Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
БУЮК ДАЪВАТ ВА ТАСАЛЛИ (Меърож) Ражаб ойининг йигирма олтинчи кунидан йигирма еттинчи кунига ўтар кечаси. Расулуллоҳ (с.а.в.) учун бу кун ғоят қайғули бир тарзда ўтаётган эди. Амакилари ва суюкли хотинларининг биринкетин ўлими, Тоифдан Маккага аламли қайтиш ва маккаликларнинг беҳисоб хунрезликлари... Азбаройи юраклари сиқилганидан ўша кеча уйга ҳам бормадилар. Каъбанинг «хотийм» номи берилган ярим деворли қисмида ётиб қолдилар. Жаброил (а.с.) уйғотганида, у келтирган хабардан Расулуллоҳ (с.а.в.) бениҳоя қувониб кетдилар, қаттиқ ҳаяжонга тушдилар. Буюк Оллоҳ у кишини малаклар дунёсига саёҳат қилдиришни ирода этган эди. Саййидул аввалин ва охирин пайғамбаримизнинг кўксиларини Жаброили амин ёрди; муборак юраклари замзам суви билан ювилди, имон ва ҳикмат нури ила йўғрилди, сўнгра яна беркитиб қўйилди. Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 58 «Биз сенинг кўксингни очиб, кенгайтирмадикми? Сендан вужудингни бемадор қилган, белингни буккан оғир юкни олиб ташладик, шоншарафинг ва мартабангни юксалтирдик...» оятларида ушбу ҳол акс эттирилар экан, бундан пайғамбарлар султони ўша кунларда ниҳоятда тушкунликда юрганлари ҳам очиқ кўриниб турарди. Энг улуғ ва беқиёс илтифот энг машаққатли кунларга тўғри келган, мушриклар озор берган кўнгил кўнгилларнинг яратувчиси Буюк Оллоҳнинг бу таклифи билан ором олган, яна қайта ҳузурҳаловат топган эди. Эҳтимол «кўксини ёриш» каби ғаройиб ҳодиса Султони анбиёни (с.а.в.) мазкур сафарга тайёрлаган қувват муолажаси бўлгандир. Шу кунгача кўрмаган оламларни сайр этиб томоша қиладилар, бировнинг хаёлига келмайдиган ҳодисаларнинг гувоҳи бўладилар. Жаброили амин «Буроқ» исмли бир отни ҳам етаклаб келган эди. Бениҳоя даражада учқур ва чопағон бўлган бу от эшакдан хийла баландроқ, оддий отлардан бўйи хийла пастроқ бир ҳайвон эди. Бир зумда Қуддус шаҳрига етиб боришди. Байтул Мақдис шу ерда жойлашган бўлиб, пайғамбарларнинг руҳлари шу ерда бу зоти шарифни кутиб олишга тўпланган эди. Пайғамбарлар жамоат бўлиб, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) имомликларида икки ракат намоз ўқишди. Азалда Имомиланбиё вал мурсалин бўлиши тақдир қилинган Улуғ Пайғамбарга (с.а.в.) боғлилик шу тариқа намойиш этилган, у зотнинг ортларидан саф тортиб пайғамбарлар имоми эканликлари қабул этилган ва тасдиқланган эди. Бу пайғамбарларнинг ҳар бири умматларига, агар ўша замонга етсаларингиз, Расулуллоҳга (с.а.в.) имон келтиринглар, деб тавсия этишган ва буюришган эди. Бу тавсияга маъно оламида, уларнинг ўзлари ҳам содиқ бўлиб қолганларидан далолат берарди бу намоз... У зотни энг улуғ йўлбошчи деб тан олганлари шу йўсинда ифода этилди. Шундан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) «меърож» номи берилган ишга биноан кўкка юксала бошладилар. Пайғамбаримиз (а.с.) бу ҳақда ҳикоя қилар эканлар: «Мен меърождан гўзалроқ, кўз қамаштирадиган ғаройиброқ нарсани кўрмадим. Сизлардан вафот этадиган кимсалар уни кўришга муваффақ бўладилар, ўлганлар унга тикилганларида ҳайрону лол қоладилар», деган эдилар. Қуръонда ушбу илоҳий сафар ҳақида шундай дейилади: «(Оллоҳ) бир кеча, ўз бандаси (Муҳаммад)ни унга оятмўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидил Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидил Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, у эшитгувчи, кўргувчи зотдир». Дунё самосига етиб борганларида, Жаброил бир эшикни тақиллатди. — Ким у? — Жаброилман. — Ёнингдагичи? — Муҳаммад Расулуллоҳдир (с.а.в.). — Унга таклиф юборилдими? — Ҳа. Эшик очилди, ичкарига кирдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) у ерда ўтирган одамни кўрдилар. Ўнг ва чап томонида қандайдир шарпалар бор эди. Ўнг томонига қараган пайти мамнунлик билан кулимсирар, чап томонига қараса, қайғуга берилар ва йиғлар эди. Набийлар сарварини (с.а.в.) кўргач: — Марҳамат қил, эй солиҳ Пайғамбар, солиҳ ўғил,—деб қаршиларига пешвоз чиқди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Жаброилдан «Бу ким?» деб сўрадилар. — Бу Одамдир. Ёнидаги шарпалар унинг наслига мансуб инсонлардир. Ўнг томондагилар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling