланг: Биз сизнинг олдингизга бир гуруҳ жинларни Қуръонни 
тингласинлар деб юборган эдик. Бас, қачонки улар (Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач (бир-
бирларига): «Жим туринглар», дедилар. Энди қачонки тиловат тугатилгач, улар ўз қавмлари 
олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар. Улар дедилар: «Эй қавмимиз, 
дарҳақиқат, бизлар Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни 
тасдиқ қилгувчи бўлган ҳақ (дин)га ва Тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир китобни — Қуръонни 
тингладик. Эй қавмимиз, Оллоҳга даъват қилгувчи (Муҳаммад а.с.нинг даъвати)ни қабул 
этинглар ва унга имон келтиринглар, (шунда Оллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират 
қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур. Ким Оллоҳга даъват этгувчи (даъвати)ни қабул 
қилмаса, бас, у Ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулгувчи эмасдир ва унинг учун (Оллоҳдан) 
ўзга (Унинг азобидан қутқарувчи) «дўстлари» ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар». 
Бу гапларни эшитиб турган бошқа жинлар ҳайрон эдилар. 
— Нималар деяпсизлар ўзи? — деб сўрашди. 
Расулуллоҳдан (с.а.в.) Қуръон тинглаган жинлар сўзларида давом этишди: 
— «Дарҳақиқат, бизлар ҳақ йўлига ҳидоят қиладиган бир ажиб Қуръонни эшитдик ва 
дарҳол унга имон келтирдик. Бизлар (энди) Парвардигоримизга ҳаргиз бирон нарсани шерик 
қилмасмиз». (Жин, 2.) 
Мусулмон жинларнинг бу даъватини қабул қилганлар бўлди ва улар дейишди: 
«Албатта, бизларнинг ичимиздаги аҳмоқ (иблис) Оллоҳ шаънига («У зотнинг хотини ва 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling