Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
60
оширмаса, у кишига гуноҳ ёзилмас, агар ўша ёмон ниятини амалга оширса, бир гуноҳ ёзилур». 
* * * 
Ҳазрати Мусо (а.с.) билган нарса Расулуллоҳга (с.а.в.) маълум эмасмиди? Эллик икки ёшга 
кирган, ҳаётда кўпгина тажриба орттирган ва кейинги ўн йил ичида турлитуман яхшиёмон 
кишилар билан юзмаюз бўлган ва, бундан ташқари, Буюк Оллоҳ томонидан мустасно бир 
қобилият эгаси этиб яратилган Набиййи муҳтарам ҳазратлари (с.а.в.) эллик вақт намоз ўқиш 
инсонларга оғир ва малол келишини билмасмидилар?.. 
Бу воқеликни бир жилвайи Раббоний сифатида баҳолаш жоиздир. Яъни, Раббимизнинг 
қудрати ва чексиз марҳаматини яна бир бор намоён этиши деб тушуниш тўғрироқ бўлса керак. 
Қолаверса, иккинчи томондан, бу ҳодиса инсонларга аввал ўтган аждодларининг тажрибасига 
таяниш лозимлигини яна бир бор уқтиради. Оллоҳ таолонинг дастлаб эллик вақт намозни фарз 
этиб тайинлаши, сўнгра бир эвазига ўн мукофот тамойилига кўра, уни эллик вақтдан беш 
вақтгача тушириши ҳам айни жилвайи Раббоний доирасига киради. 
Бу муҳим сафарнинг Расулуллоҳга (с.а.в.) энг оғир дамда, қаттиқ тушкунликка тушган 
чоғларида қилдирилгаии ва ўша кеча оддий сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ғаройиб 
сафардан янги ва покиза бир руҳ, туганмас бир ғайратшижоат ва қувват билан қайтганлари 
шубҳасиздир. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша кеча Оллоҳ таолонинг жамолини тўйибтўйиб кўриб 
олганлари ҳам аниқ. Лекин «Пайғамбаримиз Жаноби Ҳақни ўз кўзлари билан кўриш учун етти 
қават осмонни, жаннатни ва жаҳаннамни ошиб ўтдида, сўнгра Оллоҳ таолонинг кўшкига 
етди...» тарзидаги фикр ва тушунчага берилмаслик даркор. 
Пайғамбаримиз ўша кеча бутун осмон қаватларини ошиб ўтган, жаннатларни сайр қилган, 
беҳисоб даражада ҳикмат ва ғаройиботга тўлиқ ҳодисаларни кўрган, томоша қилган эдилар. 
Аммо булар алоҳида воқелик. Оллоҳ гаолони ҳам ўша кечада кўрганлари эса, алоҳида бир 
воқеликдир. Оллоҳ таолони кўриш учун албатта сафар қилишлари, маълум бир масофани босиб 
ўтишлари лозим эмас эди. 
«Бу учрашув нима учун меърож кечасига тўғри келди?» деган саволнинг жавоби ёлғиз 
Оллоҳга маълумдир. Бизларга бу мавзуда факат «Оллоҳ хоҳлаганини қилади ва қилган иши 
учун ҳеч кимнинг олдида жавобгар бўлмайди», дейиш жоиздир. 
* * * 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша кеча такрор Масжиди Ақсога қайтдилар. Яна Буроқ вазифага 
чақирилди. Яна ўша тезликда Макка сари йўл олинди. 
Дажнон деб аталувчи жойга келганларида таниш бир карвонга дуч келдилар. 
Карвондагилар ерга чўзилиб ухлаб крлишган эди. Оғзи боғлоғлиқ мешларида сув бор экан
Расулуллоҳ (с.а.в.) улардан бирининг мешини очиб, сувидан ичдилар ва яна қайта беркитиб, 
йўлда давом этдилар. 
Сафар Маккада, бошланган жойида тугади. 
Баъзи бир ривоятларда бу сафар Абу Толибнинг қизи ва Алининг опаси Умму Хонийнинг 
уйидан бошлангани ва яна шу ерда тугагани нақл қилинади. 
Ўша кечанинг тонги... 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) масжидда ўтирар эдилар. 
Ёнларига Абу Жаҳл келди ва одатдагидек шилқимлик қила бошлади: 
— «Буюк даргох»дан қандай хабарлар бор, дўстим? Расулуллоҳ (с.а.в.) жиддий тарзда 
жавоб қилдилар: 
— Бугун кечаси сафарда бўлдим. 
— Ие, қанақа сафарда? 
— Қуддусга, Ақсо масжидига бориб келдим. Абу Жаҳл қаҳкаҳа отди. 
— Бир кечада шунча узоққа бориб, яна қайтиб келишга хам улгурдингмиа? 
— Худди шундай. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling