Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
59
жаннати, чап томондагилар эса, дўзахи кишилардир. Ўнгга қараса, жаннати авлодларини 
кўради, мамнун бўлиб кулимсирайди, чоп томонга қараса, дўзахиларни кўради, қалби ғам-
ғуссага тўлади ва йиғлайди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Одам алайҳиссалом билан хайрлашиб, у ерни тарк этдилар. Иккинчи 
осмонга кўтарилдилар. 
Ҳар осмоннинг кириш дарвозаси олдида дунё осмо 
нига киришдан олдин бўлиб ўтган саволжавоб такрорланар, сўнгра эшик очилар эди. 
Иккинчи осмонда Яҳё ва Исо пайғамбарлар билан, 
Учинчи осмонда Юсуф пайғамбар билан, 
Тўртинчисида Идрис пайғамбар билан, 
Бешинчисида Ҳорун пайғамбар билан, 
Олтинчисида Мусо пайғамбар билан, 
Еттинчисида Иброҳим пайғамбар билан учрашдилар (алайҳимуссалом). 
Жаброили амин йўлларида дуч келган ҳар бир пайғамбарни алоҳидаалоҳида танитар, улар 
ҳам ўз навбатида: 
— Хуш келибсан, эй қадрли қардош, суюкли Пайғамбар! — дея саломалик қилишар эди. 
Еттинчи қават осмондан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай бир оламга чиқарилдиларки, 
«На макон бор унда, на тупроқ ва на само» дея таърифланадиган, яна ҳам тўғрироғи, таърифига 
сўз ожиз бўлган бир олам... 
«Сидратул мунтаҳо» деб аталувчи мақомга келдилар. Ҳеч ким кўрмаган, билмаган бу 
илоҳий олам ҳақида ҳикоя қилар эканлар, пайғамбаримиз: «Сидратул мунтаҳони шундай 
ранглар қамраб олган эдики, буни оддий сўзлар билан тасвирлаб беролмайман», деган эдилар. 
Ўша ерда Жаброили амин Набиййи акмалга (с.а.в.) яна бир бор асл қиёфасида кўринди. 
Пайғамбаримиз уни бу қиёфада илк бор Ҳиро тоғидан Маккага қайтаётганларида кўриб, жуда 
қўрқиб кетган эдилар. Лекин бу сафар Расулуллоҳ (с.а.в.) қўрқмадилар. Кўз кўриб, қулоқ 
эшитмаган бу азимлик Буюк Оллоҳнинг яратган қулларидан бирига хос эди, холос. 
Оддий бир инсон Жаброилни мана шундай қиёфада кўришини тасаввур ҳам қилолмайди. 
Жаброилнинг азаматини такдирлашдан ожиз бўлган инсон Буюк Оллоҳнинг азмини англаши
тасаввур доирасига сиғдириши асло мумкин эмас. Бандасига фақат ожизлик ила сажда қилиш 
буюрилган холос. 
Ушбу меърож кечасида Расулуллоҳ (с.а.в.) жаннат ва жаҳаннамни кўрдилар, у ерда 
мукофот оладиган ва жазо тортадиган инсонларга гувоҳ бўлдилар. 
Шунишдек, мазкур кечада Роббул Оламийн суюкли пайғамбарини ҳузурида қабул этди. 
Таърифга сиғмайдиган ғаройиб дамлар эди бу. Набиййи акрам (с.а.в.) Буюк Оллоҳни кўриш ва у 
билан юзмаюз сухбатлашиш шарафига муяссар бўлдилар. 
Бу учрашувда нималар сухбатлашилгани ҳақида ортиқча маълумот йўқ. Лекин бу 
учрашувдан пайғамбаримиз кунига эллик марта намоз ўқиш вазифасини олиб, у Олий даргохни 
тарк этдилар. Қайтишларида Ҳазрати Мусо (а.с.): 
— Мен Исроил ўғилларини бу масалада етарли даражада синаб кўрдим. Қайт Раббингнинг 
олдига, бу намозларнинг бир қисмини камайтиришини сўраб ёлворгин,— деди. 
Ҳақ таолога қилинган илтижо оқибатида ўн вақт намоз ато этилди. Ҳазрати Мусо такрор 
юқоридаги гапларни ёдларига солдилар, Расулуллоҳ (с.а.в.) қайта илтижо қилдилар. Шу зайлда 
даставвал кунига эллик марта ўқилиши буюрилган намоз такрортакрор ниёзлар туфайли беш 
вақт ўқилиши фарз этилиб тасдиқланди. Сўнгра Жаноби Ҳақдан бундай хитоб келди: 
«Е Мухаммад, бу бир кечакундузда ўқиладиган беш вақт намоз эллик вақт намозга тенг 
бўлади. Яъни, ҳар бир ўқилган намозга ўн намоз савобини ато этурман. Шунингдек
бандаларимдан ким бир яхшилик қилишга азм этиб, уни адо эта олмаса, бир савоб, адо эта олса, 
ўн савоб ато қилурман. Энди ким бирон ёмон ишни — гуноҳни қасд қилсаю, уни амалга 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling