Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
57 боласи бор», деб) ноҳақ сўз айтар эди. Албатта, бизлар инс ҳам, жин ҳам Оллоҳ шаънига ҳаргиз ёлғон сўзламас, деб ўйлар эдик». (Жин, 45.) Бунинг зидди ўлароқ жинларнинг бир қисми кофирлигича қолди. Оллоҳ таоло Жин ва Аҳқоф сураларидан ушбу оятларни индириб, шарафли расулини бу ҳолатлардан, ўртада ўтган гапсўзлардан хабардор этди. (Имом Бухорий, 1/187.) * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) Маккага тобора яқинлашар эканлар, Ҳиро тоғининг этакларига етганда тўхтадилар. Бу ердан у ёғига хотиржам кетиш имкони йўқ, бемалол шаҳарга киришга мушриклар йўл қўймаслигини жуда яхши билар эдилар. Шу пайт Ҳузоъа қабиласидан бир одам учраб қолди. — Менга холис бир хизмат қилмайсанми? — деб сўрадилар Расулуллоҳ (с.а.в.). — Бажонудил, — деди йўловчи. — У ҳолда Маккага боргинда, Ахнас ибн Шариқни топ. Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг ёнидан келаётирман, «Раббим жўнатган дин ва пайғамбарлик вазифасини адо этишим давомида мени ўз ҳимоясига олармикан?» деб сўрадилар, дегин. Йўловчи кетди. Ахнасни топиб, бор гапни сўзлаб берди. Ахнас ўзининг бошқа қабиладан эканини баҳона қилиб, уни қуруқ қайтарди. Йўловчи қайтиб келганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) такрор илтимос қилдилар: — Яна бир марта бормайсанми мен учун? — «Майли» жавобини олгач, дедилар: — Сухайл ибн Амрни топ, ўша гапларимни унга билдир. У яна Маккага борди ва яна қуруқ қайтиб келди. Сухайл ҳам «Амр ибн Луай наслига мансуб кишилар Каъб наслидан бўлганларни ҳимоя қилолмас», деган жавоб билан бу таклифни рад этган эди. Ҳалиги одам учинчи марта ҳам Маккага бориб келишга рози бўлди ва бу сафар Мутъим ибн Одийникига борди. Мутъим бу таклифга рози бўлди. Тонг отгач, Мутъим қаватига ўғилларини олиб, барчалари қуролланган ҳолда Ҳиро тоғи этакларига келди ва Расулуллоҳни (с.а.в.) бошлаб, Макка сари йўл олди. Шаҳарга кирганларида йўлларини Абу Жаҳл тўсди: — Муҳаммаднинг динига кирдингми ёки уни ҳимоянгга олдингми? — деб сўради. — Динига кирмадим, ҳимоямга олдим. Абу Жаҳлнинг афти буришди. — Ўт у ҳолда, — деди тўнғиллаб. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling